Иқтисодий фанларни ўқитиш


Download 3.37 Mb.
bet38/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Дарснинг

Эҳтиёжлар ва уларнинг таркиби, эҳтиёжларнинг юксалиб бориши

мақсади:

қонунининг мазмунини англаш, иқтисодиётнинг бош муаммосини




аниқлаш, мавзу бўйича билимларни кенгайтириш ва




чуқурлаштириш. Эҳтиёжларни қондириш даражаси




кўрсаткичларини ўрганиш.

Ўқитувчи муаммоли вазият яратиш билан талабаларни фаоллаштиради, мулоҳазага йўллайди. Биринчи узвий саволни муҳокама қилиш жараёнида муаммоли вазиятни вужудга келтириш мумкин:


Бунинг учун ўқитувчи талабаларга «нима сабабдан иқтисодиётни назарий жиҳатдан ўрганишни айнан шу мавзудан бошлаяпмиз?» деган савол билан аудиторияга мурожаат қилади. Бу саволлар муҳокамаси асосида талабалар фанни ўрганишни, иқтисодиётни шу мавзудан бошланишига қаноат ҳосил қилишлари керак.
Талабаларга инсоннинг яшаши учун нималар керак? Биров биринчи навбатда озиқовқат деса, бошқаси тинчлик бўлиши керак, дейди. Сизнингча ким ҳақ? Бунинг сабаби нимада? деган саволлар қисқача муҳокама қилингач, «Инсоннинг эҳтиёжлари турлитуманлигини биламиз, уларни ўхшаш томонлари борми?” дея мурожаат қилиб, талабалардан жавоб олгач, маъруза давом этади.
Эҳтиёжларнинг турли гуруҳларга бўлинишини тушунтиргач, «Нима сабабдан турли жиҳатдан ёндашиб, гуруҳларга бўлиб чиқдик. Уни нима кераги бор? Гуруҳларга бўлмасдан, ўрганиб қўя қолсак бўлмайдими?» деб мурожаат қилиш мумкин.
Иккинчи узвий саволни муҳокама қилишни «Агар одамнинг озиқовқатга бўлган эҳтиёжи ошқозони сиғими билан ўлчанади десак, у жуда кам ўзгаради. Бундан эҳтиёжлар ўзгармайди деган хулоса чиқариш мумкинми?» деган муаммоли савол қўйилади. Бунда ўқитувчи муҳокама жараёнида талабаларнинг ўз эҳтиёжлари кенгайиб бориши қонуниятини амал қилишига иқрор бўлишларига олиб келиши керак. Муҳокама асосида маъруза ўқиш давом эттирилади.

Download 3.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling