Иқтисодий фанларни ўқитиш
Битирув малакавий ишларнинг мазмуни
Download 3.37 Mb.
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Акциз солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби» мавзусида дарс ўтиш методикаси.
- Асосий бўлимлар мазмуни
- Хулоса.
- Фойдаланган адабиётлар рўйхати
- Ўзбекистон Республикасининг қонуний ҳужжатлари ва материаллари
- Махсус адабиётлар
Битирув малакавий ишларнинг мазмунимавзуни тўла акс эттириши лозим. Битирув малакавий ишининг режаси мавзуни, унинг асосийсавол яхлитлигини таъминла параграфлар, хулоса (хулоса ва таклифлар), фойдаланилган адабиётлар рўйхати, иловадан иборат бўлиб, асосий бўлим (боб)лар номи мавзунинг номини такрорламаслиги керак). Режани қуйидагича тузиш мумкин: «Акциз солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби» мавзусида дарс ўтиш методикаси.Режа: Кириш боб. «Акциз солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби» мавзусида дарс ўтишнинг назарий масалалари. Акциз солиғини солиқ тизимида тутган ўрни ва уни ўрганишнинг мақсади, вазифалари Акциз солиғининг базасини аниқлаш ва тўлаш тартибини ўрганишнинг ўзига хос жиҳатлари боб. Мавзу бўйича дарс ўтишда интерактив методларни қўллаш. Дарс ўтишда интерактив методларни қўллаш зарурияти. Мавзуни ўрганишда қўлланиладиган асосий интерактив методлар. боб. Мавзу бўйича дарс ўтиш методларини танлаш ва уларни такомиллаштириш Мавзу бўйича дарс ўтишнинг самарали методларини танлаш мезонлари Дарс ўтишда интерактив методларни қўллашнинг муаммолари. Мавзу бўйича дарс ўтиш методларини такомиллаштириш. Хулоса ва таклифлар. Адабиётлар рўйхати. Иш камида олти параграфдан иборат бўлиши, мавзу икки ёки уч бобни қамраб олиши керак. Битирув малакавий ишида иқтисодий ҳисобкитоблар, жадвал, диаграмма, чизма, график ва бошқалар келтирилиши керак. Битирув малакавий иши ҳажми турли жадвал, схема, график, адабиётлар рўйхатини ҳисобга олган ҳолда қўлёзма матни стандарт формада 7075 бет бўлади. Сарварақдан сўнг мундарижа келтирилади. Мундарижада ишнинг таркиби бўйича ҳар бир бўлим, параграфлар бетлари билан кўрсатилади. Асосий бўлимлар мазмуни:Кириш: Киришда танланган мавзунинг аҳамияти, унинг долзарблиги, қисқача мазмунини ўрганилганлик даражаси, ишнинг мақсади ва вазифалари, тадқиқот объекти, эришилган натижалар ва унинг аҳамияти кўрсатилади. Мазкур мавзунинг моҳиятини кўрсатиш билан ўтказиладиган тадқиқотга қисқача характеристика берилади. боб. Бу бобда мавзу назарий жиҳатдан асосланиб берилади. Мавзуни ўрганишдан қўйиладиган мақсад, ўқувчиталабалар мавзуни ўрганиш натижасида қандай кўникмаларга эга бўлиши керак? Қандай масала, муаммоларга диққат қилиш кераклиги назарий жиҳатдан асослаб берилади. боб. Бу қисмда мавзу талабаларга қандай етказилиши, унинг мазмунини англаб, пухта ўзлаштиришлари учун қандай методлар танлаш лозимлиги, методлар дарс бериш шаклларига кўра маъруза, амалий дарсда қандай қўлланиши масалалари тадқиқ этилади. Аввалги бобдан келиб чиқиб, ўрганилаётган мавзунинг қандай алоҳида томонлари бор, уларни қандай методлар, воситалар ёрдамида ўрганиш мумкинлигини асослаб берилади. бобда дарс ўтишнинг самарали методлари, воситаларини танлаш, уларни такомиллаштириш йўллари ёритилади. Бунда битирув олди амалиёти жараёнида турли методларни қўллаб, олинган натижалардан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. Хулоса.Битирув малакавий ишнинг хулоса қисмида олиб борилган изланишга якун ясаб, ишнинг мазмунидан келиб чиққан ҳолда хулосалар чиқарилади, ҳамда фанни, мавзуни пухта ўзлаштиришни таъминлаш, ўқувчи талабаларни мустақил фикрлаш, таққослаш, қарор қабул қилишга ўргатиш нуқтаи назаридан дарс бериш методларини, ўқув жараёнини ташкил этишни такомиллаштириш бўйича таклифлар берилади. Махсус фанларни ўқитиш методикаси фанидан БМИ ёзиш, бошқа мутахассислик фанларидан ёзишга қараганда анча мураккаб, сабаби, биринчидан, талаба фанни, мавзуни чуқур билиши, янгиликлардан хабардор бўлиши; иккинчидан эса, ана шу мавзу саволларини дарс жараёнида талабалар онгига қандай методлар ёрдамида етказишни ҳам уддалаши ва уни битирув малакавий ишда ифодалаши зарур. Фойдаланган адабиётлар рўйхатиБу рўйхатда малакавий иш ёзиш жараёнида фойдаланилган барча адабиётлар ва бошқа манбалар санаб ўтилади. Адабиётлар рўйхати ёзганда талабалар кўпинча унинг қандай тартибда жойлаштиришга, уни тўғри тўлдиришга қийналишади. Фойдаланган адабиётлар рўйхатини тузишда уни бир неча шартли гуруҳга бўлган маъқул. Ўзбекистон Республикасининг қонуний ҳужжатлари ва материаллари:Ўзбекистон Республикасининг қонунлари; Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қарорлари; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари ва расмий ҳужжатлари; Ўзбекистон Республикаси Президенти асарлари; Ўзбекистон Республикаси вазирликлари меъёрийҳуқуқий ҳужжатлари. Махсус адабиётлар:Download 3.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling