Иқтисодий фанларни ўқитиш
Download 3.37 Mb.
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5тарқатиладиган материал
- 6тарқатиладиган материал
- 1кўргазмали ва тарқатиладиган материал Қарор қабул қилишнинг қадам – бақадам модели
- 2кўргазмали ва тарқатиладиган материал
А товарнинг В товардаги муқобил қийматини қуйидагича ҳисоблаймиз:
а) Агар иқтисодиётда 12 бирлик В товар ишлаб чиқарсак 0 бирлик А товар ишлаб чиқарамиз. б) А товарни 1 дона ишлаб чиқарсак, В товардан 2 та кам ишлаб чиқарамиз. А нинг муқобил қиймати 2 бирлик В товар (12 10 = 2). в) А товар ишлаб чиқаришни 1 дан 2 донага кўпайтиришимиз натижасида 4 бирлик В товарни кам ишлаб чиқаришимизга тўғри келди. Энди А товарнинг муқобил қиймати (10 6 = 4) 4 бирлик В товарга тенг. г) А товарни 2 бирликдан 3 бирликка кўпайтирдик. Натижада 6 бирлик В товарни кам ишлаб чиқаришга тўғри келади. Бунда А товарнинг муқобил қиймати 6 бирлик В товар (6 0 = 6) Товарларнинг муқобил қиймати доимий, ўсувчи ёки пасаювчи эканлигини аниқлаш учун уларни кетмакетликда таққослаймиз. В товарнинг А товар ишлаб чиқариш эвазига йўқотилган муқобил қиймати ўсиб борувчи, чунки у 2 дан 4, 6 га ўсди. А товарнинг В товарда ифодаланган муқобил қиймати эса пасаювчи, чунки у 12, 10, 6, 0 га тенг. Агарда муқобил қиймат доимий бўлса А товар ишлаб чиқаришни камайиши ёки кўпайиши, В товарнинг тенг миқдорда кўпайиши ёки камайишида ифодаланади. Уни жадвал ёки графикда тасвирласак, қуйидагича бўлади:
Демак, муқобил қиймат доимий бўлса имконият эгри чизиғи тўғри чизиқ шаклида бўлади. Агарда гуруҳ талабаларининг билими пастроқ бўлса қуйидаги топшириқни бериш мумкин. 5тарқатиладиган материалЖамият доимо жорий истеъмол учун ҳамда келажак учун товарлар, бошқача айтганимизда, истеъмол моллари ва инвестицион товарлар (ишлаб чиқариш воситалари) ишлаб чиқариш, илмий тадқиқотлар ўтказиш, маориф, таълим, профилактик тиббиёт (касалликларни олдини олиш учун чора тадбирлар)га қандай миқдорда ресурслар сарфлашни танлайди. А,В,С,D мамлакатлар учун 1995 йили а) расм ва 2005 йили б) расмда ишлаб чиқариш имкониятлари кўрсатилган. а) расм б) расм Ҳар икки расмдаги имкониятлар эгри чизиғини таққосланг ва қуйидаги саволларга жавоб беринг. Нима сабабдан ҳар бир мамлакат имконият эгри чизиғи (а расм), 2000 йили б) расмдаги даражага кўтарилди? Нима сабабдан С ва D мамлакатларда А ва В мамлакатларига қараганда имконият эгри чизиғи юқори? 2005 йилда жорий истеъмол бу мамлакатларда қандай ўзгарган? 6тарқатиладиган материалЖавоб: Ҳамма мамлакатларда ишлаб чиқариш эгри чизиғи фантехника тараққиёти натижасида ўнгга силжиган. Чунки фантехника тараққиёти ишлаб чиқариш имкониятини кенгайтиради. С ва D мамлакатларда ишлаб чиқариш имконияти эгри чизиғи юқори. Сабаби, бу мамлакатларда 1995 йили инвестицион товарлар миқдори улуши юқори бўлган. 2005 йили барча мамлакатларда 1995 йилги нисбатан жорий истеъмол ўсган. Лекин С, D мамлакатларда А, В мамлакатларга нисбатан юқори. Сабаби, бу мамлакатларда дастлаб келажак учун товарлар кўпрок, ишлаб чиқарилган. Бу ўз навбатида ишлаб чиқариш имконияти эгри чизиғини юқори бўлишига, жумладан, жорий истеъмолни ҳам А, В мамлакатларга нисбатан С, D мамлакатларда юқори бўлишига олиб келади. Саволнинг учинчи қисми. «Танлов ва муқобил қиймат. Қарор қабул қилиш». Талабалар билан уни мухокама қилиш учун аввало, қандай қилиб танлаш амалга оширилишини, тушуниб олиш керак. Шунинг учун талабаларга «Қарор қабул қилишнинг қадамбақадам модели» ва «Қарор қабул қилиш сеткаси» намойиш қилинади ва тарқатилади. 1кўргазмали ва тарқатиладиган материал Қарор қабул қилишнинг қадам – бақадам модели:Муаммони аниқлаш. Энг аввало муаммо (эришиш лозим бўлган натижа)ни ажратиш, айни шу вақт, шу вазият учун қайси муаммо энг асосий ҳисобланади, аниқлаб олиш зарур. Муқобил вариантларни аниқлаб чиқиш (белгиланган натижага эришишнинг турли усулларини аниқлаш). Масалан: аукцион, мусобақа, навбатда туриш, бошлиқнинг қарори, конкурс ва ҳоказолар. Мезонларни белгилаш (ҳар бир муқобил вариантларни баҳолаш мезонларини аниқлайдиган стандартларни белгилаш). Масалан: ҳаммага тенг имконият, наф, энг юқори нарх, мукофот, қадрқиммат, омад ва ҳ. к. Муқобил вариантларни баҳолаш (ҳар бир мезон, ҳар бир муқобил вариант учун қўлланилади). Қарор қабул қилиш (турли вариантлар мезонлари бўйича бошқалари билан таққосланади ва улардан энг яхшиси танланади). 2кўргазмали ва тарқатиладиган материалҚарор қабул қилиш сеткаси
Download 3.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling