Иқтисодий фанларни ўқитиш
Download 3.37 Mb.
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўргазмали материал
- 1тарқатиладиган материал
- 2тарқатиладиган материал
- Ишлаб чиқариш имконияти эгри чизиғи қуйидагича бўлади.
Ишлаб чиқариш
Шахсий эҳтиёжлар Биргаликда Якка тартибда Дам олиш, иш қобилиятини тиклаш Меҳнат қилиш, муносабатда бўлиш Ижтимоий-маъна- вий эҳтиёжлар Моддий эҳтиёжлар Умумжамият эҳтиёжлари Гуруҳ эҳтиёжлари Индивидуал эҳтиёжлар Бу саволда дастлаб эҳтиёжлар, субъектларнинг индивидуал, гуруҳ, умумжамият эҳтиёжларига бўлиниши муҳокама қилинади. Субъектларнинг эҳтиёжини гуруҳларга ажратиш, умуман олганда мулкнинг иқтисодий жиҳатдан алоҳидалашуви билан ҳам боғлиқлигини эслатиб ўтиш зарур. Сўнгра эҳтиёжлар бошқа хусусиятларига кўра турли гуруҳларга бўлиниши кўриб чиқилади. Бунда талабалар ҳаётий мисоллар ёрдамида эҳтиёжларни турли гуруҳларга бўлинишини тушуниб олишларига эътибор бериш керак. Шу мақсадда турли йўналтирувчи саволлар билан мурожаат қилиб, уни муҳокама қилиш мобайнида мақсадга эришилади. Масалан: нима сабабдан эҳтиёжларни ижтимоийиқтисодий эҳтиёжлар деб атаймиз? Индивидуал эҳтиёж деб қандай эҳтиёжга айтамиз ва ҳоказо. Ўқитувчи мусобаҳага қисқача якун ясайди ва кейинги саволга ўтилади. Навбатдаги савол: Ўзбекистонда эҳтиёжларнинг хусусиятлари. Аввало, эҳтиёжларнинг шаклланишига қандай омиллар таъсир қилиши, Ўзбекистондаги эҳтиёжлар қандай хусусиятлари билан ажралиб туришини, кўрсатиш керак. Бу ҳолда аҳолининг сони, жинси, ёши, табиий географик шароит, тарихий, миллий анъаналар ва одатлар, жамиятнинг иқтисодий тараққиёти, маданияти ва бошқа омилларга эътибор қаратилади. Шунингдек, «Ўзбекистондаги эҳтиёжлар хусусиятларининг улар таркибини шаклланишига таъсири» мавзусида реферат ёки қисқа доклад тайёрлаш мумкин. Бу ҳолда реферат ёки қисқача докладни икки талаба тайёрлагани маъқул. Бири иккинчисини тўлдиради. Рефератда кўпроқ Ўзбекистонда эҳтиёжларнинг шаклланишига қандай омиллар таъсир кўрсатиши, келажакда эҳтиёжлар қандай ўзгариши мумкинлиги ҳақида, талаба ўз фикрларини қандай баён қилишига аҳамият бериш керак. Талабалар ўз ишларида республика, вилоят ёки туман миқёсида (имконияти қадар) статистик маълумотлардан фойдаланиши зарур. Агар бу фикрлар етарли бўлмаса, ўқитувчи ёки талабалар савол беришлари мумкин. Фақат бу саволжавоблар узоққа чўзилиб кетишини олдини олган маъқул. Ўқитувчи саволни қисқача якунлаб, келгуси муҳокама қилинадиган савол ва унда диққат қаратиш лозим бўлган масалаларга алоҳида урғу беради. Бу савол бутун иқтисодиёт масалаларини ўзида мужассамлаштирган муаммони келиб чиқишига сабаб бўлган икки фундаментал фактнинг бирини ёки муаммонинг асл пойдеворини ташкил этган «Эҳтиёжларнинг чексизлиги. Эҳтиёжларнинг юксалиш қонуни»га бағишланади. Бу саволни муҳокама қилганда эҳтиёжларнинг нима сабабдан чексиз бўлиши асослаб берилиши керак. Эҳтиёжларни миқдоран ўсиб, улар таркиби хилмахиллигининг кенгайиши қандай омилларга боғлиқлигини талабалар тушуниб етиши, эҳтиёжларнинг юксалиб бориши қонунининг амал қилиши, нима сабабдан у умумиқтисодий қонунлар гуруҳига киритилишини, талабалар тушуниб етишлари керак. Талабалар бу саволга қандай тайёрланиб келишганини минитест ёрдамида аниқлаш мумкин. Минитестимизни ечиш учун ҳар бир саволга 1 дақиқадан вақт ажратамиз. Минитест қуйидагича бўлиши мумкин. Эҳтиёжлар чексизлигининг сабаблари: а) аҳоли сонининг ўсиб бориши; б) қондирилган эҳтиёж янги эҳтиёжни вужудга келтириши; в) фантехника тараққиёти аҳолининг янгиянги эҳтиёжларини вужудга келтириши; г) ишлаб чиқаришнинг маиший маданиятни шакллантириши. д) юқоридаги барча жавоблар тўғри; Эҳтиёжларнинг юксалиб бориши қонуни: а) эҳтиёжларнинг миқдор жиҳатидан кўпайиши муносабатларини ифодалайди; б) ишлаб чиқариш ва маданиятнинг тараққиёти билан эҳтиёжларнинг миқдоран ўсиб, таркибан янгиланиб боришини ифодалайди; в) аҳолининг қулайликка бўлган заруриятлари ва ижтимоий эҳтиёжларини ўсиб боришини ифодалайди; г) эҳтиёжларнинг таркиби ўзгаришини ифодалайди; д) эҳтиёжларнинг миқдор жиҳатидан кўпайиши муносабатлари, эҳтиёжларнинг таркиби ўзгаришини ифодалайди; Эҳтиёжларнинг чексизлиги кўпроқ қайси турдаги эҳтиёжларга тааллуқли? а) моддий эҳтиёжларга; б) гуруҳ эҳтиёжларига; в) ижтимоиймаънавий, қулайликларга бўлган эҳтиёжларга; г) узоқ муддат фойдаланиладиганган товарларга; д) моддий ва гуруҳий эҳтиёжларга; Жамият эҳтиёжларининг таркиб топиши ва юксалиб боришига таъсир этувчи омиллар: а) аҳоли, сони, ёши, жинси; б) табиийгеографик широит; в) тарихий миллий анъаналар ва одатлар, маданий жиҳатдан эришилган даража; г) жамиятнинг иқтисодий тараққиёти; д) юқоридаги барча жавоблар тўғри; Эҳтиёжларнинг юксалиб бориши қонуни умумиқтисодий қонунлар гуруҳига киритилади. Сабаби у: а) кишилик жамияти тараққиётининг барча босқичларида инсон эҳтиёжлари миқдоран кўпайиб, унинг таркиби ўзгариб, янгиланиб, хилмахиллиги ортиб боради; б) иқтисодиёт тараққиёти туфайли эҳтиёжларнинг таркиби доимо янгиланиб боради; в) фантехника тараққиёти туфайли доимо ишлаб чиқариш эҳтиёжлари ортиб боради; г) кишиларнинг маиший маданияти шаклланиб, борган сари ўсиб боради; д) ишлаб чиқариш эҳтиёжлари ортиб, маиший маданият шаклланиб боради. Минитест бўйича жавобларни тўғрилигини текшириш учун ўқитувчи аввалдан жавоблар бўйича сетка тайёрлаб олгани маъқул. У катак дафтардан қирқиб тайёрланади.
Қайси жавоб тўғри бўлса, шу катакни қирқиб оламиз. Бизни тасвиримизда у ( + ) белгиси туширилган. Фақат тест жавобларини айнан қандай тартибда ёзилишига қараб, сетка тайёрланади ёки тайёрланган сеткамиз бўйича жавоблар қандай тартибда ёзилиши кераклиги тўғрисида огоҳлантирамиз. Имконият бўлса, тест билан бирга жавоб ёзиладиган сетка ҳам тарқатилади. Бунда жавобларни қандай, қаерга ёзишни тушунтириш осон. Ўқитувчи тестларни йиғиштириб олиб, қайси жавоблар тўғрилигини текширмай ёки тезда текшириб, муҳокамани бошлаши мумкин. Ўқитувчи ихтиёрий ёки ўз қарорига кўра бирон талабадан унингча қайси жавоб тўғрилигини сўрайди. Талаба белгилаган жавобни айтади. Ўқитувчи аудиторияга «Ҳамма шундай белгиладими?» дея мурожаат қилади: Талабалар қайси жавоб ва айнан нима сабабдан тўғрилигини тушуниши учун жавоблар бирмабир таҳлил қилиб чиқилади. Биринчи жавобда аҳолининг сони ўсиб боради, дейилган. Тўғри, аҳолининг сони ўсиб боради ва у эҳтиёжларни ҳам ўсишига олиб келади. Лекин бу етарли эмас. Эҳтиёжларнинг ўсишига фақат аҳоли миқдорининг ўсиши сабаб бўлганда асосан биринчи ҳаётий эҳтиёжмоддий эҳтиёжларгина ўсган бўлар эди. Биз биламизки, улар нисбатан секин ўсади. Иккинчи жавоб ҳам қисман тўғри, қондирилган эҳтиёжнинг бир қисми маълум муддатдан сўнг яна қондирилишини талаб қилади. Масалан, кийимкечак, озиқовқат... Айрим эҳтиёжлар эса қондирилгач, қатор янги эҳтиёжларни келтириб чиқаради. Айниқса, фантехника тараққиёти янги ихтиролар янги эҳтиёжларни вужудга келтирадики, уларнинг чегараси йўқ. Масалан, автомобилни олайлик. Унга бўлган эҳтиёж қондирилгач, яна қатор янги эҳтиёжлар келиб чиқади. Кейинги жавобни ҳам қўшсак, фикр нисбатан тўлароқ бўлади. Лекин бунинг учун одамларда маиший маданият шаклланган бўлиши керак. Маиший маданият юқори даражага кўтарилган сари одамлар ишлаб чиқарилган неъматлардан кенгроқ фойдаланадилар. Демак, эҳтиёжлар чексизлигига санаб ўтилган барча жавоблар алоҳида, алоҳида жавоб бермас экан. Улар ҳаммаси биргаликдагина эҳтиёжларнинг чексизлиги сабабларини кўрсатиб беради. Бундай жавоб бор д. Демак, тўғри жавоб д. Худди шу тарзда қолган саволларни ҳам талабалар билан муҳокама қилиб чиқилади. Ҳамда мусоҳабага якун ясаб, эҳтиёжларнинг поёни йўқлигини, жамият тараққиёти билан у янада юксалиб боришини эътироф қилиб, бу жараён эҳтиёжларнинг юксалиб бориши умумиқтисодий қонунида ўз ифодасини топишини таъкидлаб ўтилади. Бу саволни ўқитувчи бошқа методлар анъанавий услуб, реферат ёки илмий доклад муҳокамаси тарзида ўрганишни ташкил этиши мумкин: Ўқитувчи учинчи саволга якун ясар экан, ҳозирги муҳокама қилинган саволда иқтисодиётнинг бош муаммоси пойдеворини ташкил қилган икки фундаментал фактнинг биринчиси кўриб чиқилгани, иккинчисининг муҳокамасига ўтилаётганини таъкидлаши керак. Бу ресурсларнинг чекланганлиги. Ресурслар чекланганлиги қарор қабул қилиш заруриятини кўндаланг қилиб қўяди. Ҳозир айнан, ана шу муаммони режа бўйича тўртинчи савол «Ресурсларнинг чекланганлиги. Ишлаб чиқариш имконияти. Танлов ва муқобил қиймат. Қарор қабул қилиш» ёрдамида пухта ўрганишга ҳаракат қилинади. Бу марказий савол бўлиб, бирмунча мураккабдир. Шунинг учун уни учга бўлиб ўрганилади. Биринчи қисми «Ресурсларнинг чекланганлиги». Биринчи навбатда ресурсларнинг ўзи нима? Ресурслар таркибини ўрганилади. Бунинг учун аввалдан тайёрланган схемадан фойдаланилади (154бет). Ресурслардан ишлаб чиқаришда фойдаланганимизда у маълум самара беради. Бу ҳолда натижалар ўз чегарасига эга эканлиги, шу чегарадан ортиқ ишлаб чиқара олмаслигимиз чегараси ҳисобланиб, ишлаб чиқариш имконияти чегараси деб аталади. Талабаларга: айрим иқтисодчилар ахборот ва молиявий ресурсларни ишлаб чиқариш ресурслари таркибига киритишса, бошқалари бу нотўғри, дейишаётганини, «Сиз қайси бир фикрга қўшиласиз?» дея мурожаат қилиб, мунозарага чорлаш мумкин. 2схема Кўргазмали материалСаволнинг иккинчи қисмини имконият эгри чизиғи ҳақидаги фикримизни мустаҳкамлаш учун масала, мисол ечиш ёрдамида ўрганилади. Бунинг учун қуйидаги топшириқлар берилган тарқатма материаллардан фойдаланилади. 1тарқатиладиган материалИшлаб чиқариш имконияти эгри чизиғи 80 дона мини трактор ва 400 дона чигит экадиган мосламадан иборат. Маҳсулот ишлаб чиқаришнинг қуйидаги комбинациялари мавжуд: 80 мини трактор 400 чигит экадиган мослама 60 мини трактор 200 чигит экадиган мослама 80 мини трактор 300 чигит экадиган мослама 35 мини трактор 300 чигит экадиган мослама 40 мини трактор 300 чигит экадиган мослама 70 мини трактор 250 чигит экадиган мослама а) График чизинг ва унда ишлаб чиқариш комбинацияларини тасвирланг. б) Самарали, самарасиз ва иложсиз вариантларини аниқланг. Эслатма: мини тракторнинг муқобил қиймати ўсувчи. Ўқитувчи гуруҳнинг салоҳиятига кўра, масалани ечиш учун вақт белгилайди. Талабалар топшириқни олгач, уни бажаришга киришадилар. Белгиланган вақт тугагач, ким тез, тўғри ечгани аниқланади ва баҳоланади. Тўғри жавобни таққослашлари учун жавоб ёзилган тарқатма материал талабаларга берилади. 2тарқатиладиган материалЖавоб: Графикдан ўриниб турибдики, 2 ва 5 вариантларда мавжуд ресурслардан тўла фойдаланиб, маҳсулот ишлаб чиқарилган, чунки маҳсулот ишлаб чиқариш комбинацияси имконият эгри чизиғи устида ётибди. Демак, улар энг самарали вариантлар ҳисобланади. Самарасиз вариант 4. Сабаби, ресурслардан тўла фойдаланилмаган, имконият даражасидан кам маҳсулот ишлаб чиқарилган. Шунинг учун бу комбинация имконият эгри чизиғи ичида жойлашган. 3 ва 6 вариантлар иложсиз вариантлар ҳисобланаади. Сабаби, маҳсулот ишлаб чиқариш комбинацияларини ифодаловчи нуқта имконият эгри чизиғидан ташқарида жойлашади. Ресурс етмайди. Гуруҳдаги талабаларнинг иқтидорига қараб, бундан кўра мураккаброқ қуйидаги масалани бериш мумкин. 3тарқатиладиган материал Мамлакатда А ва В турдаги товар ишлаб чиқарилади, дейлик. Уларнинг имконияти чегараси қуйидаги жадвал маълумотларида кўрсатилган.
Жадвал маълумотлари асосида графикда ишлаб чиқариш имконияти эгри чизиғини тасвирланг. А товарнинг В товарда ифодаланган муқобил қийматини ҳисобланг. В товарнинг А товардаги муқобил қиймати: ўсувчи, пасаювчи ёки доимийми? А товарнинг В товардаги муқобил қийматичи? кўрсатинг. Агарда муқобил қиймат доимий бўлса, имконият эгри чизиғи қандай шаклда бўлади? Жадвал ва графикда тасвирланг. 4тарқатиладиган материал Жавоб:
Download 3.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling