Иқтисодий фанларни ўқитиш


Download 3.37 Mb.
bet40/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Даъват босқичи. Унда ўқитувчи маърузани бошлар экан, талабалар диққатини маърузани эшитишга жалб қилади. Турли методларни қўллаб, уларни маърузада фаол қатнашишга чорлайди. Дастлаб талабалар мазкур мавзу бўйича нималарни билишлари аниқланади. Ана шу билимга дарс жараёнида янги билимлар қўшилиши керак. Шунинг учун талабаларга тезда бажариладиган турли топшириқлар берилади. Савол қўйиб, ақлий ҳужум методини қўллаш орқали талабалар учун маълум, ўрганган билимларини аниқлашни;

  • қўйилган саволни жуфтликда муҳокама қилиш ўз фикрларини айтиш;

  • аввалги маърузада ўрганилган тушунчалар мазмунини гапириб беришни таклиф қилиш орқали амалга ошириш мумкин. Бунга 34 дақиқа вақт ажратилади.

  1. Навбатдаги босқич мазмунни тушуниш, англашдан иборат. Унда 1520 дақиқа давомида маъруза қилинади. Бу босқичнинг асосий вазифаси талабаларнинг янги материални тушунишларини

таъминлашдир. Бунда ўқитувчи талабаларга турли саволлар билан мурожат этади, масалан:

  1. Сизнинг учун ҳозир эшитганларингизнинг қай бири янгилик бўлди?

  2. Эшитганларингиз бўйича сизнинг фикрингиз қандай?

  3. Сизда энг катта таассурот қолдирган нима? – кабилар.

3. Тафаккур босқичида олинган билимлар мустаҳкамланади. Ўрганилаётган масала бўйича талабаларнинг ўз тушунчалари шаклланади. Маъруза эшитгач, уларнинг билимлари кенгайиб, мустақил фикрлайдилар, ўз фикрларини эшитганлари билан таққослайдилар. Бу босқичда талабаларга фикрларини таҳлил қилишга қаратилган топшириқлар берилади. Улар турлича бўлиши мумкин.
«Бу ҳақда сиз нима деб ўйлайсиз?» «Ўзингиз билганлар билан янги олган ахборотингиз қай даражада боғланди?» ёки «Янги ғоялар билан сизнинг қарашларингиз қандай ўзгарди?» ва ҳоказо тарзидаги саволлар бериш ёки тест ечиш, сўров картасини тўлдириш, 10 дақиқа эссе ёзишни машқ қилиш ва шунга ўхшаш топшириқлар бериш мумкин.
Кейинги саволлар ёки қисмлар ҳам худди шундай уч босқичга бўлиниб маъруза ўқилади ёки муҳокама қилинаётган савол бўйича маъруза матни тарқатилиб, талабалар инсерт методи ёрдамида матнни ўқиб, таҳлил қилиб ўз фикрларини билдирадилар. Матнни ўқиш босқичи уйга вазифа қилиб топширилиб, дарс пайтида фақат саволни муҳокама қилиш мумкин. Бу ўқитувчи дарс жараёнини қандай ташкил этишга қарор қилишига боғлиқ.
Охирида якунловчи топшириқ берилади. Якунловчи топшириқни ҳам ўқитувчи маърузанинг мавзуси, мавжуд саволлар, гуруҳ талабалари ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда аввалдан тайёрлайди.
Жадаллаштирилган маъруза ўқитувчидан дарсга пухта тайёрланишни, маърузанинг турли вариантларини тайёрлаб қўйишни талаб қилади. Бунда ўқитувчи ҳар бир дарс жараёни технологик харитасини тайёрлайди. Қуйида «Иқтисодий ресурслар ва жамият эҳтиёжлари» мавзуидаги жадаллашган маърузага тузилган технологик харитани намуна сифатида келтирамиз. Уни таълим технологияси сифатида ҳам қараш мумкин.


«ИҚТИСОДИЙ РЕСУРСЛАР ВА ЖАМИЯТ ЭҲТИЁЖЛАРИ» мавзуида маъруза


Download 3.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling