Иқтисодий фанларни ўқитиш


Download 3.37 Mb.
bet36/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Регрессив. Бундай ҳолат ишлаб чиқаришни узоқ муддат тушкунликда бўлиши натижасида келиб чиқади. Аҳолининг истеъмол даражаси миқдор жиҳатдан ҳам сифат жиҳатдан ҳам камайиб боради. Иқтисодиётни бундай ўзгаришини кичрайиб борувчи спирал, яъни гирдоб тарзида кўриш мумкин. Борган сари кишиларнинг энг зарур эҳтиёжларини қондириш ҳам қийинлашиб боради. Ҳозир шундай вазиятни Осиё, Африка, Лотин Америкасининг қатор мамлакатларида кузатиш мумкин. Ривожланиб бораётган

мамлакатларнинг 2/3 қисмида 80йилларнинг иккинчи ярми ва 90йилларда аҳоли жон бошига ишлаб чиқариш ва даромад қисқариб борган.

  1. Турғун. Бу вариантда нисбатан чекланган турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш ҳам, эҳтиёжлар ҳам ниҳоятда секинлик билан ўсиб боради. Яратувчанлик фаолияти суст бўлиб, ишлаб чиқариш тақсимот – айирбошлаш истеъмол эҳтиёжлар доиравий ҳаракатини эслатади. Иқтисодиётда умумий турғунлик юз бериб, кўпинча, у маҳаллий халқларнинг анъана ва урфодатлари билан боғланиб кетади.

  2. Прогрессив. Бунда ишлаб чиқариш миқдори кўпаяди. Сифати яхшиланади, истеъмол ва эҳтиёжлар ўсади. Уни тобора кенгайиб борувчи спиралсимон ҳаракат тарзида ифодалаш мумкин. Бир қадар беқарорликка қарамай, ривожланган мамлакатларда ишлаб чиқариш ҳам, эҳтиёжлар ҳам ўсиб боради.

Биринчи ва иккинчи вариантда эҳтиёжларнинг ўсиб боришига қатор омиллар акс таъсир кўрсатади.
Жамиятнинг моддий ва маънавий аҳволи, фуқароларнинг яшаш тарзи маданияти эҳтиёж доирасини белгилаб беради. Бу ҳолда эҳтиёжга қуйидагилар таъсир кўрсатади:
моддий ва маънавий маданиятнинг пастлиги, инсон учун заруратнинг энг асосийлари билан чекланиш. Энг зарур эҳтиёжларнинг эса жуда секин ўсиши;
меҳнат тақсимотининг пастлиги, моддий неъматлар ишлаб чиқариш ва эҳтиёжларнинг ошиб боришига йўл қўймаслиги;
нархларнинг баландлиги, даромадларнинг пастлиги энг оддий эҳтиёжларни қондиришга ҳам тўсқинлик қилиши;
кўплаб мамлакатларда аҳоли сонининг моддий неъматлар ишлаб чиқаришга нисбатан тез ўсиши.
Эҳтиёжларнинг барқарор ўсиб боришини учинчи вариант таъминлашга қодир бўлиб, у меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви, аҳолининг пул даромадлари ва аҳоли жон бошига реал бойликнинг кўпайиши билан характерланади. Шу билан бирга, бу ерда эҳтиёжлар билан ишлаб чиқариш ўртасида қарамақаршилик мавжуд. Чунки инсонларнинг хоҳиши билан имконияти ҳар доим ҳам мос келавермаслиги мумкин.


Якуний қисм

*Демак, инсон яшар экан унинг турлитуман эҳтиёжлари мавжуд ва улар қондирилиши зарур. Эҳтиёжларни қондириш кишиларнинг яшашлари, камол топишлари учун зарур. Бироқ эҳтиёжларни қондириш учун зарур бўладиган неъматлар чекланган. Сабаби, уларни ишлаб чиқариш учун ресурслар чекланган. Чекланганлик бизни ҳар қадамда танлашга, имкон қидиришга мажбур қилади. Энг зарур ечимларни танлаб қарор қабул қилишимиз учун муқобил вариантларни таққослашимиз, таққослаш учун эса унинг мезонларини белгилашимиз керак.


*Эҳтиёжлар таркиби ниҳоятда хилмахил бўлгани учун уларга турли жиҳатдан ёндашиб, қўйилган мақсадга кўра маълум бир гуруҳларга бўлиш, уларнинг муҳимларини ажратиш мумкин. Бу танловни осонлаштиради. Турли вариантлардан бирини танлаш, баъзи эҳтиёжлардан воз кечишга ёки истеъмол миқдорини камайтиришга олиб келади. Инсоннинг бутун ҳаёти танлов асосида қандай қарорга келишига боғлиқ.
*Иқтисодиёт назариясининг асосий вазифаси ҳам ана шу танловни энг мақбул йўлларини топиб, тўғри қарор қабул қилишни ўрганишдир.
*Эҳтиёжни қондиришдан қандай мақсад кўзланганига қараб, улар шахсий ва ишлаб чиқариш эҳтиёжларига бўлинади. Шахсий эҳтиёжлар кишиларнинг яшаш учун зарур, шахсий истеъмол заруратини қондирадиган неъматларга бўлган эҳтиёжи бўлса, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари эса ана шу неъматларни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган иқтисодий ресурсларга эҳтиёж бўлиб, улар моддий, меҳнат, ахборот, молиявий ресурслардан иборат.
*Мавжуд иқтисодий ресурслардан тўла фойдаланиш эвазига энг кўп маҳсулот ишлаб чиқариш «ишлаб чиқариш имконияти» дейилади. Ресурсларнинг чекланганлиги ишлаб чиқариш имкониятларини ҳам чеклайди.
*Иқтисодиётнинг бош муаммоси, бу жамият аъзолари эҳтиёжларининг чексизлиги ва уларни қондириш учун зарур ресурсларнинг чекланганлиги муаммосидир. Чунки у бошқа барча муаммоларни қамраб олади. Кишилик жамияти уни ечиш учун ҳаракат қилиб, янгиликлар яратади, ихтиролар қилади. Жамият тараққиётининг асосида ҳам ана шу муаммо ва ҳар бир аниқ вазиятда уни ҳал этиш учун қилинган ҳаракатлар, уринишлар, охироқибат уларнинг натижаси ётади.
*Эҳтиёжларни тўлароқ қондиришнинг ягона йўли ишдаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ҳажмини кўпайтириш ва уларни яратиш учун сарфланадиган ресурслар миқдорини камайтиришдир. Навбатдаги мавзулар ана шу масалаларни ўрганишга қаратилган.


Асосий таянч тушунчалар:




  1. Эҳтиёж.

  2. Эҳтиёжларнинг юксалиб бориши иқтисодий қонуни. 3.Иқтисодий ресурслар.

4.Иқтисодиётнинг бош муаммоси. 5.Танловнинг муқобил қиймати. 6.Ишлаб чиқариш имконияти чегараси.
7. Ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизиғи.


Такрорлаш ва мунозара учун саволлар




  1. Эҳтиёж нима? Нима сабабдан уни биз объектив ва субъектив характерга эга деймиз?

  2. Иқтисодчилар томонидан эҳтиёжлар қандай гуруҳларга ажратилади?

  3. Якка ва биргаликда қондириладиган эҳтиёжларга қандай эхтиёжлар киритилади? 4.Иқтисодиётнинг бош муаммоси нима? Нима сабабдан уни бош муаммо деб атаймиз?

  1. Танлов нима? Унинг мезонларичи?

  2. Ишлаб чиқариш имконияти ёки трансформация эгри чизиғи нима?

  3. Нима сабабдан иқтисодиёт назариясини ўрганишни эҳтиёжларни ўрганишдан бошладик?



3§. Ўқитишнинг муаммоли–изланиш методлари ва уларни қўллаб маъруза ўқиш

Бугунги кунда методларни самарали қўллашнинг муҳим мезонларидан бири муаммоли вазиятни вужудга келтириш, муаммони кун тартибига қўя билишдир. Педагогларнинг фикрича, муаммоли ўқитиш талабанинг мустақиллигини, фикрлаш доирасини кенгайтиришга олиб келади. Муаммоли ўқитиш талабаларни фаол билиш жараёнига ундаб, тафаккурни илмий тадқиқотга йўналтиради.


Муаммоли вазият муайян педагогик воситаларда мақсадга мувофиқ ташкил этиладиган ўзига хос ўқитиш шароитида юзага келади. Муаммоли вазиятнинг моҳияти шуки, у талаба таниш бўлган маълумотлар, билганлари билан янги фактлар, ҳодисалар ўртасида ҳамда муқобил танлов зарурияти вужудга келиши натижасида қарор қабул қилишнинг қийинчилиги оқибатида келиб чиқадиган вазиятдир.
Муаммоли вазиятнинг вужудга келиши талабаларнинг ақлини пешлайди.
Муаммонинг келиб чиқиш сабабларини, ечимини топишга ундайди.
Муаммоли савол қўйиб ўқитиш талабаларнинг билимларни онгли ва мустаҳкам ўзлаштиришига, билиш фаолиятини жонлаштиришга, илмий изланишга, тадқиқотга чорлайди. Шунинг учун ҳам хоҳ маъруза, хоҳ амалий машғулот, семинар бўлсин ўқитувчининг муаммо қўйиши, ёки муаммоли вазият вужудга келтириши катта аҳамиятга эга.
Педагогикага оид адабиётларда муаммолар қўйилиши жиҳатидан қуйидаги даражаларга бўлинади:

  1. Муаммони ўқитувчининг ўзи қўяди, уни шакллантиради, талабаларни уни мустақил равишда ечимини топишга, ечиш йўлини қидиришга йўналтиради.

  2. Ўқитувчи фақат муаммоли вазиятни вужудга келтиради, талабалар муаммони мустақил шакллантирадилар ва ечимини излайдилар.

  3. Ўқитувчи маълум бир муаммони кўрсатмайди, балки унга талабаларни рўбарў қилади, уларни мустақил фаолиятга йўналтиради. Талабаларнинг ўзи мустақил равишда муаммони англайдилар, уни шакллантирадилар ва ечимини топишга ҳаракат қиладилар.

Ўқитувчи ўтилаётган дарснинг шакли, ўтилаётган фан, мавзу ва унинг хусусиятларига кўра қандай муаммо қўйишни, муаммоли вазият вужудга келтиришни ўзи ҳал қилади.
Мазкур методнинг ўзига хос жиҳати талабалар олдига муаммо қўйилишидир.


баён этиш жараё


Download 3.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling