Иқтисодий фанларни ўқитиш


Иккинчидан, ҳужжатлаштириш узлуксиз олиб борилади. Шу асосида хўжалик муомалалари ишончлилиги таъминланади. Учинчидан


Download 3.37 Mb.
bet139/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Иккинчидан, ҳужжатлаштириш узлуксиз олиб борилади. Шу асосида хўжалик муомалалари ишончлилиги таъминланади.
Учинчидан, ҳужжатлар юридик кучга эга бўлар экан, демак улар белгиланган маълум қонунқоидалар асосида юритилишини билдиради. Ўзбекистонда бухгалтерия ҳисобини юритишни тартибга солувчи хуқуқий, меъёрий ҳужжатлар тўрт даражали тизим орқали амалга оширилади:

  1. «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонун ҳамда қонун чиқарувчи ва ижро этувчи органларнинг бошқа меъёрий ҳужжатлари;

  2. Бухгалтерия ҳисобини меъёрий тартибга солиш функцияси юклатилган Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ва бошқа органлари томонидан тасдиқланган бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари;

  3. Молия вазирлиги ва бошқа органлар томонидан амалдаги қонунларга мос равишда ва тегишли объектларнинг ҳисобини ташкил қилишга доир методик кўрсатмалари ва тавсияномалари, йўриқномалари;

  4. Корхонага бевосита тегишли операциялар ва фаолиятга тегишли ҳисобга доир ишчи йўриқномалар ва кўрсатмалар, яъни корхоналар ҳисоб сиёсатини аниқлайдиган ҳужжатлар. Корхонанинг ўзини бухгалтерия ҳисобини олиб боришдаги бирламчи, ишчи ҳужжатлари.

Мамлакатимизда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботни ташкил этиш ҳамда юритиш Ўзбекистон Республикасининг 30. 08. 1996 йил қабул қилинган "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида" ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5.02 даги 54 сонли "Маҳсулот(ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркибини ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори, Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари (БХМС) ва «Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий – хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётларининг режаси» асосида амалга оширади. Ушбу меъёрий ҳужжатлар бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботни ташкил қилиш ҳамда олиб боришнинг умумий тартибларини белгилайди.
Айниқса, «Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётларининг режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома" номли 21сонли «Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартлари»нинг ишлаб чиқилиши, бухгалтерия ҳисоби соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг асосий босқичларидан бири бўлди. 2000 йил 30 мартда Молия вазирлигининг 37 сонли қарори билан тасдиқланган ва 1 июнь 2000 йили Молия вазирлигида 430 сон билан рўйхатдан ўтказилган бу стандарт бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартларига мос равишда ишлаб чиқилган.
Республикамизда бухгалтерия ҳисобини юритиш, ҳужжатларни расмийлаштириш давлат томонидан ўрнатилган бухгалтерия қоидалари асосида юритилади.
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботга доир қонун ҳужжатлари бухгалтерия ҳисобининг ягона хуқуқий ва методологик асосларини, унинг ташкилий қисмларини, бухгалтерия фаолияти ва молиявий ҳисобот тузишнинг асосий йўналишларини, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисобот тақдим қилишининг асосини белгилайди.
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини тартибга солиш, бухгалтерия ҳисоби стандартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги зиммасига юкланган.
Бухгалтерия ҳисоби юритишнинг асосини ҳужжатлаштириш ташкил қилишини ҳисобга олган ҳолда "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги қонунда алоҳида аҳамият берилган.
Ҳужжатлаштириш, энг аввало, бошланғич ҳужжатлаштиришни тўғри ва бехато олиб бориш муҳим роль ўйнаши, бошқа ҳужжатлар ҳам улар асосида шакллантирилишини ҳисобга олиб, қонунда уларни юритиш қандай тарзда расмийлаштирилиши белгилаб берилган. Қонуннинг 9 моддаси бошланғич ҳисоб ҳужжатларига бағишланган. Хўжалик операциялари ўтказиш учун бухгалтерия ҳисоби операцияларини амалга оширилганлигини қайд этувчи бошланғич ҳисоб ҳужжатлари ва уларни ўтказишга доир фармойишлар асос бўлади.
Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари операциялари амалга оширилаётган вақтда ёки операциялар амалга оширилиб бўлгандан кейин тузилади.
Ҳисобот даврига тегишли бўлган хўжалик операциялари, агар улар амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар олинмаган бўлса, тегишли бошланғич ҳужжат расмийлаштириб, бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади.
Бошланғич ҳисоб ҳужжатларининг мажбурий реквизитлари қуйидагилар:

  • корхона (муассаса)нинг номи;

  • ҳужжатнинг номи ва рақами, у тузилган сана ва жой;

  • хўжалик операциясининг номи, мазмуни ва миқдор ўлчови (натура ҳолида ва пулда ифодаланган холида);

  • масъул шахсларнинг шахсий имзолари.

Бошланғич ҳисоб ҳужжатларини тузган ҳамда имзолаган шахслар уларни ўз вақтида тўғри ва аниқ тузилиши, шунингдек, бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун белгиланган муддатларда топширилишига жавобгардирлар.
Бошланғич ҳисоб ҳужжатларига хўжалик операцияси қатнашчилари томонидан тасдиқланмаган тузатишлар киритилишига йўл қўйилмайди. Банк ва касса пул ҳужжатларида тузатишлар ва ўчириб ёзишларга йўл қўйилмайди.

  • Ҳужжатлар ўз вақтида тузилиши;

  • Тўлиқ ва ишонарли бўлиши лозим.

Ҳужжатларга асосланган ҳолда хўжалик фаолияти устидан дастлабки ва жорий назоратларни олиб бориш йўлга қўйилади.
Бухгалтерия ҳисоби олиб бориш учун юритиладиган ҳужжатлар ниҳоятда хилма хил. Уларни турли мезонларга кўра гуруҳларга ажратиш мумкин. Одатда улар тузилган жойи, акс эттирилган хўжалик муомалаларининг сони, ҳажми, қамраб олиш усули, мақсадига кўра гуруҳларга ажратилади (ҳужжатлар таркиби, схемага қаранг)
Бухгалтеруя ҳисоби ҳужжатларида йўл қўйилган хатони тузатиш қоидаларига қатъий амал қилинади. Хатоларни тузатиш уч усул: корректура, қўшимча проводка, "қизил сторно" асосида амалга оширилади.
Бухгалтеря ҳисобини тўғри юритишнинг қоидалари ишлаб чиқилган ва улар
"Бухгалтеря ҳисоби тўғрисида"ги қонунда ўз аксини топган.
Қонуннинг 6моддасида бухгалтерия ҳисобининг асосий қоидалари кўрсатилган.
Улар қуйидагилар:

  • бухгалтерия ҳисобини икки ёқлама ёзув усулида юритиш;

  • узлуксизлик;

  • хўжалик операциялари, активлар ва пассивларни пулда баҳолаш;

  • аниқлик;

  • ҳисоблаш;

  • олдиндан кўра билиш (эҳтиёткорлик);

  • мазмунни шаклдан устунлиги;

  • кўрсаткичларнинг қиёсланувчанлиги;

  • молиявий ҳисоботнинг бетарафлиги;

  • ҳисобот даври даромадлари ва харажатларининг мувофиқлиги;

  • активлар ва мажбуриятларнинг ҳақиқий баҳоланиши.

Шундай қилиб, «Бухгалтерия ҳисоби» фанининг яна бир муҳим хусусияти, уни ҳужжатлаштиришга асосланганлиги, ҳужжатлар эса юридик кучга эга бўлишидир.
Ҳужжатлаштириш мамлакатда қабул қилинган ҳуқуқий, меъёрий қонун қоидалар асосида амалга оширилади. Уларга амал қилинмаса ҳужжатлар юридик кучга эга бўла олмайди.
Белгиланган қонун қоидаларсиз хўжалик фаолиятини назорат килишни амалга ошириб бўлмайди.
Демак, бухгалтерия ҳисобининг яна бир ниҳоятда муҳим хусусияти ҳисоб юритишни қабул қилинган қонунқоидалар асосида олиб борилишидир.
Кўриниб турибдики, ўқитувчи дарс бериш, ўқитиш методларини танлар экан, албатта, ана шу хусусиятларни ҳисобга олиши лозим.
Бухгалтерия фанида ўқувчиталабалар ҳужжатлаштиришни ўрганиш учун бу жараённи амалда ўзлари бажаришлари шарт.
Ўқитувчи ўқув жараёнида ана шундай кўникмани шакллантиради. Бунинг учун ўқитувчи самарали методларни танлаши ва қўллаши зарур. Энг асосийси, назарий дарсда ўтилганларни ама

Ички ҳужжатлар

Ташқи

Tузилган жойига кўра

Бошланғич ҳужжатлар

Йиғма ҳужжатлар

Акс эттирилган хўжалик муомалаларининг ҳажмига кўра

Ҳужжатлар

Мақсадига кўра

Ҳужжатлар таркиби

Жамғарув

Қамраб олиш усулига кўра

Фаолиятни акс эттириш ҳолатига кўра

305



Якуний





Асосий

Бошланғич

лий дарс(семинар)ларда бевосита ҳужжатлар билан ишлаб, тўлдириш ва ҳисобкитобни амалга оширишни ташкил этиш зарур.


Масалан, корхона кассасига нақд пулларни қабул қилиш КО1 шаклидаги касса кирим ордери билан амалга оширилади. У икки қисмдан иборат: кирим ордери (бланкнинг чап қисми) ва унга оид квитанция (ўнг қисми). Касса кирим ордерини бухгалтерия ёзиб беради ва бош бухгалтер ёки у ваколат берган шахс томонидан имзоланади.


kun (число)

oy (месяц)

6

апрел





Download 3.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling