Иқтисодий фанларни ўқитиш
Download 3.37 Mb.
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
- Bu sahifa navigatsiya:
- Гуруҳ эҳтиёжи
- Умумжамият эҳтиёжи
Индивидуал эҳтиёж – бу ҳар бир инсон учун бўлган заруратни ифодалайди. У физиологик эҳтиёжлар, ижтимоий контактда бўлиш, ўзининг ҳар томонлама камол топишига бўлган эҳтиёжлар ва бошқаларини ўз ичига олади.
Гуруҳ эҳтиёжи бу оила ёки бир тўп кишиларнинг бирор мақсадда бирлашган гуруҳлари (меҳнат жамоаси, турли уюшмаларнинг) эҳтиёжлари бўлиб, биргаликда яшаш, фаолият юритиш жараёнида вужудга келадиган умумий эҳтиёжлардир. Буларга ҳудудий эҳтиёжларни ҳам мисол кедтириш мумкин. Масалан: туман, вилоят, айрим ҳудудда яшовчилар эҳтиёжи ва ҳоказо. Гуруҳлар эҳтиёжи, умуман олганда мулкнинг иқтисодий жиҳатдан алоҳидалашуви билан боғлиқ. 1 Лотинчадан олинган «субъект» сўзи- эга, «объект» эса предмет маъносини англатади. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида кўрсатилишича, субъект, ақл-заковат, ирода эгаси, борлиқни билишга, ўзгартиришга қодир, фаоллик билан ҳаракат қиладиган шахс ёки гуруҳдир. Умумжамият эҳтиёжи бу мамлакат миқёсида, қолаверса, ер курраси миқёсида инсонларнинг шаклланган таркиб топган эҳтиёжларидир. У ўз ичига биринчидан, барча турдаги индивидуал ва гуруҳ эҳтиёжларини олса, иккинчидан жамиятни яхлит организм сифатида яшаб туриш учун зарурдир. Буларга табиий ресурсларни асраш, тинчлик, жамиятни бошқариш ва ҳоказоларни киритиш мумкин. Жамиятнинг эҳтиёжи турли ижтимоий тоифа ва гуруҳларга мансуб кишилар эҳтиёжининг яхлитлиги сифатида намоён бўлади. Табақаланиш даражасига қараб эҳтиёжлар ҳам фарқланади. Эҳтиёжлар объектига 1 кўра: моддий эҳтиёжлар, ижтимоиймаънавий эҳтиёжларга бўлинади. Моддий эҳтиёжлар азалий бўлиб, улар инсон билан бирга вужудга келган. Моддий эҳтиёжлар энг зарур ва ҳаёт учун керакли ашёлардир. Озиқовқат, кийимкечак, тураржой, транспорт ва ҳоказолар шулар жумласига киради. Улар яшашнинг бирламчи шартидир. Ижтимоиймаънавий эҳтиёжлар азалий бўлмай, жамият тараққиётининг маълум босқичида, цивилизация пайдо бўлиши билан юзага келди. Жамият ривожланган сари бундай эҳтиёжлар табиий заруратга айлана боради. Ижтимоиймаънавий эҳтиёжлар, асосан, турли хизматлардан фойдаланишга бўлган заруратлар тарзида юзага чиқади. Ўқитувчи, врач, санъат арбоби, спорт ва бошқалар хизматидан фойдаланиб, инсон ахлоқий, маънавий, эстетик, жисмоний жиҳатдан тарбияланади, билим олади, касб эгаллайди, ҳар томонлама камол топади. Бу эҳтиёжлар ҳаётнинг турли босқичларида ўзини намоён этади. Фаолият доираси ижтимоийиқтисодий эҳтиёжлар жиҳатидан меҳнат қилиш, атрофдагилар билан мулоқотда бўлиш, дам олиш, иш қобилиятини тиклаш, иқтисодий фаолият юритиш кабиларни ўз ичига олади. Меҳнат эҳтиёжи инсонинг яшаш учун кураши замирида мужассамлашган. Меҳнатсиз инсон яшай олмайди, чунки меҳнатсиз нозу неъматлар яратиб бўлмайди. Меҳнат эҳтиёжи инсонда ижод қобилиятини шакллантиради. Инсон меҳнатда ўз ўрнини топиши, ўз қобилиятини ишга солиб, обрўэътибор қозонишга ҳаракат қилади. Инсон яшар экан доимо бошқалар билан мулоқотда бўлишга эҳтиёж сезади. Инсон меҳнат қилар экан, албатта иш қобилиятини тиклаш учун дам олиши, турли кўнгилочар тадбирларда қатнашиши зарур. Эҳтиёжларга улар қай тарзда қондирилиши жиҳатидан қараганда, якка ва биргаликда қондириладиган эҳтиёжлар кўзга ташланади. Ҳар инсон ўз эҳтиёжларининг бир қисмини якка тартибда, иккинчи қисмини эса бошқалар билан биргаликда қондиради. Масалан, кийим кийишга бўлган эҳтиёж якка тартибда, билим олишга бўлган эҳтиёж биргаликда қондирилади. Эҳтиёжларни қондиришдан қандай мақсад кўзланганига қараб, уларни: шахсий эҳтиёжлар ва ишлаб чиқариш эҳтиёжларига бўлиш мумкин. Бошқача айтганда, истеъмол товарлари ва иқтисодий ресурсларга эҳтиёж. Биринчиси инсоннинг бевосита эҳтиёжлари бўлиб, унинг ҳаёт кечириши, ҳар томонлама камол топишига қаратилган. Ишлаб чиқариш эҳтиёжлари эса инсон учун билвосита заруратлар бўлиб, унинг ёрдамида инсон яшаши, камол топиши учун зарур бўлган турли неъматлар ишлаб чиқариш учун зарур инвестицион товарлар яратилади. Эҳтиёжлар қандай гуруҳларга бўлинмасин, уларга қай жиҳатдан ёндашилмасин, бирбири билан боғлиқ, бири иккинчисини тақозо қилади ҳамда ягона умумжамият эҳтиёжлари тарзида шаклланади. Жамиятнинг умумий эҳтиёжлари таркиб топиши ва ривожланишига қатор омиллар таъсир кўрсатади. Уларни умумий тарзда қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин. 1.Аҳоли сони, ёши, жинси. 2.Табиийгеографик шароит. 3.Тарихий миллий анъаналар ва одатлар. 4.Жамиятнинг иқтисодий тараққиёти. 1 Объект эса кишининг фаолияти, диққат - эътибори жалб этилган предмет, ҳодиса. 5.Маданий жиҳатдан эришилган даража. Жамият ҳар хил одамлардан таркиб топар экан, албатта уларнинг ҳар бирининг эҳтиёжи шаклланишига таъсир этадиган объектив ва субъектив омиллар мавжуд. 2. Эҳтиёжлар чексизлиги. Эҳтиёжларнинг юксалиб бориш қонуниКишилик жамияти тараққиётига назар ташлар эканмиз эҳтиёжларни бетўхтов юксалиб боришини кўрамиз. Эҳтиёжларнинг узлуксиз ўзгариб туриши ва ўсиб бориши ҳар қандай жамиятга хосдир. Фанда инсон эҳтиёжининг чексизлигини, унинг доираси доимо кенгайиб бориши аллақачонлар аниқланган. Эҳтиёжларнинг чегараси йўқлиги халқимизнинг «Инсоннинг кўзи тупроққа тўлгандагина тўяди» деган нақлда яққол ифода этилган. Ҳозирги назариячиларэҳтиёжлар чексиз, улар ўсишининг тўхташи, жамият ҳаётининг тўхташини билдиради, дея эътироф этишади. Эҳтиёж ўсмаганда эди, ишлаб чиқаришни тараққий эттиришга зарурат бўлмас эди. Эҳтиёжлар доирасининг тўхтовсиз кенгайиб бориши икки йўналишда амалга ошади. Download 3.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling