Иқтисодий фанларни ўқитиш


ўқув қўлланмалар; илмий монографиялар; докторлик, номзодлик диссертациялари


Download 3.37 Mb.
bet129/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

дарсликлар;
  • ўқув қўлланмалар;

  • илмий монографиялар;
  • докторлик, номзодлик диссертациялари;

    • илмийамалий анжуманлар маърузалари тўпламлари;

    • газета ва журнал мақолалари;

    • статистик маълумотлар:

    • нашр этилган манбалар (статистик маълумотлар);

    • нашр этилмаган манбалар.
    Интернет сайтлари.

    Махсус адабиётлар: дарсликлар, ўқув қўлланмалари, олимларнинг асарлари, монографиялари, ва бошқа манбалар, жумладан, таржима қилинган адабиётлар, журнал ва газеталар мақолалари алфавит кетмакетлигида берилади.
    Муаллиф (ёки муаллифлар) исмишарифлари, китоб, мақола номи, нашриёт номи, нашр қилинган йили кўрсатилади.


    Битирув малакавий ишни



    0 мм., пастдан 25 мм. ташла
    расмийлаштириш ва
    Қабул қилинган қоидага мувофиқ БМИ стандарт АИ форматли оқ қоғозга ёзилади. Матн қоғознинг чап томонидан 30 мм. юқоридан20 мм., ўнг

    дан 1 б ёзилади. Ҳар бир варақда 28 сатрдан кам бўлмаслиги лозим.
    Боб ва параграф сарлавҳалари асосий матндан юқоридан 1 сатр бўш жой ташлаб ажратиб ёзилади. Агар улар матнни ўртасида бўлса, ёзилаётган параграф тугагач (юқоридан) 2 сатр бўш жой ташлаб матндан ажратиб ёзилади.
    Саҳифалар, сарварақ (титул варағи), мундарижа (режа)дан сўнг, киришдан 3 бетдан бошлаб рақамланади (номерланади).
    БМИда сатр боши (абзац)ни ажратиб кўрсатиш ҳам муҳим аҳамиятга эга.
    Ҳар бир сатр боши муаллифнинг янги фикр бошлаганини кўрсатади. У матнда доимо бир хилда 3 ёки 5 ҳарф ҳажм чапдан бўш жой ташлаб бошланиши керак.
    БМИда муаллиф томонидан ўз фикрини, кўрилаётган масалани қонунқоида ва бошқаларни ишончлилигини тасдиқлаш мақсадида иқтибос(цитата) келтирилса, у албатта олинаётган манбадагидек бўлиши керак. Одатда, матнда иқтибос қўштирноқ ичига
    олинади. Ҳамма иқтибосларнинг манбаи келтирилади. Манбалар саҳифанинг охирида, матн орасида ёки матн охирида алоҳида саҳифада кўрсатилиши мумкин. Одатда, саҳифа охирида ёки матн охирида алоҳида саҳифада кўрсатишдан фойдаланилади. Кўпроқ манба саҳифа охирида кўрсатилади.
    Жадваллар, чизма, график, расм, ҳужжатлар, бухгалтерия ҳисобидан тўлдирилиши лозим бўлган шакл (форма)лар асосини матнда ҳам, иловада ҳам араб рақамлари билан ёзилади. Улар номланиши, манбаси кўрсатилиши зарур. Агарда у талаба томонидан тайёрланган бўлса, манбага муаллиф томонидан бажарилган деб ёзиши зарур.
    Битирув малакавий иши мавзусининг режаси, мазмуни, материални баён қилиш услуби, тили, иқтибосларнинг манбаини кўрсатилиши, фойдаланилган адабиётлар ва иловаларни расмийлаштириш талабига жавоб берадиган бўлгач, раҳбар унга ўз хулосасини ёзиб беради. Агар талабга жавоб бермаса, камчиликларини тўғрилаш учун қайтарилади.
    Битирув малакавий иши тайёр бўлгач, талаба хулоса ёзиш учун илмий раҳбарга беради. Илмий раҳбар унга хулоса (23 бет) ёзиб беради.
    Илмий раҳбар хулосаси ишнинг расмий характеристикаси ҳисобланади. Хулосада раҳбар асосий диққатни талабанинг ишида мавзу саволларини қанчалик чуқур ўрганилгани, қўйилган талабларга жавоб бера олиши ва ҳимояга қўйилиши мумкинлигига қаратиши керак.
    Раҳбар ишнинг тайёрлигига амин бўлгач, иш китоб тарзида тикилади.

    Иш ташқи тақризга берилади. Олинган тақриз ижобий бўлса, раҳбарнинг ёзма хулосаси билан биргаликда кафедра раҳбарига топширилади. У тақризни кўриб, ишни ҳимояга қўйиш ёки қўймаслик масаласини ҳал қилади.
    Битирув малакавий ишини ҳимояга қўйишқўймаслик тўғрисидаги масала талаба билан бирга кафедра йиғилишида кўриб чиқилади ва кафедра йиғилиши баённомасида тасдиқланади. Ўз вақтида битирув малакавий ишини тайёрламаган талабалар ҳимояга қўйилмайди. Дастлабки ҳимояни муваффақиятли ўтказган талабанинг иши Якуний Давлат Аттестация комиссиясининг йиғилишида умумий ҳимоя қилиш учун қўйилади.
    Битирувчи талаба ҳимоя кунига қадар Якуний Давлат Аттестация комиссияси йиғилишига нима сабабдан айнан ана шу мавзуни танлагани, унинг долзарблиги, ишнинг қисқача мазмуни ҳақида 710 дақиқалик маъруза тайёрлайди. Битирув малакавий иш ҳимоясида тайёрланган жадваллар, чизмалар ва бошқалардан кенг фойдаланиш кўзда тутилади.
    Маъруза жараёнида ишнинг мазмуни очиб берилади, натижалари кўрсатилади.
    Қўйилган саволларга жавоблар берилади.
    Талаба БМИни ҳимоясини мультимедиа асосида тақдимот тайёрлаш тарзида ўтказиши ҳам мумкин.
    Ҳимоя давомида комиссия раиси ва аъзолари битирув малакавий иш юзасидан, раҳбарнинг хулосаси ва тақризига оид саволлар ҳам беришлари мумкин. Талаба уларга аниқ, пухта, ишончли жавоб беришга тайёр бўлиши лозим.
    Талаба томонидан тайёрланган битирув малакавий иши Ўзбекистон Респубикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буйруғи билан тасдиқланган «Олий ўқув юртларида бакалавр битирув малакавий ишини бажаришга қўйиладиган талаблар» асосида ишлаб чиқилиб, институт илмий кенгаши томонидан тасдиқланган, «Талабалар мустақил ишини ташкил этиш, назорат қилиш ва баҳолаш тартиби тўғрисидаги Низом»га кўра қуйидагича баҳоланади:
    Битирувчи




    Download 3.37 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   170




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling