Иқтисодий фанларни ўқитиш


Download 3.37 Mb.
bet52/170
Sana02.12.2023
Hajmi3.37 Mb.
#1779544
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   170
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

дарсининг технологик харитаси



Технологик босқич, вақт

Фаолиятнинг мазмуни

Ўқитувчи

Талабалар

Мавзу бўйича дарс ўтишга тайёрланиш

Талабаларни ахборот, дарс жараёнида амалга оширилиши лозим бўлган топшириқлар билан таъминлаш мақсадида:
мунозара учун саволлар тайёрлайди; мини тест саволлари, масаламашқлар тузади ёки кафедра томонидан тузилган бўлса, мавзу бўйича танлаб, дарс ўтишга тайёрлайди;
мавзу бўйича кўргазмали ва тарқатма материаллар тайёрлайди, дарс ўтиш методларини танлайди. Дарс ўтишнинг технологик харитасини тайёрлайди.

Семинарга тайёрланишади.

1 – босқич Кириш: аввалги мавзу билан боғлаш.
Мавзуни ўрганишни мотивацияси 58 дақиқа

    1. Аввалги дарсда ўтилган иқтисодий қонунлар ва категорияларнинг мазмунини қисқача (блиц)сўров методини қўллаб эсга солинади.

    2. Янги мавзуни эъло қилади, уни ўтган мавзу билан боғлайди. 1.3.Мавзунинг мақсади, дарснинг натижаси ва уни ўтказиш режасини эълон қилади.

1.4. Тестлар, масаламашқларнинг вазифаси, уларни талабалар билимини чуқурлаштиришга таъсирини кўрсатиб беради.

Оғзаки жавоб беришади. Асосий тушунчаларнинг мазмунини айтишади.
Эшитадилар.

II Асосий босқич.
Талабаларни билим олишда фаоллаштириш.
Семинар дарсининг биринчи саволи муҳокамаси.
Индивидуал ишлаш 1012 дақиқа

1.1.Талабаларга: инсон яшаши учун нималар керак? Нега эҳтиёжларга турли жиҳатдан ёндашиб, уларни турли гуруҳларга бўламиз? Бунга қандай эҳтиёж бор деб ўйлайсиз? деган саволлар билан мурожаат қилинади.
«Мунозара» методи қўлланилади. Муҳокамани якунлайди.

1.1. Эшитадилар, жавоб берадилар,
муҳокама қиладилар

Семинарнинг иккинчи саволи муҳокамаси.
Индивидуал ва гуруҳ билан ишлаш
1012 дақиқа

    1. Ўзбекистонда фуқароларнинг эҳтиёжлари шаклланишининг ўзига хос хусусиятлари борми? Сизнингча, бунга қандай омиллар таъсир кўрсатади?

«Ақлий ҳужум» методи қўлланилади.

    1. Кичик гуруҳларда айтилган фикрларни саралаб, баҳо бериш амалга оширилади. Муҳокамани якунлайди.

2.1. Аввал индивидуал тарзда, сўнгра кичик гуруҳлар муҳокама қилиб жавоб берадилар

Учинчи савол муҳокамаси. Индивидуал ишлаш
810 дақиқа




    1. Савол бўйича тузилган тест ва жавоб жадвали тарқатилади.

    2. Тест жавобларини йиғиштириб олинади

    3. Тест жавобларининг муҳокамасини уюштиради. Муҳокамани якунлайди.

3.1.Талабалар жадвални тўлдиришади. Тест жавобларини муҳокама қилишади.



Тўртинчи савол муҳокамаси.
Кичик гуруҳларда ишлаш 1012 дақиқа




    1. Кичик гуруҳларга масала ва машқлар тарқатилади.

    2. Ҳар бир кичик гуруҳ топшириқларни ечиши ва жавобини тақдим этишини назорат қилади.

    3. Топшириқларнинг жавоби тарқатилади.

    1. Масаламашқларни ечишади.




    1. Уларни жавоби билан солиштиришади.

Семинарнинг бешинчи саволи муҳокамаси.
Кичик гуруҳларда ишлаш

1015 дақиқа


Олтинчи савол муҳокамаси.


Кичик гуруҳларда ишлаш.

    1. «Қарор қабул қилишнинг қадамбақадам модели», «Қарор қабул қилиш сеткаси» тарқатма материалларини кичик гуруҳларга беради.

    2. Кичик гуруҳлар томонидан чекланган ресурс (китоб, журнал)ларни танлашни ташкил қилади.

    3. Қарор қабул қилиш сеткасини тўлдиришни ва кичик гуруҳлар тақдимотини ташкил қилади.

Иқти6.
Иқтисодиётнинг бош муаммоси нималардан иборат бўлиши мумкин? Нима сабабдан уни бош муаммо деймиз» деган савол қўяди.

    1. Кичик гуруҳларда муҳокамани ташкил қилади.

    2. Муҳокамани якунлайди.

    1. Тарқатма материал билан танишадилар.

    2. Кичик гуруҳлар танлайдилар.

    3. Қарор қабул қилиш сеткасини тўлдирадилар.

    4. Нима сабабдан танлаганларини, танлов мезонлари қандай ва нима сабабдан ўзгаришини изоҳлайдилар.




    1. Кичик гуруҳлар муҳокама қиладилар.

    2. Ўз фикрларини билдирадилар

810 дақиқа



7.1. Айрим эҳтиёжларни қондириш
даражаси кўрсатилган статистик







Еттинчи савол муҳокамаси Кичик гуруҳларда ишлаш
810 дақиқа

маълумотлар тарқатилади.
7.2. Эҳтиёжларнинг қондирилиш даражасини яна қандай иқтисодий кўрсаткичлар орқали ифодалаш мумкинлиги муҳокамасини ташкил қилади.

    1. Статистик маълумотлар билан танишадилар.




    1. Кичик гуруҳларда муҳокама қилинади.

    2. Ҳар бир кичик гуруҳ вакили гуруҳ фикрини билдиради.

III. Якуний босқич
58 дақиқа

3.1.Талабаларга ҳар бир кичик гуруҳнинг дарсда фаол қатнашишини баҳолашни таклиф қилади: биринчи ўрин – 1 балл; иккинчи ўрин – 0,8 балл;
учинчи ўрин 0,7 балл; тўртинчи ўрин 0,6 балл; бешинчи ўрин – 0,5 балл.

3.1.Кичик гуруҳларни топшириқни бажариш бўйича бажарган ишлари ва билдирган фикрлари асосида қўйилган баллар эълон қилинади.




3.2. Дарсга якун ясайди. Талабалар диққатини асосий масалага қаратади, семинар дарсига тайёрланишда нималарга эътибор қаратилиши лозимлиги ҳақида, тушунмай қолган саволларни ўқув адабиётларидан ўқиш ҳақида кўрсатма беради




Семинар дарси ўтишга иловалар: Илова 1(3.1.)


Тестлар




  1. Эҳтиёжлар чексизлигининг сабаблари:

а) аҳоли сонининг ўсиб бориши;
б) қондирилган эҳтиёж янги эҳтиёжни вужудга келтириши;
в) фантехника тараққиёти аҳолининг янгиянги эҳтиёжларини вужудга келтириши; г) ишлаб чиқаришнинг маиший маданиятни шакллантириши.
д) юқоридаги барча жавоблар тўғри;



  1. Эҳтиёжларнинг юксалиб бориши қонуни:

а) эҳтиёжларнинг миқдор жиҳатидан кўпайиши муносабатларини ифодалайди;
б) ишлаб чиқариш ва маданиятнинг тараққиёти билан эҳтиёжларнинг миқдоран ўсиб, таркибан янгиланиб боришини ифодалайди;
в) аҳолининг қулайликка бўлган заруриятлари ва ижтимоий эҳтиёжларини ўсиб боришини ифодалайди;
г) эҳтиёжларнинг таркиби ўзгаришини ифодалайди;
д) эҳтиёжларнинг миқдор жиҳатидан кўпайиши муносабатлари, эҳтиёжларнинг таркиби ўзгаришини ифодалайди;



  1. Эҳтиёжларнинг чексизлиги кўпроқ қайси турдаги эҳтиёжларга тааллуқли? а) моддий эҳтиёжларга;

б) гуруҳ эҳтиёжларига;

в) ижтимоиймаънавий, қулайликларга бўлган эҳтиёжларга; г) узоқ муддат фойдаланиладиганган товарларга;


д) моддий ва гуруҳий эҳтиёжларга;



  1. Жамият эҳтиёжларининг таркиб топиши ва юксалиб боришига таъсир этувчи омиллар:

а) аҳоли, сони, ёши, жинси; б) табиийгеографик широит;
в) тарихий миллий анъаналар ва одатлар, маданий жиҳатдан эришилган даража; г) жамиятнинг иқтисодий тараққиёти;
д) юқоридаги барча жавоблар тўғри;



  1. Эҳтиёжларнинг юксалиб бориши қонуни умумиқтисодий қонунлар гуруҳига киритилади. Сабаби у:

а) кишилик жамияти тараққиётининг барча босқичларида инсон эҳтиёжлари миқдоран кўпайиб, унинг таркиби ўзгариб, янгиланиб, хилмахиллиги ортиб боради;
б) иқтисодиёт тараққиёти туфайли эҳтиёжларнинг таркиби доимо янгиланиб боради; в) фантехника тараққиёти туфайли доимо ишлаб чиқариш эҳтиёжлари ортиб боради; г) кишиларнинг маиший маданияти шаклланиб, борган сари ўсиб боради;
д) ишлаб чиқариш эҳтиёжлари ортиб, маиший маданият шаклланиб боради.
Илова 2 (3.2.)

Тест жавоблари








а

б

в

г

д

1
















2
















3
















4
















5
















Илова 3(4.2.)
Биринчи кичик гуруҳ учун топшириқ:





1. Заҳро опаси ва синглиси Адиба билан кичик корхона очди.
Заҳро бир йилда 400 дона қизлар кўйлаги ёки 450 дона эркаклар кўйлаги тика олади. Опаси эса 350 дона қизлар кўйлаги ёки 400 дона эркаклар кўйлаги тика олади. Синглиси эса 300 дона қизлар кўйлаги ёки 350 дона эркаклар кўйлаги тика олади.
Оилавий кичик корхонанинг ишлаб чиқариш имконини ҳисобланг ва уни графикда тасвирланг.

Download 3.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling