4 кичик гуруҳ учун топшириқнинг жавоби:
Нефтни қайта ишлаш корхонаси, улгуржи баҳоси 2170000 сўм эди, акциз солиғи 976500 сўм.
Ҳаммаси бўлиб, «Исмат сервиз» 3146500 сўм тўлайди.
Бу операциялар Фарғона нефтни қайта ишлаш корхонаси ҳисоботларида қуйидагича акс этади:
Дт 5110 «ҳисоб китоб счёти» 3146500 сўм.
Кт 9010 «Тайёр маҳсулотни сотишдан олинган даромадлар счёти» 3146500
сўм.
Акциз солиғи қийматига:
Дт 9010 «Тайёр маҳсулотни сотишдан олинган даромадлар счёти» 976500 сўм.
Кт 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик» ҳисобварағи. 976500 сўм.
Солиқ тўлаганда:
Дт 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик» ҳисобварағи. 976500 сўм.
Кт 5110 «Ҳисоб китоб счёти» 976500 сўм.
Акциз солиғини тўлашнинг қатъий муддатлари белгилаб қўйилган, сабаби, бюджет харажатларининг асосий қисми ижтимоий харажатлар маориф, маданият, нафақа ва ҳоказоларни вақтида амалга ошириш манбаидир.
Ўқитувчининг жавобларни аввалдан тайёрлаб қўйиши кичик гуруҳларнинг жавобларини тезда баҳолаш имконини беради.
Дарс кичик гуруҳлар ўртасида танлов тарзида ташкил этилади. Кичик гуруҳлар бўйича ҳисоблашларнинг ва ўтказилган операцияларнинг ҳисобварақларда акс эттирилишининг тўғрилигига қараб, балл берилади. Кичик гуруҳларга вақт бериб, мавзу бўйича тест тузишни ёки ечишни топшириш, билдирилган фикр тўғри ёки нотўғрилигини асослаб беришни таклиф қилиш мумкин. Гуруҳни баҳолаганда, албатта, тест саволлари ҳамда жавобларига қаралади.
Биз билдирилган фикр тўғри ёки нотўғрилигини асослаб беришни кўзда тутган топшириқлар мисолида кўриб чиқамиз:
1кичик гуруҳ учун топшириқ.
Т/Н
1. Акциз солиқлари ставкасини шартли равишда 4 та гуруҳга бўлиш мумкин.
a) сўм қийматига нисбатан, фоизда; б) натура ўлчови бирлигига нисбатан;
в) солиқ ставкаси ва тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган;
г) солиқ тўловчилар ва акциз солиғи тўлаш тартиби Молия вазирлиги билан Давлат Солиқ қўмитаси келишган ҳолда белгиланадиган алоҳида товарларга.
2. 2005 йилда гилам маҳсулотларига тайёр маҳсулотнинг улгуржи баҳосига нисбатан 15% миқдорида акциз солиғи белгиланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |