Иқтисодий фанларни ўқитиш
Download 3.37 Mb.
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тарқатма материал 2.1.1.
- Тарқатма материал 2.1.2.
- Тарқатма материал 2.1.3.
- Б/Б/Б жадвали билан ишлаш тартиби
- Тарқатма материал 2.1.4.
- Қарор қабул қилиш сеткаси
- Асосий таянч тушунчалар ва атамалар
- Такрорлаш ва мунозара учун саволлар
- VI боб. СЕМИНАР МАШЃУЛОТЛАРИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УЛАРНИ ЎТКАЗИШ
- Семинар дарси қуйидаги функцияларни бажаради
- 2§. Семинар дарсига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш
Минг тонна гуруч = 0,5 минг дона автомобилга тенг. Муқобил қиймат доимий.
Иккинчи расмда муқобил қиймат ўзгарувчи. 2схема
Кўргазмали материалКичик гуруҳларга топшириқ: яна қандай ресурслар бўлиши мумкин? Уларни ҳисобга олиб мазкур схемани қандай чизган бўлар эдингиз? Тарқатма материал 2.1.1.Ҳар бир кичик гуруҳ бошқа кичик гуруҳларнинг дарсга фаол қатнашишларини, берилган топшириқ ва саволларга жавобларини баҳолашади. Кичик гуруҳларнинг ишини баҳолаш жадвали. (Ҳар бир мезон бўйича максимал 5 балл берилади)
Тарқатма материал 2.1.2.Кичик гуруҳларга топшириқ Доскада ҳамда ҳар бир кичик гуруҳ ўзлари қайд этган эҳтиёжлар рўйхатига турли жиҳатдан ёндашиб, уларни гуруҳларга ажратиш:
Тарқатма материал 2.1.3.Инсерт методини қўллаш бўйича қабул қилинган қоидалар: Матнни ўқинг. Қалам билан матн четига, ҳар бир қатор бошига белги қўйиб чиқинг. Ўқиётган матндаги билдирилган фикрлар сизга маълум, сиз уларни билсангиз, “биламан” деб ўйлаган фикрингизга мос келса, «V» белгисини қўясиз. Агарда сиз ўқиётган жумлалар сизнинг билимингизга қарамақарши бўлса ёки биламан деб ўйлаганингизга мос келмаса, «» (минус) белгисини қўясиз. Агарда ўқиётган матнда сиз учун янгиликлар бўлса “ + “ (плюс) белгисини қўясиз. Сиз ўқиётган жумлалар сизга тушунарли бўлмаса, яъни уни тушуниш учун қўшимча маълумотлар талаб қилинса, у ҳолда «?» (сўроқ) белгиси қўясиз. Бу белгилар ёрдамида ўқилаётган матн бўйича умумий тасаввур ифодаланиши керак. Б/Б/Б жадвали билан ишлаш тартибиИнсерт методини қўллаб, матнни ўқинг. Олинган ахборотни индивидуал тарзда қўйган белгиларингизга мувофиқ равишда жадвалда ифодаланг. Б/Б/Б (Биламан, Билмоқчиман, Билдим) жадвали
Тарқатма материал 2.1.4.Қарор қабул қилишнинг қадамбақадам модели. Муаммони аниқлаш. Энг аввало, муаммо (туфайли эришиш лозим бўлган натижа)ни ажратиш, айни шу вақт, шу вазият учун қайси бири асосий ҳисобланишини, аниқлаш зарур. Муқобил вариантларни аниқлаб чиқиш (белгиланган натижага эришишнинг турли усулларини аниқлаш). Масалан: аукцион, мусобақа, навбатда туриш, бошлиқнинг қарори, мулк эгасининг хоҳиши ва бошқалар. Мезонларни белгилаш. (Ҳар бир вариантни баҳолаш мезонларини аниқлайдиган стандартларни белгилаш.) Масалан: ҳаммага тенг шанс, нафлилик, энг юқори нарх, мукофот, қадрқиммат, омад ва ҳоказо. Муқобил вариантларни баҳолаш (Ҳар бир мезон, муқобил вариант учун қўлланилади). Қарор қабул қилиш (турли вариантлар мезонлари бўйича таққосланади ва улардан энг мақбули танланади). Қарор қабул қилиш сеткаси
Қарор қабул қилиш сеткаси(кичик гуруҳлар тўлдириши учун)
Технологик ёндашувга асосланган жадаллашган, (жалб қилувчи, чуқурлаштирилган) маъруза ўқишнинг камчилиги шундаки: У технологик харита бўйича ажратилганга қараганда кўп вақт талаб қилади. Айниқса, талабалар берилган топшириқни вақтида бажара олмасалар ҳам ўқитувчи, “улгуриш учун” топшириқни чала бажарилганича навбатдаги босқичга ўтади ёки уни охиригача бажаришлари учун қўшимча вақт беради. Унисида ҳам, бунисида ҳам барча узвий саволларни режалаштирилганидек муҳокама қилиш учун вақт етишмаслиги хавфи катта. Ўқитувчидан катта педагогик маҳорат талаб қилинади. Ўқитувчининг ўзида изланиш, тадқиқотга интилиш, олимлик хусусияти бўлиши талаб этилади. Талабаларни дарсга тайёрланиб келишлари ва унда фаол қатнашишлари талаб қилинади. Талабаларни билим даражаси кескин фарқ қиладиган гуруҳларда бундай маъруза ўқиш жуда қийин. Асосий таянч тушунчалар ва атамаларМаъруза, маърузанинг функциялари, кириш маърузаси, мавзу бўйича маъруза, йўлйўриқ кўрсатувчи маъруза, маърузада реал фактлар, анъанавий маъруза ўқиш, муаммоли маъруза ўқиш, жадаллашган маъруза ўқиш, маъруза матни. Такрорлаш ва мунозара учун саволларЎқув жараёнида маъруза қандай ўрин тутади? Маърузага қандай талаблар қўйилади? Маърузани баён қилиш методлари қандай ва улар нималари билан фарқланади? Маърузада реал фактлар, маълумотларнинг ўрнини айтиб бера оласизми? Қандай маъруза муаммоли маъруза дейилади? Жадаллашган (жалб қилувчи, чуқурлаштирилган) маъруза қайси жиҳатлари билан сизни диққатингизни тортди? Унинг камчиликлари борми? Маърузани қандай ўқиш ҳақида шахсий фикрингиз? Сиз ўқитувчи сифатида маърузани қандай ўқиган бўлардингиз? VI боб. СЕМИНАР МАШЃУЛОТЛАРИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УЛАРНИ ЎТКАЗИШ1§. Семинар дарси ва унинг ўқув жараёнида тутган ўрни Маъруза билан биргаликда амалий машғулот ҳам ўқув жараёнининг муҳим шаклларига киради. У таълим, тарбия бериш ҳамда назарияни амалиёт билан боғлаш функциясини бажаради. Амалий машғулот термини педагогикага оид адабиётларда тор ва кенг маънода талқин этилади. Амалий машғулот кенг маънода семинар (унинг барча турлари), машқ, лаборатория ишини умумий ҳолда ифодаланишидир. Семинар амалий машғулотнинг шаклларидан бири бўлиб: маърузада баён қилинган назарий қонунқоидаларни мустаҳкамлаш; фан бўйича билимларни кенгайтириш ва чуқурлаштириш; талабаларни илмий тадқиқот, билиш қобилиятларини ўстириш вазифаларини бажаради. Cеминар дарси талабаларни билим олишлари, уни пухта ўзлаштиришлари ва олган билимларини келгусида реал ҳаётда қўллашни ўрганишларида алоҳида ўрин тутади. Шунинг учун ҳам, семинар дарсини қизиқарли, талабаларни фаол қатнашишларини таъминлайдиган методларни қўллаб, ўтиш муҳим аҳамиятга эга. Маърузада одатда баён қилиш етакчи рол ўйнайди. Талабалар маъруза тинглашда пассив роль ўйнайдилар. Семинар дарсида эса талабалар фаол бўлишади. Дарсда турли методларни қўллаб, уларнинг фаоллигини таъминлаш имконияти кенг. Маъруза дарси монолог тарзида баён қилинса, семинар дарси диалог асосида олиб борилади. Одатда, семинар дарсида талабаларнинг билими, ўз устида ишлаш даражаси аниқланади, назорат қилинади. Семинар (лот. seminariym – манба, кўчма маънода мактаб ) – ўқув амалий машғулот шаклларидан бири. Асосан олий ўқув юртларида, илмий тўгарак, анжуманларда қўлланилади. Таълимнинг семинар шакли қадимги Юнон ва Рим мактабларида пайдо бўлган. Кейинчалик Ѓарбий Европа университетларида ривожлантирилган. Бу университетларда семинар талабанинг адабиётлар, манба устида ишлаши вазифасини ўтаган. XX аср бошларидан семинар дарслари талабаларнинг умумий илмий дунёқарашини кенгайтиришда, уларни муайян фан тарихидаги муҳим муаммо ва тадқиқотлар билан таништиришда катта роль ўйнай бошлаган. Семинарнинг асосан уч тури бор: Ўрганилаётган фан ёки курсни чуқур ўрганишга ёрдам берадиган семинар дарслари. Айрим муаммо, асосий ёки муҳим мавзуни ўрганиш учун ўтказиладиган семинарлар. Тадқиқот характеридаги семинарлар. Ўқув жараёнини ташкил этишда семинар дарслари алоҳида ўрин тутади. Семинар ўқув жараёнининг талабалар билимларини мустаҳкамлашни таъминловчи, ижодий қобилиятларини намоён қилувчи шаклидир. Семинар машғулотларининг мақсади талабаларнинг чуқур билим олишини таъминлаш, олган билимни реал ҳаётда қўллашга ўргатишдир. Бунинг учун талаба олган ахборотларини таҳлил қилиш, илмий тадқиқот ўтказиш, таққослаш, хулоса чиқаришни билиши керак. Семинар дарсининг олдига қўйилган бош мақсадга эришиш учун дарс олдига қўйилган қатор вазифаларни амалга ошириш керак. Бу вазифалар семинар дарслари бажарадиган функцияларда ўз ифодасини топади. Семинар дарси қуйидаги функцияларни бажаради:талабаларга профессионал таълим бериш ва тарбиялаш; мустақил ишлаш малакасини ўстириш; мантиқий фикрлашга ўргатиш; нутқини ўстириш, илмий мунозаралар олиб боришга ўргатиш; мустақил фикр юритиш ва ўз фикрини ўртоқлашишга ўргатиш; ўртоқлари фикрини танқидий баҳолашга ўргатиш; талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш; назарий олган билимларини амалиёт билан боғлаш. Инсон хотираси – бу бизнинг биокомпьютердир. Одатда, янги ахборотни қабул қилар эканмиз, аввалги ахборот қисман хотирадан кўтарилади. Ахборотлар ниҳоятда хилмахил бўлиб, инсон ҳар куни ўз ҳаётида қабул қиладиган ахборотлар миқдори, уларни турлича қабул қилиниши, хотирада сақланиб қолиши жиҳатидан бирбиридан фарқ қилади. Психологларнинг фикрича, олинган ахборот, чизмада тасвирлангандек, гўёки фильтрдан ўтиб, сараланиб, маълум бир жиҳатлари билан ажралиб турадиганлари хотирада сақланар экан. Узоқ муддат хотирада қоладиган ахборотларга қўйидагиларни киритиш мумкин: қизиқарлилиги, жўшқинлиги каби хусусиятлари билан ажралиб турувчи ахборотлар; тасаввур, ҳистуйғу ва шу каби бирбирини эслатадиган, ўзаро боғланишдаги ахборотлар; инсон томонидан тушуниб, моҳиятига етилган ахборотлар; фаоллик билан қабул қилинган, ўрганилган, такрорланиб туриладиган ахборотлар. Айтиб ўтганимиздек, олимларнинг илмий тадқиқотлари шуни кўрсатадики, оддий инсон одатда ахборотларни олган манбаси, шаклига кўра турли даражада ўзлаштиради. Агарда уни абстракт чизма орқали кўрсатадиган бўлсак, мана бундай ифодалаш мумкин. Олинган ахборот чизмада гўё фильтрдан ўтиши кўрсатилган. Бу ҳолда ахборот қисқа муддат ёдда сақланади.Қисқа муддат ёдда колган билим иккинчи фильтрдан ўтгач, шу билимни ёдда сақлаш, фойдаланиш, такрорлаш туфайли фаол билим захирасига айланади. Бу билимдан фойдаланиб, такрорлаб турилмаса, суст билим захирасига айланади ва борабора хотирадан кўтарилади. Уни қуйидаги графикда кўриш мумкин. Булардан шундай хулоса чиқариш мумкин: талабаларнинг энг аввало, ўқув материалини ўзлаштириши, ёдда қолиши учун олинадиган ахборотни иложи борича эшитиш ва кўриш орқалигина эмас, балки гапириш, ўз фаолиятида синаб кўриш орқали етказиш катта аҳамиятга эга. Бунга эришишнинг йўли семинар дарсларини турлитуман методлар орқали олиб боришдир. Айнан семинар дарсида талабалар маъруза, китоб, журнал ва ҳоказолар орқали олган ахборотлари, билимларини тушунган ҳолда гапириб бериш, уни моделлаштириш асосида синаб кўриш имкониятига эга бўладилар. Семинар дарсини ўтказишда қўлланадиган услублар турлитуман бўлиб, у ёки бу услубни танлаш, ўрганилаётган фаннинг хусусиятига; ўтилаётган мавзуга, семинар дарсига қўйилган максадга, танланган услубни қўллаш имкониятига боғлиқ. Ҳозирги пайтда иқтисодий фанларни ўрганишда нисбатан кенг қўлланиладиган услублардан: экспресс савол–жавоб, саволлар тизимига асосланган муҳокама, семинар машғулоти режаси бўйича атрофлича суҳбат, моделлаштирувчи ўйин, доклад ва рефератларни муҳокама қилиш, масала, машқ, тест ечиш ва уларнинг натижасини муҳокама қилиш, мунозара ва бошқаларни кўрсатиш мумкин. Семинар мавзуи маъруза мавзуси билан бир хил бўлиши шарт эмас. Баъзан мавзудаги айрим саволлар маърузада кўриб чиқилса, айримларини семинарда муҳокама қилиш мумкин. Ҳозирги пайтда маърузада кўрилган мавзу албатта, семинарда ҳам муҳокама қилинади. Лекин маълум шароитда семинар дарси ва унинг мавзусига бошқача ёндашиш мумкин. Айтайлик, адабиётлар, ахборот манбалари мавжуд бўлса, семинарда мустақил ўрганилган мавзуни муҳокама қилиш мумкин. Семинар дарсини муваффақиятли ўтказиш учун асосий ва қўшимча адабиётларни синчковлик билан ўрганиш зарур. Адабиётларни ўрганиш дарс жараёнида талабаларнинг диққатини қаратиш лозим бўлган масалаларни алоҳида ажратиш, мавзуни қайси усул асосида ўрганишни режалаштириш ва дарсга тайёрланиш имконини беради. Саволларни мураккаблаштириш ҳамда саволлар тизимига ўтиш орқали мавзу мазмунини чуқур ўзлаштириш мумкин. Бу эса саволни муҳокама қилиш жараёнида вужудга келган муаммоли вазиятни ўрганиб, уни ечиш имкониятини беради. Масалан, иқтисодиёт назариясининг бош муаммоси нима? деган савол қўйилган. Бу ҳолда талаба иқтисодиёт назарияси фанининг бош муаммоси – ресурсларнинг чекланганлиги шароитида чексиз эҳтиёжларни қондириш муаммоси – деб жавоб бериши мумкин. Ана шу саволни айтайлик, қуйидагича саволлар тизими асосида илгари суриш мумкин: Иқтисодиёт назариясининг бош муаммоси нима? Нима сабабдан буни бош муаммо деб атаймиз? Сизнингча, иқтисодиётда яна қандай муаммолар бор? тарзида бериш мумкин. Ана шу саволлар тизимига жавоб бериш жараёнида талабалар иқтисодиёт назариясининг бош муаммоси ресурсларнинг чекланганлиги шароитида чексиз эҳтиёжларни қондириш эканлигини, бунга сабаб, иқтисодиётдаги барча масалаларни қамраб олиши эканлиги ойдинлашади. Уларга мисол қилиб, танлаш муаммосини, ҳар бир уй хўжалиги, фирма, давлат ўз олдига қўйган мақсад ва унга эришиш муаммосини ва ҳоказоларни кўрсатиш мумкинки, уларнинг барчаси ресурсларнинг чекланганлиги билан боғлиқ. Мавзуни ўрганишни чуқурлаштиришга савол шаклини ўзгартириш, уни мураккаблаштириш орқали ҳам эришиш мумкин. Айтайлик, саволни иқтисодиёт назариясининг бош муаммоси нима ва уни нега бош муаммо дейилади? тарзида қўйилади. Талабаларнинг мавзуни, у ёки бу категорияни қай даражада тушунганларини синаш ва пухтароқ тушунишларига ёрдам бериш учун жавобларни улар билан биргаликда муҳокама қилиш асосида мини тест ўтказиш мумкин. Семинардарснинг иқтидорни намоён этадиган, нутқ сўзлаш, бошқалар фикрига танқидий қарашни талаб этадиган услубларидан бири – мунозарадир. Бундай усул билан дарс ўтиш ўқитувчидан катта тайёргарлик кўриш, маҳоратни талаб қилади. Умуман олганда, семинар дарси турли методлар асосида олиб борилар экан, у қизиқарли, барча талабаларни фаол қатнашишга, демак, дарсга қунт билан тайёрланиб келишга ундайди. 2§. Семинар дарсига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишDownload 3.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling