Иқтисодий фанларни ўқитиш
Download 3.37 Mb.
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
Бутун иқтисодиёт тарихини маълум маънода эҳтиёжларнинг шаклланиши тарихи тарзида тасаввур этиш мумкин. Ҳозирги замон цивилизацияси даражасига, эҳтиёжлар ва ишлаб чиқаришнинг бирбирига таъсири асосида эришилган.
Жамиятнинг ижтимоийиқтисодий тараққиёти эҳтиёжларнинг юксалиб бориши қонунида ўз ифодасини топади. Бу қонун ишлаб чиқариш ва маданиятнинг ривожланиши билан инсон эҳтиёжларининг юксалиб боришини, унинг миқдоран ўсиб, таркибан янгиланиб боришини ифодалайди. Бу қонун ишлаб чиқариш билан эҳтиёжлар ўртасида боғланишлар мавжудлигини ва бундай муносабат барқарор, доимо бўлишини кўрсатади. Эҳтиёжлар чексизлиги кўпроқ, ижтимоий – маънавий заруратларга тааллуқлидир. Адам Смит «овқатга интилиш ҳар бир одамда киши ошқозонини кичик сиғими билан чекланади, лекин қулайликларга ҳамда уйжой, кийимкечак, уй шароити ва анжомларни безашга интилиш афтидан чексиз ёки муайян чегараларга эга бўлмаса керак» деб таъкидлаган. Комфорт (қулайлик) умуман тугамайдиган чексиз нарса, деган Гегель. Эҳтиёжлар ўзгаришини ўрганишда статистика истеъмол товарларини асосан уч гуруҳга бўлади: а) озиқ овқат маҳсулотлари; б) ноозиқ овқат товарлари; в) узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар. Эҳтиёжлар қондирилиши истеъмолда ўз ифодасини топади. Истеъмолнинг таркиби ва миқдори, унинг ўзгариши жамият тараққиётига, яратилган ЯИМ ва ишлаб чиқариш билан мослашишига боғлиқ. Ресурслар чекланганлиги ва эҳтиёжларни қондириш иқтисодиётнинг бош муаммосиИқтисодиёт назарияси асосини икки: эҳтиёжларнинг чексизлиги ва уларни қондириш учун зарур товарларни ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш учун керакли ресурсларнинг чекланганлиги муаммолари қамраб олади. Ер юзида аҳоли бугунга келиб 6 миллиард кишидан ошди. Ердаги табиий бойликлар, экин майдонлари, ўрмонлар, қазилма бойликлар, чучук сув ва ўсимлик, ҳайвонот дунёси миқдори чекланган. Улар камайиб бораяпти. Сарф этилган ер ости бойликларини умуман қайта тиклаб бўлмайди. Маълумки, эҳтиёжларни қондиришнинг ягона йўлиишлаб чиқаришдир. Бунинг учун эса турлитуман ресурслар керак. Ресурслар деганда турли эҳтиёжларни қондирадиган товарлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш учун ишлатиладиган табиат томонидан ёки одамлар томонидан яратилган неъматларни ва меҳнатга лаёқатли кишиларни тушунамиз. Бу ресурслар моддий ва меҳнат ресурсларига бўлинади. Download 3.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling