Иқтисодий фанларни ўқитиш


Download 3.37 Mb.
bet37/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Ўқитишнинг муаммоли– изланиш методлари
Муаммоли маъруза савол, яъни муаммо қўйиш орқали бошланади. Бу муаммо эса ўқув материалини
нида маърузачи томонидан изчил ва мантиқий ҳолда ечиб берилади ёки уни ҳал этиш йўллари кўрсатилади.
Муаммо ўқув материалининг аниқ мазмуни билан боғлиқ бўлади. Таълим жараёнида мақсадга эришиш учун муаммоли ўқитишга қатор талаблар қўйилади:

  • муаммоли ўқитиш таълим олувчилар эҳтиёжларини қондириш ва фаоллигини оширишга йўналтирилиши;

  • тақдим этилган муаммонинг таълим олувчилар учун аниқ ва тушунарли бўлиши.

Булар:
*қўйилган муаммонинг муҳимлиги;
*муаммо иложи борича реал ҳаётдан олиниши;
*таълим олувчилар учун муаммо маълум аҳамиятга эга бўлиши;
*таълим олувчиларнинг ҳамкорликда фаол ишлаши;
*муаммога алоқадор ахборотлар базасини яратиш;
*муаммонинг бошқалар учун ҳам аҳамиятли эканини кўрсатиши лозим.
Муаммоли ўқитишнинг мақсадлари:




  • Таълим олувчиларнинг мазмунли ва изчил билим олишини таъминлаш;

  • Муаммо ечимларини топиш ва унинг бошқа ечимлари бўйича ҳам истиқболли ҳал этиш йўлларини ишлаб чиқиш;

  • Таълим олувчиларни кичик гуруҳларга бўлиниб, муаммоли вазиятлардан чиқиб кетишга ўргатиш;

  • Ўқувчи, талабаларда шахсий масъулият туйғусини уйғотиш ва мустаҳкамлаш. Муаммоли ўқитишнинг тўрт босқичдан иборат мантиқий схемаси қуйидагича.

  1. Муаммонинг қўйилиши.

  2. Уни ечиш йўлларини аниқлаш.

  3. Муаммони ечишнинг энг маъқул йўлини аниқлаш. 4.Муаммони ечиш.

Талаба жавоб беролмаган саволларнинг ҳаммаси ҳам муаммоли вазиятни вужудга келтира олмайди. Масалан, «қандай ҳаражатлар ташқи ҳаражатларга киради?» ёки
«даромад нима?», «фойдани ҳисобланг» каби масалалар ечимини қўйиш муаммоли вазият ёки муаммо бўла олмайди.
Тажрибали педагогларнинг фикрича фақат ўқитиш жараёнида қарамақаршилик пайдо бўлган вазиятнигина муаммоли вазият деб аталади. Талаба ўқиш, билиш жараёнида қарамақаршиликларга дуч келса, унинг билимга бўлган қизиқиши ортади. Бошқача қилиб айтганда, мотивация пайдо бўлади. Масалан, нима сабабдан давлат тадбиркорликни қўллабқувватлагани ҳолда сохта тадбиркорликка қарши курашади, деган савол муаммоли ҳисобланади. Чунки бу саволда қарамақаршилик бор. У талабани таққослашга, таҳлил этишга ундайди. Тадбиркорликнинг турларини, унинг ҳуқуқий асосларини, давлатнинг юритаётган иқтисодий сиёсатини ўрганишга, тушунишга олиб келади. Методологик жиҳатдан қараганда тушунчалар орасидаги қарамақаршиликларнинг асл манбаи бирламчи ҳисобланади.
Талабаларнинг ижодий қобилиятини шакллантириш учун уларни доимо ўзларида туғилган саволни беришга ундаш лозим. Дарс охирида қарамақаршиликлар ойдинлаштирилиши зарур.
Муаммоли маъруза – муаммоли ўқитишнинг асоси. Лекин муаммоли ўқиш қандай бўлиши кераклиги ҳақида ягона фикр йўқ. Баъзилар уни ҳали фанда ечилмаган муаммолар ҳақида маъруза дейишса, бошқалар муаммоларни дарсда ечиш деб ҳисоблашади. Муаммоли маъруза талабани ўйлашга, таққослашга, ечимини топишга ундайдиган маърузадир. У қуруқ ёдлаб олиш эмас, балки ўз фаолиятида зарур бўладиган амалий кўникмаларни қўллаб масалани ечишга ўргатишдир. Шунингдек ўқитиш – бундай дарсларда аждодлар ижтимоийтарихий тажрибаси ҳам ўргатилади. Муаммоли ўқитиш орқали талабани ўз фикрини айтишга, фикрини ҳимоя қилишга ва бахслашишга ўргатиш мумкин. Фикрлаш жараёнида қарамақаршилик бўлмаса баҳс ҳам, мунозара ҳам бўлмайди. Мунозарасиз эса муаммонинг ечимини топиш жуда қийин.
Дарсда талабалар ўқитувчининг ўргатишга самимий интилаётганини ҳис қилиши, талабани ўзи билан тенг кўраётганини билишлари керак. Юқорида зикр этган маърузани муаммоли маъруза тарзида баён қилиш, дарсга талабаларни фаол қатнашишга чорлаш учун маъруза ўқиётганда муаммоли вазият яратиш зарур. Бунинг учун аввалдан муаммоли савол қўйиб, унга талабалар билан биргаликда муҳокама қилиниб жавоб топилади. Юқорида келтирилган «ИҚТИСОДИЙ РЕСУРСЛАР ВА ЖАМИЯТ ЭҲТИЁЖЛАРИ» мавзуидаги анъанавий маъруза матнини муаммоли маъруза тарзида ўқиш учун маърузанинг мақсади алоҳида ажратиб кўрсатилади ва қуйидагича ўзгаришлар киритилади:


Download 3.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling