Иқтисодий фанларни ўқитиш


Download 3.37 Mb.
bet39/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Учинчи савол эҳтиёжларни қондириш учун ресурслар кераклиги, ресурслар эса чекланганлиги, чекланганлик қандай оқибатга олиб келишини кўрсатувчи муаммолар билан бошланади.
Ишлаб чиқариш ресурслари таснифи схемаси намойиш қилинади ва талабаларга: “Ҳозирги пайтда айрим иқтисодчилар ахборот ва молиявий ресурсларни ишлаб чиқариш ресурслари таркибига киритишса, бошқалари бу нотўғри, дейишмоқда. Сиз қайси бир фикрга қўшиласиз” деб мурожаат қилиб, талабаларни мунозарага чорлаш мумкин.
Талабалар фикрини, диққатини иқтисодиётнинг бош муаммосини ўрганишга қаратилади. Бир томондан, эҳтиёжлар чексиз, иккинчи томондан ресурслар чекланган. Улардан қайси бири бош муаммо ва нима сабабдан уни бош муаммо деб атаймиз? Талабаларнинг фикрларини эшитиб, ўқитувчи уларнинг тарафдорларини аниқлайди. Тўғри ёки нотўғрилигини кўрсатиб, мунозарага якун ясайди. Семинарга тайёрланиш учун топшириқ беради.
Муаммоли ўқитишнинг камчилиги шундаки:

  • У кўп вақт талаб қилади. Оқибатда, ахборот беришга қаратилган ўқитишдан орқада қолади.

  • Муаммоли вазиятни ҳар қандай аудиторияда вужудга келтириш қийин.

Бу ўқитувчидан катта педагогик маҳорат, кўп кучқувват, тажриба талаб қилади.


4§. Таълимнинг технологик ёндашувига асосланган, жадаллаштирилган (жалб қилувчи, чуқурлаштирилган) маъруза

Жамият тараққиёти талабаларни мустақил, чуқур мушоҳада юритиб, турли вариантларни таққослаб, қарор кабул қилишга ўргатишни тақозо қилади. Ана шундай кўникмалар ҳосил қилишга ёрдам берадиган дарс ўтиш методларини қўллаш зарурияти катта. Айнан таҳлилий (танқидий) фикрлашга ўргатадиган методлар талабаларга ана шундай кўникмалар ҳосил қилишга ёрдам беради. Қатор таниқли педагоглар шундай фикрларни баён этадилар.



    1. Янги вариантдаги узлуксиз таълим ахборот ва ғояларнинг тушунарли бўлиши муаммосини қўяди. Ўқувчи, талабалар ана шу ахборот, янги фикр, ғояларни фаоллик билан ўзлаштиргандагина кутилган юқори натижага эришиш мумкин.

    2. Талабаларнинг фикрлаш фаолиятини ривожлантириш учун турли стратегия ва методлар қўлланилгандагина ўқиш жарёни муваффақиятли бўлади. Улар талабалар учун ўқув жараёни тушунарли, онглироқ бўлишини таъминлайди.

    3. Талаба, ўқувчилар ўз билимларини муайян масалаларни ечишга татбиқ эта олсаларгина, уларда билим ва ижодий фикрлаш ривожланади.

    4. Ўқувчи, талабаларнинг олдин эгаллаган билимларига ва тажрибаларига асосланган ўқиш мустаҳкам ва янги ахборотни билганлари билан боғлаш имконини беради.

    5. Ўқитувчиларнинг ўзлари ҳам фикрлар, ғоялар, тажрибаларнинг турлитуманлигини тўғри тушунишларигина таҳлилий фикрлашни яхши натижа беришига олиб келади. Агар битта жавобгина тўғри деган фикр устуворлик қилса, у ҳолда таҳлилий фикрлашга имкон бўлмайди.

    6. Ўқитишнинг асосий шакли маърузадир. Лекин анъанавий маърузанинг камчиликлари бизга маълум. ТАСIS дастури тадқиқотчиларининг натижаларига кўра унинг самараси жуда паст. Бунинг сабабини тингловчиларнинг пассивлигида деб изоҳланади.

Албатта, буни барча анъанавий маърузаларга хос деб бўлмайди. Маърузани моҳир маърузачи ўқиганда:

  • янги ахборот беради;

  • мураккаб назарий саволларни тушунтиради, ўргатади, тизимга солади;

  • муаммо, масалаларни ечиш жараёнида ижодий фикрлашга ўргатади;

  • юзаки қараганда катта фарқи бор турли ғояларни кўрсатади, таҳлил қилади, улар ўртасидаги боғланишни тушунтиради;

  • билим олишга ундайди;

  • ўрганиб қолинган фикрлаш тарзи ва эътиқодларни қайтадан қараб чиқишга даъват қилади;

  • келгусида билим олишга иштиёқ туғдиради.

Анъанавий маърузани бундай тарзда ўқиш ҳамманинг қўлидан келмайди. Жуда кўп маърузалар монолог тарзида ўқиладики, у тингловчиларни маърузадан қониқмасликларига, уни диққат билан эшитмасликларига олиб келади.
Ана шу камчилик, яъни тингловчиларни маърузада пассив эмас фаол қатнашишларини таъминлаб, кутилаётган натижаларга эришиш учун методикани ўзгартиришга ундайди.
Бунга жадаллашган (жалб қилувчи, чуқурлаштирилган, динамик) маъруза орқали эришиш мумкин. Жадаллаштирилган маъруза таҳлилий фикрлаш кўникмасини ҳосил қилиш, ривожлантириш, универсал асосларга таянган ҳолда тайёрланган маърузанинг мукаммаллаштирилган, чуқурлаштирилган вариантидир. Жадаллаштирилган маърузани ҳар қандай катталикдаги гуруҳда ўтказиш ҳамда талабаларни дарсга фаол қатнашишларини таъминлаш мумкин.
Жадаллаштирилган маърузани қўллашга зарурият, тадқиқот натижасида ишонч ҳосил қилинган икки ҳолатдан келиб чиқади:

  1. Аудиторияга ўқитувчи саволни мавзу бўйича маърузани ўқиб бўлгач ташлаганига қараганда, маъруза ўқигунга қадар бериши талабаларни маърузада билдирилган фикрларни ёки материални яхшироқ ўзлаштиришига олиб келар экан.

  2. Маъруза бошлангандан 1520 дақиқа ўтгач талабаларнинг диққати сусаяди. Демак, методни ўзгартириш, талабаларни дарсга фаол қатнашишга ундаш зарур.
Буни қандай амалга оширса бўлади?

Бу ишни педагог олимлар таълим технологияси асосида амалга оширилиши мумкинлигини кўрсатиб беришди. Бунда маъруза жараёнида талабалар ҳам дарсга фаол қатнашадилар. Дарс ўтказиш ҳамкорликка асосланади. Маъруза ўқишда қўлланиладиган метод ва воситалар узвий саволлар бўйича аввалдан лойиҳалаштирилиб, маъруза дарсининг технологик харитасида кўрсатилади. У дарснинг «сценарий»си бўлиб, унинг асосида дарс жараёни ташкил этилади. Бунинг учун маъруза мантиқий тугалланган қисмларга бўлинади. Бу маърузада қўйилган узвий саволлар бўлади. Ҳар бир қисм (савол) а) даъват, б) англаш, тушуниш, в) фикрлаш, тафаккур босқичларига ажратилади.


  1. Download 3.37 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling