Иқтисодий фанларни ўқитиш
Download 3.37 Mb.
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
Маърузада реал фактлар, маълумотларнинг ўрни
Иқтисодий фанлар бўйича ўқилади ган маърузада фактлар, реал маълу мотларнинг ўз ўрни бор. Чунки улар иқтисодий жараён, муаммоларни моҳиятини очишга ёрдам беради. Лекин улардан маҳорат билан фойдаланишгина кутилган натижани беради. Бунинг учун қонуний боғланишлар, тенденцияларни кўрсата оладиган рақамларни қўллаш керак. Рақамлар, маълумотлар ўрганилаётган предметнинг мазмунини тасаввур этиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Албатта рақамлардан ўз фикрини тасдиқлаш учун фойдаланиш, мумкин. Лекин назарий қоидалар иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар моҳиятига тушунишда ҳам муҳим роль ўйнашини ёддан чиқармаслик керак. Ҳар бир педагог рақамлардан юзаки, шунчаки фойдаланишдан қочиши керак. Иқтисодчиларнинг фикрича, далиллар, рақамлар қайта ишлашни талаб этадиган маълум қурилиш материали, холос. Реал маълумотлар, рақамлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: ҳозирги замон хўжалик ҳаётининг ўзига хос айрим томонларини кўрсатиши, кўз ўнгига келтиришига ёрдам бериши; синчковлик билан уларни танлаб олиш ҳодисани ўрганишга, унинг ўзига хос томонлари, тутган ўрнини аниқлашга ёрдам бериши; маълумотлар, далилларни танлаётганда хилмахил бўлишига аҳамият бериш, шу билан бирга, тасодифий фактлардан эҳтиёт бўлиш керак. Чунки улар у ёки бу ҳодисани моҳиятини очиб бера олмайди, аксинча, талабаларни чалғитиши мумкин. Шунинг учун: маърузага тайёргарлик кўрганда янгилиги нуқтаи назаридан энг сўнгги рақамларни келтириш керак; танланган далиллар ишончли, синалган бўлиши, ҳеч кимда иккиланиш уйғотмаслиги; ҳар қандай маърузада фактларга назарий қоидалар моҳиятини очишга хизмат қиладиган даражада ўрин берилишига эътибор қилиш керак. Агар назария билан фактлар ўртасида оптимал нисбат бузилса, талаба фактларни чалкаштира бошлайди. Ваҳоланки, маърузада асосий мақсад назарий концепцияларни талабалар онгига етказишдир. Маърузада негатив фактларни ҳам тўғри шарҳлаш, уларни қандай оқибатга олиб келиши, бартараф қилиш йўллари ҳақида тўхташ керак. Маърузачининг вазифаси негатив фактларни эълон қилиш эмас, балки уларни таҳлил қилиш, хулоса чиқаришга ўргатишдир. Фактлар маърузага жонли мазмун, ҳаётийлик нафасини бахш этади, унинг аҳамияти бу жиҳатдан бебаҳодир. қилишни ифодалайди. Download 3.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling