Иқтисодий фанларни ўқитиш


Download 3.37 Mb.
bet47/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Мезонлар


























































Қарор қабул килишнинг қадамбақадам модели ёрдамида қандай қарор қабул қилишни ўрганамиз. Ана шу модел асосида қарор қабул қилиш сеткасини чизамиз. Аввал танлов мезонлари ишлаб чиқилиб, сўнгра диққат ана шу мезонларга жавоб берадиган танлов объекти вариантларига қаратилади. Масалан: тадбиркор бозорни ўрганиб, пайпоқ тўқийдиган кичик цех қуришга қарор қилди. Айтайлик, цех қуриш учун жой танлаш керак. Аукционда 10 дан ортиқ участкалар қўйилган бўлиб, улар шаҳарнинг турли ҳудудларида жойлашган. Бунда тадбиркор ана шу ер участкаларини ўзи белгилаган танлов мезонлари асосида таққослайди ва қарор қабул қилади.


Агарда танланадиган объект ягона ёки уни олиш учун талабгорларга қараганда таклиф жуда оз бўлса, у ҳолда диққат танлашнинг муқобил вариантларига қаратилади. Масалан, китоб битта, уни ўқишни ҳоҳлаганлар жуда кўп, китобни ҳоҳловчилар ўртасида қандай тақсимлаш мумкин? Бунда танловнинг муқобил вариантларини ишлаб чиқишга аҳамият берамиз. Масалан конкурс, аукцион, мулк эгасининг хоҳиши ва ҳоказолар.
Танлаш ва қарор қабул қилиш жараёнлари бирбири билан чамбарчас боғлангани учун уларнинг ҳаммасини осонгина тушуниш имконини берадиган моделлаштирувчи ўйинлардан фойдаланиш мумкин.
Қуйидаги моделлаштирувчи ўйинлардан қайси бири ўқитувчи учун мақбул кўринса, шуни танлаши мумкин. Маърузада қўлланилган ўйинни семинар дарсида қўлламаган маъқул.
Ресурслар чекланганлиги танлаш ва қарор қабул қилиш заруратини юзага келтиради.
1. «Кўрпангга қараб оёқ узат» моделлаштирувчи ўйини. Бу ўйинда талабалар кичик гуруҳларга бўлинади. Ҳар бир гуруҳга шартли «пулига яраша» ўқитувчининг столи устидаги газетажурналлардан танлаб олиш таклиф қилинади.
Ҳар бир гуруҳ танлаб бўлгач, талабаларга танловнинг қадамбақадам модели ҳамда танлов мезонлари сеткаси материаллари тарқатилади.
Ўқитувчи қарор қабул қилиш сеткасига муқобил вариантларни (бизнинг ўйинимизда газета журналларнинг номларини) талабалар томонидан зарурлигига қараб ёзиб чиқишни, қайси хусусиятларига кўра газетажурналларни танлаш мумкинлигига қараб, мезонларини белгилаш кераклигини кўрсатади.
Бунинг учун 10 дақиқа вақт берилади. Айтайлик, сеткани бир кичик гуруҳ қуйидагича тўлдирган бўлсин:


Қарор қабул қилиш сеткаси

Муқобил вариантлар

М е з о н л а р






Қизиқарли ҳикоя

Фельетон
(камчиликлар очиб ташланган)

Кроссворд, бошқа
ўйинлар

Маслаҳа тлар

Cеминарга тайёрланиш
учун мақола

1.Саодат

+




+

+




2.Санам

+




+

+




3.Бозор,
пулкредит




+

+

+

+

4.Халқ сўзи




+










5.Даракчи

+




+

+




6.Ҳуррият







+

+




Ҳамма кичик гуруҳ сеткани тўлдириб бўлгач, ҳар бир кичик гуруҳдан бир талаба, нима сабабдан гуруҳ айнан шу газета ёки журнални танлаганлиги сабабини тушунтириб беради. Гуруҳ «Бозор, пул, кредит» журналини танлабди. Сабаби, семинар мавзуси бўйича илмий мақола чоп қилинибди. Имкон бўлганда гуруҳ «Даракчи» газетасини хам сотиб олган бўларди. Чунки унда қизиқарли мақола ва маслаҳатлар берилган. Бунда «Даракчи» газетаси «Бозор, пул, кредит» журналининг муқобил қиймати бўлади. У гуруҳ танлаб олган журналдан кейин газетажурналлар ичида энг юқори наф келтиради деб баҳоланяпти. У ўзининг зарурлиги жиҳатидан «Бозор, пул, кредит» журналидан сўнг туради. Айтайлик, ҳамма гуруҳ учун «Бозор, пул, кредит» журнали керак. Лекин журнал битта. Уни олишни хоҳлаганлар ўртасида қандай тақсимлаш мумкин? Яна қайтадан турли вариантлар ва қарор қабул қилиш мезонларини аниқлаб чиқамиз. Энди вариантлар ҳам, мезонлар ҳам бошқача бўлади. Янги сетка чизамиз. Ҳар бир кичик гуруҳ
вакили гуруҳ муқобил вариантларидан нимани танлагани, унинг сабабини кўрсатади.



Муқобил вариантлар

М е з о н л а р

ҳаммага тенг
имконият

энг юқори нарх

мукофот

ва ҳоказо




Download 3.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling