Иқтисодий фанларни ўқитиш
§. Фаннинг хусусиятлари ва дарс ўтиш методларини танлашда уларни ҳисобга
Download 3.37 Mb.
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бухгалтерия ҳисобининг асосий вазифалари эса қуйидагилар
- Фанни ўрганишда шу жиҳатлар, яъни ҳисобнинг объектлари ва субъектларига ҳам диққат қаратиш лозим.
1§. Фаннинг хусусиятлари ва дарс ўтиш методларини танлашда уларни ҳисобга олиш
Ҳар бир фан, жумладан, иқтисодий фанлар, мутахассислик фани сифатида бухгалтерия хисоби ҳам ўзига хос хусусиятларга эга. Биз ҳар бир фаннинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олганимиздагина самарали дарс ўтиш методини танлаймиз, мувофиқ равишда ўқувчи, талабаларни дарсга фаол қатнашишини таъминлашимиз мумкин. Ҳар бир фаннинг бошқа фанлардан фарқланувчи хусусияти, энг аввало, унинг предмети, фаннинг олдига қўйилган мақсади, функция ва вазифаларида ўз аксини топади. Иқтисодий йўналишдаги фанлар орасида мутахассислик фанларидан бири бўлган «Бухгалтерия ҳисоби» фани ҳам келиб чиқиш тарихи, предмети ва функциялари, вазифаларига кўра бошқа иқтисодий фанлар орасида ўзига хос ўрин тутади, ажралиб туради. Бухгалтерия ҳисоби (немисча buc китоб, halten тутмоқ) китоб юритиш маъносини билдиради. Яъни, китоб тутиб, ҳисоб ишларини юритиш. Ҳисоб китоб юритиш зарурияти, маълумки, товар – пул муносабатлари вужудга келиб, ривожланиши билан боғлиқ. Товар ишлаб чиқариш, айирбошлашнинг ривожланиши, қилинган харажатларни ҳисоблаш, олинган даромад билан таққослаш заруриятини келтириб чиқарган. Ҳисоб юритиш тахминан 4 минг йил аввал юзага келган. Тараққиёт натижасида ишлаб чиқариш, айирбошлаш ривожланган, ўз навбатида у ҳисоб китоб ишларига янги талаблар қўйган, ривожланишига олиб келган. Инсон доимо вужудга келган қийинчиликлар, тўсиқларни зарурият туфайли бартараф қилиш йўлларини топади, натижада янги ихтиролар қилинади, янгиликлар яратилади. Ҳисоб китоб ишлари ҳам бундан мустасно эмас. Ана шу заруриятнинг оқибатида бухгалтерия ҳисобини фан сифатида шаклланиши ва уни ўрганиш предметини белгилаб берди. Бухгалтерия ҳисоби фанининг предмети бу хўжалик юритувчи субъектларнинг пул ифодасида акс эттириладиган хўжалик маблағлар манбалари, уларнинг хўжалик юритиш жараёнидаги ҳаракати, молиявий натижалари, яъни улардан фойдаланиш ҳақидаги ахборотларни шакллантириш ҳисобланади.Бухгалтерия ҳисоби ички бошқарув ва ташқи истеъмолчилар учун жорий ва якуний маълумотларни тайёрлаш ва уларга тақдим қилиш мақсадида амалга ошириладиган узлуксиз ва ўзаро боғлиқ кузатишлар, ўлчовлар, рўйхатга олиш, маълумотларни қайтадан ишлаб чиқиш ва корхоналар, бирлашмалар ва муассасаларнинг хўжалик фаолияти устидан назорат ўтказиш тизими. Бухгалтерия ҳисоби микромиқёсда ҳар бир хўжалик юритувчи субъектдан тортиб, макромиқёсда мамлакат, колаверса мегамиқёс жаҳон мамлакатлари миқёсигача ахборот билан таъминлайди. Ҳисобкитобларга кўра, барча ахборотларнинг 3/4 қисмини бухгалтерия ҳисоби беради. Ҳар бир хўжалик юритувчи субъект ана шу ахборотлардан фойдаланади. Бухгалтерия ҳисоби бошқариш фаолиятини назорат ва таҳлил қилиш, қарор қабул қилиш учун зарур бўлган маълумотлар билан таъминлайди. Бухгалтерия фани предметининг хусусиятлари унинг мақсади ва функцияларида акс этади. Бухгалтерия ҳисобининг мақсади Ўзбекистон Республикаси "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги қонунда қуйидагича ифодаланган: "Фойдаланувчиларни ўз вақтида тўлиқ ва аниқ молиявий ва бошқа бухгалтерия ахбороти билан таъминлашдир"1. Ана шу ахборотларсиз микромиқёсдан, яъни корхона, фирмалар миқёсидан бошлаб, то макромиқёс, яъни мамлакат миқёсигача тўғри қарор қабул қилиб бўлмайди. Ахборот тўплаш, умумлаштириш бухгалтерия ҳисоби юритиш асосида амалга 1 Ўзбекистон Республикаси «Бухгалтерия хисоби тўғрисида»ги Қонун, 1- модда. Бухгалтерия ҳисоби фанининг функциялари Зарар Фойда Харажатлар Даромадлар Сотиш жараёни Ишлаб чиқариш жараёни Таъминот жараёни Мажбуриятлар Ўз маблағлари манбалари Айланма (жорий) активлар 12 ой мобайнида фойдаланиладиган Узоқ муддатли активлар (муомала муддати 12 ойдан Бошқарув тизимларини ишлаб чиқиш ва қарор қабул қилиш Назорат, таҳлил қилиш, Axборот бериш Режалаштириш Ҳисоб – китоб юритиш оширилади. Бухгалтерия фани, ана шу жиҳати билан бошқа барча иқтисодий фанлардан ажралиб туради. Бухгалтерия фанининг предмети унинг функцияларида янада яққолроқ кўринади. Улар юқоридаги чизмада ўз аксини топган. Бухгалтерия ҳисобининг асосий вазифалари эса қуйидагилар:Хўжаликда содир бўладиган хўжалик муомалаларини бухгалтерия ҳужжатларда ўз вақтида расмийлаштириш; бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида активларнинг ҳолати ва ҳаракати, мулкий ҳуқуқлар ва мажбуриятлар ҳақида тўлиқ ва ишончли маълумотларни шакллантириш; самарали бошқариш мақсадида бухгалтерия ҳисоби маълумотларини умумлаштириш; молиявий ҳисоботни ўз вақтида тузиш ва тегишли органларга тақдим этиш; Хўжалик жараёнлари Бухгалтерия ҳисобининг ҳам ўз объектлари ва субъектлари бор. Бухгалтерия ҳисобининг объектлари қуйидагича: Бухгалтерия ҳисобининг субъектлари «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунда кўрсатилган. Қонуннинг 3 моддасига биноан қаерда жойлашганлигидан қатъий назар, Ўзбекистон Републикаси ҳудудида рўйхатга олинган барча хўжалик субъектлари, филиаллари, ваколатхоналари ва бошқа таркибий бўлимлари ҳисоб субъектлари ҳисобланади. Юридик шахс ҳисобланмайдиган, аммо банкда счётга ва тугалланмаган балансга эга бўлган хўжалик субъектлари ҳам бухгалтерия ҳисоби субъектлари ҳисобланади ва улар "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ ҳисоб юритадилар. Фанни ўрганишда шу жиҳатлар, яъни ҳисобнинг объектлари ва субъектларига ҳам диққат қаратиш лозим.Ҳисобот Баланс Икки ёқлама ёзув Ҳисобварақлар тизими Калькуляция Баҳолаш Инвентаризация Ҳужжатлаштириш Бухгалтерия ҳисоби ўзининг предметига мос фанни ўрганиш методларидан фойдаланади. Бу методлар айнан фанни ўрганиш хусусиятларини ўзида акс эттиради. Ҳужжатлаштириш Бухгалтерия ҳисоби объектлари устидан ёппасига ва узлуксиз кузатишларни амалга ошириш имконини берадиган ахборотларни дастлабки акс эттиришдир. Бухгалтерия ҳисобининг асосини ҳужжатлаштириш ташкил этади. Юз берган ҳар қандай муомала ўз вақтида ва хатосиз ҳужжатларда акс эттирилиши керак. Инвентаризация Хўжалик юритиш жараёнида бўлиб ўтаётган барча ҳодисаларни ҳужжатлаштириш орқали қайд қилиб бўлмайди. (масалан: табиий йўқотиш). Бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан ҳақиқат ўртасидаги тафовутни бартараф қилиш мақсадида инвентаризация ўтказилади. Аниқланган тафовут, яъни маблағларни ортиқча ёки кам чиқиши тегишли далолатномаларда расмийлаштирилади ва ҳисобда акс эттирилади. Баҳолаш Баҳолаш ҳисоби маблағлар, уларни ташкил топиш манбалари ва хўжалик жараёнини пул ўлчовида ифодалаш усулида намоён бўлади. Натура ўлчовидаги мулкларни қиймат ўлчовига келтириш ва бир хил ўлчовда акс эттириш ҳамда умумлаштириш учун фойдаланилади. Калькуляция Сарфланган харажатлар ва ишлаб чиқарилган маҳсулот (хизмат), бажарилган иш бирлигини таннархи(ўртача харажатлар)ни аниқлаш, хўжалик жараёнини бошқариш учун, уни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган барча харажатларни ҳисоблаб чиқиш, ишлаб чиқариш харажатлари устидан назорат қилиш имконини беради. Ҳисобварақлар тизими Ҳисобварақлар тизими ҳисоб объектларини уларнинг иқтисодий мезонларига кўра гуруҳлаштиришга асосланади. Хўжалик юритиш жараёнида амалга оширилган турли муомалалар ҳисобварақларда акс эттирилади ва ҳисобварақлар тизимидан фойдаланиб, мазмунига кўра умумлаштирилади. Икки ёқлама ёзув Хўжалик юритиш жараёнида юз берган муомалаларни ҳисобварақда акс эттиришнинг муҳим хусусияти шундаки, муомалада акс этган сумма бир вақтнинг ўзида камида иккита ҳисобварақда акс эттирилади. Икки ёқлама ёзув ҳар бир хўжалик муомаласи натижасида юзага келадиган ҳодисани ўзаро боғлайди. Айнан икки ёқлама ёзув ҳисоб–китоб ишлари тўғри бажарилаётгани ёки ҳисоблашда хато қилинганлигини аниқлаш имконини беради. Бухгалтерия баланси У хўжалик маблағлари ва манбаларини маълум бир санага бўлган ҳолатини акс эттириш методи ҳисобланади. Баланс, яъни хўжалик маблағлари ҳаракатини акс эттиришнинг бундай тартиби уларнинг барча йиғиндисини ўзаро боғланган ҳолда бир бутун тарзда кўриш имконини беради. Корхона фаолиятини таҳлил қилишни енгиллаштиради. Ҳисобот Маълум даврга бўлган хўжалик фаолияти жараёнида содир бўладиган воқеа кўп сонли муаммоларни кузатиш имконини Бухгалтерия ҳисоби фанининг ўзига хос хусусиятлари 300 берибгина қолмай, илмий асосланган бошқарув ечимларини ишлаб чиқариш учун катта аҳамиятга эга бўлган маълумотларни иқтисодий жиҳатдан умумлаштириш имконини беради. Хўжалик юритиш жараёнида юз берган муомалаларни иқтисодий мазмунига кўра умумлаштириш, гуруҳлаштириш, улар ўртасидаги ўзаро алоқадорликни таъминловчи, акс эттирувчи шакллар йиғиндиси тарзида ифодаланади, яъни ҳисобот тайёрланади. У хўжалик фаолияти якунини, натижасини кўрсатади. Шундай қилиб, бухгалтерия ҳисоби фани бошқа иқтисодий фанлардан биринчи навбатда ўз предмети ва уни ўрганиш методлари билан катта фарқ қилади. Бухгалтерия ҳисобида қўлланиладиган методларнинг кўпчилиги, жумладан, ҳужжатлаштириш, икки ёқлама ёзувпроводка бериш ва бошқаларни ундан бошқа ҳеч қайси фанда ўрганилмайди.Бухгалтерия ҳисоби иқтисодиётнинг барча бўлимлари, соҳаларини зарур ахборот билан таъминлайди. Бунинг учун хўжалик субъектлари миқёсида фаолият юритиш жараёнларида юз берадиган барча алоқалар, муомалалар узлуксиз равишда кузатилади ва расмийлаштирилади. Бухгалтерия ҳисобини хўжалик фаолиятидаги муомалаларни акс эттирувчи ҳужжатларсиз, ҳисобкитобларсиз ўрганиб бўлмайди. Ўқувчиталаба ҳужжатлар билан шахсан ишлаши, ўзи уларни белгиланган қоидалар асосида юритиши зарур. Шу билан бирга, қабул қилинган қоидалар асосида ҳисобкитоб қилиши, ҳисобот олиб боришни билиши керак. Демак, дарс ўтишда айнан ана шу мақсадни амалга оширишга хизмат қиладиган методларни танлаш зарур. Бу жиҳатдан тарқатма материал тайёрлаш ва уларни дарс жараёнида қўллаш муҳим аҳамиятга эга. Юритиладиган ҳужжатларни тўлдириш қоидаларини ўқувчиталабанинг ўзи белгиланган тартиб асосида ҳужжатларни тўлдирмай туриб ўргана олмайди. Ҳисобкитоб юритиш ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Унинг энг самарали йўли масала–машқлар ечиш бўлиб, фанни масала машқ ечмай ўрганиб бўлмайди. Шунинг учун мавзуларни ўрганаётганда мос равишда масала ва машқлар ечиб, жавобини гуруҳда муҳокама қилган маъқул. 2§. «Бухгалтерия ҳисоби» фанини ўрганишда ҳужжатлаштириш, ҳисоб юритиш қоидалари ва фанни ўрганишда уларнинг тутган ўрниБухгалтерия ҳисоби фанининг бошқа фанлардан ажралиб турувчи, хусусияти бу хўжалик юритувчи субъектларнинг барча муомалаларини ҳужжатларда акс эттиришдир. Айнан ана шу ҳужжатлаштириш орқали узлуксиз ҳисобга олиш таъминланади. Барча хўжалик юритувчи субъектлар содир этган хўжалик муомалалари, улар орасидаги ҳамда юридик ва жисмоний шахслар билан олиб бориладиган ҳисобкитоблар, яъни ахборотлар ҳужжатларда акс этади. Бухгалтерия ҳисобида ҳужжат хўжалик муомаласи тўғрисидаги ёзма гувоҳлик бўлиб, у бухгалтерия ҳисоби маълумотларига юридик куч бағишлайди. Шунинг учун, биринчидан, ҳужжатлаштириш бухгалтерия ҳисоби фанининг предметини ўрганиш методлари орасида асосий метод сифатида кўрилади. Бошқа методлар ҳам ҳужжатлаштиришга таянади. Download 3.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling