Танлов мезонлари: иш ҳақи, юқори малакали кадрлар борйўқлиги, ишчилар малакаси, транспорт, алоқа, аҳолининг таркибидаги болаларнинг ҳиссаси, бозор ҳажми, болалар кийимкечакларининг нархи ва бошқалар.
Республика бўйича реал маълумотлардан фойдаланишга ҳаракат қилинг. А) топшириқни ҳар бир кичик гуруҳ (45талаба) алоҳида бажаради.
Б) ҳар бир кичик ўз танлови ва қабул қилган қарорини асослаб беради. В) жавоб ёзма бўлиши керак.
7тарқатиладиган материал
Ўқитувчи келгуси дарсда жавобларни йиғиб олади ва текшириб чиқиб, талабалар ишини баҳолайди.
Умуман олганда семинар дарси турли услублар асосида олиб борилар экан, у қизиқарли бўлиб, барча талабаларни фаол қатнашишга, демак дарсга қунт билан тайёрланиб келишга ундайди.
3§. Семинар дарсини технологик ёндашув асосида ташкил этиш
Семинар дарсини турли методларни қўллаб ташкил этишни кўриб чиқдик. Дарсни технологик ёндашув асосида ташкил этиш бу жиҳатдан бир мунча фарқ қилади. Унда семинар дарси ўтишнинг технологик харитаси тайёрланиб, барча саволлар муҳокамаси қандай тартибда олиб борилиши режалаштирилади. Ўқитувчи ва талабаларнинг қанадай вазифаларни бажариши кўрсатилади. Дарснинг мақсади, ўқув фаолиятининг натижаси белгиланади. Ўқитишнинг методлари ва ўрганиш техникаси, ўқитиш воситалари аниқланади. Мазкур дарсни ўтгунгача талабалар билиши лозим бўлган билим ва малакалар кўрсатилади. Ҳар бир саволнинг муҳокамаси қандай тартибда ўтилиши, қандай топшириқлар берилиши кўрсатилади.
Технологик ёндашув асосида семинар дарсига тайёргарлик кўриш ва ўтказишни, технологик харита ишлаб чиқишни «Иқтисодий ресурслар ва жамият эҳтиёжлари» мавзусида семинар дарси ўтиш мисолида кўриб чиқамиз.
«ИҚТИСОДИЙ РЕСУРСЛАР ВА ЖАМИЯТ ЭҲТИЁЖЛАРИ» мавзусида семинар
дарси ўтиш технологияси
Факультет, кафедра, дарс ўтиладиган курс
|
Ўқув предмети
|
Мавзунинг ўқув дастуридаги тартиб рақами ва ажратилган соат
|
Бошқарув факультети,
бакалавриат, 1 курс
|
«Иқтисодиёт назарияси»
|
№ 2,
2 соат
|
Сана: сентябрь
|
Ўқув гуруҳи, талабалар
сони: БК81, (2025)
|
Ўқитувчи
|
Ўтиладиган дарс
мавзуси:
|
«Иқтисодий ресурслар ва жамият эҳтиёжлари»
|
Семинар режаси:
|
1. Эҳтиёжларнинг мазмуни. Эҳтиёжларнинг таркиби. Индивидуал, гуруҳий ва умумжамият эҳтиёжлари. 2.Ўзбекистонда эҳтиёжларнинг хусусиятлари.
3.Эҳтиёжларнинг чексизлиги. Эҳтиёжларнинг юксалиши қонуни. 4.Ресурсларнинг чекланганлиги. Ишлаб чиқариш имконияти.
Танлов ва муқобил қиймат.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |