Иқтисодий фанларни ўқитиш


«муқобил (альтернатив) қиймат»


Download 3.37 Mb.
bet49/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

«муқобил (альтернатив) қиймат»ни иқтисодиёт назарияси таянадиган учта катта кит тарзида тасвирлашади. Бу бежиз эмас, чунки иқтисодиёт назариясининг бош муаммоси шуни талаб қилади.
Саволни муҳокама қилиш жараёнида нима сабабдан ресурсларнинг чекланганлиги шароитида чексиз эҳтиёжларни қондириш муаммоси иқтисодиётнинг бош муаммоси эканлигини талабалар тушуниб етиши зарур.
У барча муаммоларни қандай қамраб олишини мисоллар билан кўрсатиш керак. Сўзга чиққан талаба бу ҳақда тўхтамаса, ўқитувчи унга қўшимча саволлар билан мурожат қилади.
Саволни суҳбат ёки саволжавоб усули билан муҳокама қилиш мумкин. Бунда талабалар диққатини аввалги муҳокама қилинган саволларга қаратиб, улар асосида хулоса чиқариш зарур.
Саволлар:

    1. Нима ишлаб чиқариш, яъни қандай товарлар ишлаб чиқариш ва хизматларни йўлга қўйиш керакки, у жамият эҳтиёжларини имкониятнинг энг юқори даражасида қондирсин?

    2. Қанча ишлаб чиқариш, яъни тасарруфдаги ресурларни қанчасини ишлаб чиқаришга жалб қилиш ҳамда қанча ҳажмда маҳсулот ишлаб чиқариш керақ?

    3. Маҳсулотни қандай ишлаб чиқариш керак? Ишлаб чиқаришни қандай тарзда ташкил этган, қандай технологиядан фойдаланган маъқул?

    4. Ишлаб чиқарилган маҳсулотни ким олади? У истеъмолчилар ўртасида қандай тақсимланиши керак?

    5. Тизим юз берадиган ўзгаришларга мосланишга лаёқатлими? У истеъмолчилар талаби, ресурслар таклифи, шунингдек, технологиянинг ўзгаришига мослаша оладими?

Булар иқтисодий фаолиятнинг беш фундаментал масаласи бўлиб, улар иқтисодиётнинг бош муаммосидан келиб чиқади. Ҳар бири танловни ва қарор кабул қилишни талаб этади. Микромиқёсда унинг ечими ҳар бир оила, корхона, фирма, ташкилот қарорига боғлиқ бўлса, жамият миқёсида эса давлат давлат қарорига боғлиқдир.
Саволни муҳокама қилиш жараёнида талабалар диққатини келажакдаги тараққиёт ана шу танлов ва қабул қилинган қарорларга боғлиқ бўлишига, у иқтисодиётнинг регрессив, доиравий, прогрессив тарзда ривожланишга олиб келишига диққатни тортиш зарур.
Дарсга якун ясаш. Ўқитувчи дарсни якунлар экан, талабаларга «Кимда қандай савол бор?» дея мурожаат қилади. Талабаларнинг саволи бўлса, ўқитувчи жавоб беради. Сўнгра гуруҳнинг семинар дарсига тайёргарлигини баҳолайди ҳамда энг фаол қатнашганларни алоҳида қўрсатиб, улар тўплаган баллни эълон қилади.
Келгуси семинар дарси «Иқтисодий фаолият ва ишлаб чиқариш» мавзуси бўйича бўлиши, дарсга «Семинар машғулотларининг режаси» бўйича тайёрланиб келиш топширилади. Бундан ташқари ўтилган дарсни, ўрганилган категорияларни янада яхшироқ эслаб қолиш учун тарқатиладиган материал орқали қуйидаги топшириқ талабаларга уй вазифаси қилиб берилади. Топшириқни кичик гуруҳлар биргаликда бажариши тавсия қилинади.


Республикамиздаги 12 вилоят ва Қорақалпоғистон Республикасида ишлаб чиқариш имкониятлари турлича. Сиз тадбиркор сифатида болалар кийим–кечаги тикадиган кичик корхона қурмоқчисиз. Уни қайси вилоятга ёки туманга қурган бўлар эдингиз? Сабабини изоҳланг.

Download 3.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling