Иқтисодий фанларни ўқитиш


Download 3.37 Mb.
bet44/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Дарс ўтишда фойдаланиладиган кўргазмали қуроллар (слайд, ватман қоғозга чизилган бўлиши ёки дарс давомида доскага чизиш мумкин):



Тарқатиладиган материаллар:

  • ишлаб чиқариш имконияти эгри чизиғи модели тасвирланган график асосида масалалар, дарсда бажариладиган топшириқлар;

  • қарор қабул қилиш сеткаси.



Семинар дарсида муҳокама қилинадиган саволлар ва уларга ажратилган тахминий вақт:

Ташкилий қисм 58 дақиқа


Муҳокама қилинадиган саволлар:

Саволлар мазмуни

Ажратилган вақт

  1. Эҳтиёжларнинг мазмуни. Эҳтиёжларнинг таркиби. Индивидуал, гуруҳий ва умумжамият эҳтиёжлари.

  2. Ўзбекистонда эҳтиёжларнинг хусусиятлари.

  3. Эҳтиёжларнинг чексизлиги. Эҳтиёжларнинг юксалиш қонуни.

  4. Ресурсларнинг чекланганлиги. Ишлаб чиқариш имконияти.

  5. Танлов ва муқобил қиймат. Муқобил танлов ва қарор қабул қилиш.

  6. Иқтисодиётнинг бош муаммоси.

1012 дақиқа

1012 дақиқа


810 дақиқа

1012 дақиқа


1015 дақиқа



7. Эҳтиёжларни қондирилиш даражаси Дарсни якунлаш

810 дақиқа
810 дақиқа
58 дақиқа



Дарснинг қисқача тафсилоти.
      1. Ташкилий қисм

Талабалар билан саломалик қилинади. Ўқитувчи аудиторияда зарур жиҳозлар борйўқлигини кўздан кечириб чиқади. Давомат текширилади. Сўнгра ўтган семинар дарсида ўтилган мавзуини қисқача такрорлаб, янги мавзуни бошлайди. Дарснинг қисқача мақсади баён қилинади:
Ўтган семинар дарсида биз иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва услуби мавзусини якунладик. Шу мавзуда биз иқтисодий ғояларнинг вужудга келиши, иктисодий назариянинг фан сифатида шаклланиш жараёни, асосий иқтисодий мактабларни кўриб ўтдик. Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети, иқтисодий қонунлар, категориялар, ҳодисалар ва уларни ўрганишнинг услубларини биргалашиб муҳокама қилдик.
Иқтисодиёт назарияси барча иқтисодий фанларнинг пойдевори эканлиги, давлатнинг иқтисодий сиёсатининг илмий асосларини ишлаб чиқишдаги тутган ўрни, норматив ва позитив иктисодий назариянинг фарқини ўргандик. Ижтимоий – иқтисодий ривожланиш ва унинг муаммоларини аниқлашда иқтисодиёт назарияси фанининг аҳамиятини билиб олдик.
Бугун биз янги мавзу: «Иқтисодий ресурслар ва жамият эҳтиёжлари» мавзусини муҳокама қиламиз.
«Иқтисодиёт назарияси» фанини ўрганишни айнан мана шу мавзудан бошлашимиз бежиз эмас, чунки инсоннинг бутун ҳаёти турлитуман эҳтиёжларини қондиришга қаратилгандир.
Бугунги мавзуда биз ана шу эҳтиёжларнинг таркиби, уларнинг чексизлиги, эҳтиёжларни қондириш учун зарур неъматларни ишлаб чиқариш учун ресурсларни чекланганлиги, бундан келиб чиқадиган иқтисодиётнинг бош муаммоси, танлов ва қарор қабул қилишни зарурати ва бошқа масалаларни ўрганамиз.
Дарсга семинар машғулоти режаси бўйича тайёрланиб келиш керак эди. Дарсга ҳамма тайёрми? дея сўраб, тайёрланмай келганларни сабабини аниқлайди. Бугунги мавзу муҳокамасини бошлаймиз деб, ўқитувчи кириш сўзини тугатади.
      1. Саволлар муҳокамаси

Бугунги мавзу муҳокамасини «Эҳтиёжларнинг мазмуни. Эҳтиёжларнинг таркиби. Индивидуал, гуруҳий ва умумжамият эҳтиёжлари» узвий саволини муҳокама қилишдан бошлаймиз, дея ўқитувчи нималарга алоҳида аҳамият бериш кераклигини тушунтиради.
Бу саволни анъанавий услуб суҳбат ва саволжавоб билан муҳокама қилиш мумкин.
Бунда, аввало, эҳтиёжлар деганда нимани тушунамиз? деган савол қўямиз.
Ҳаёт кечириш учун объектив заруриятнинг барчаси эҳтиёж тарзида намоён бўлади. Инсонларнинг эҳтиёжи, уларни қондириш иқтисодий фаолият орқали амалга оширилишини кўрсатилади.
Эҳтиёжларнинг шаклланишида ахборотнинг ролига, алоҳида эътибор бериш, талабалар томонидан ҳаётий мисоллар келтирилишига диққат қилиш керак.
Эҳтиёжларнинг ниҳоятда турлитуманлиги, унга ҳар жиҳатдан ёндашиб гуруҳларга бўлишни қуйидаги схема орқали кўрсатиш мумкин.


Кўргазмали материал 1 (1схема ).



Download 3.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling