Иқтисодий фанларни ўқитиш


Download 3.37 Mb.
bet33/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

1. Кишиларнинг эҳтиёжи миқдоран ўсиб боради. Бу, бир томондан аҳоли сонининг кўпайиб бориши билан боғлиқ бўлса, иккинчи томондан, истеъмолнинг кўпайиши билан боғлик. Масалан, Ўзбекистонда аҳоли сони 1990 йилга нисбатан ҳозирги пайтга келиб, 1,2 марта кўпайди. Агар индивидуал эҳтиёж ўзгармади, деб ҳисоблаганимизда ҳам, жамият миқёсида эҳтиёжлар 1,2 мартага ортган. Масалан, ҳар 100 оилага тўғри келадиган енгил автомобиллар сони 1,3 мартага кўпайди. Демак автомобиллардан фойдаланиш билан боғлиқ эҳтиёжларимиз ҳам шунчага кўпайди.
Эҳтиёжлар кўпаяр экан унинг таркиби ўзгариб боради. Айрим эҳтиёжлар йўқолиб, ўрнига янгиси пайдо бўлади. Лекин йўқолиб кетадиган эҳтиёжларга қараганда янги вужудга келадиганлари кўп бўлади. Ишлаб чиқаришнинг ўзи эҳтиёжларнинг ўсишига, улар таркибини ўзгаришига катта таъсир кўрсатади. Масалан, ХХ асрнинг 40йилларида одамлар телевизор нима эканини билишмаган. Ҳозирги пайтда ҳар бир хонадонда телевизор бор. Айрим хонадонларда эса иккиучтадан телевизор бор.
Демак, эҳтиёжлар борган сари таркибан янгиланиб, кўпайиб сифат жиҳатдан ўзгариб боради.
Биринчидан, ишлаб чиқариш орқали турли неъматлар яратилади ва шу неъматларга бўлган эҳтиёжларни қондиришга имкон яратилади. Эҳтиёжни қондирилиши ўз навбатида янги эҳтиёжларни вужудга келтиради. Масалан, автомобиль сотиб олиб эҳтиёжни қондирилиши ўз навбатида қатор янги эҳтиёжларни келтириб чиқаради. Яьни машина турадиган жой, ёнилғи, эҳтиёт қисмлар керак, суғуртага эҳтиёж сезилади.
Иккинчидан, фантехника тараққиётининг тезлашуви, аҳоли турмуш тарзи ҳам эҳтиёжларни тубдан ўзгартиради. Янги ихтиро қилинган техникани ишлаб чиқариш, уларга эҳтиёжни вужудга келтиради. Уларни одамлар сотиб олишга ҳаракат қиладилар. Бунга кир ювиш машинаси, видео магнитафон ва бошқаларнинг ихтиро қилинишини мисол қилиб кўрсатиш мумкин.
Учинчидан, ишлаб чиқариш маиший ҳаётни яхшилайди. Оддийгина мисол. Ибтидоий одамларнинг овқат тайёрлаши билан ҳозирги замон овқат тайёрлаш технологияси тубдан фарқ қилади.
Ишлаб чиқариш эҳтиёжларни шакллантирар экан, ўз навбатида эҳтиёжлар ҳам ишлаб чиқаришга таъсир этади:

  1. Эҳтиёжлар яратувчанлик фаолияти кенгайтиришга сабаб бўлади.

  2. Инсон эҳтиёжларининг миқдор ва сифат жиҳатдан тез ўзгариши ишлаб чиқаришни унга мослашишига ундайди.

  3. Эҳтиёжлар авангардлик ролини ўйнайди, пастдан юқорига интилади.


Download 3.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling