2.3.5. Нисбий миқдорлардан фойдаланиш усули. Бу усул ҳам омилли таҳлилда кенг қўлланилади, чунки амалда мутлоқ рақамлар билан биргаликда нисбий миқдорларнинг қўлланилиши ҳам тез учраб турадилар.
Нисбий миқдордан фойдаланиш усулининг моҳияти натижага омиллар таъсирини аниқлашда уларнинг нисбий ўзгариши натижанинг нисбий ўзгаришидаги улушида ифодаланишидир. Масалан, ишлаб чиқариш корхонаси ялпи маҳсулоти ҳажми (М), ишчилар сони (И) ва уларнинг меҳнат унумдорлиги даражасига (МУ) боғлиқ. Бу қуйидаги формулада ифодаланди :
М = И х МУ
Нисбий кўрсаткичлардан фойдаланиш учун ушбу формуладаги натижа ва омилларнинг ўсиш суръатлари олинади. Ҳисоб-китобларда ана шу нисбий кўрсаткичлар иштирок этади. Масалан, ялпи маҳсулотнинг ишчилар сонининг ўзгариши эвазига ўзгарганлигини топиш учун ишчилар сонининг ўсиш суръатини (И) юзга кўпайтириб ялпи маҳсулотнинг ўсиш суръатига бўлинади (М) :
И . 100
Ми = ------------------
М
Натижага иккинчи омилнинг - меҳнат унумдорлигининг таъсирини (Мму) аниқлаш учун юздан шу чиққан натижа миқдори, яъни биринчи омилнинг натижага таъсири айрилади :
И . 100
Мму = 100 - -------------------
М
Одатдагидек икки омилнинг умумий таъсири натижа ўзгаришига тенг бўлиши керак. Бу ҳолда икки омил таъсири 100 га тенг бўлади.
Масалан, ялпи маҳсулот ҳисобот даврида 20 % га, ишчилар сони эса 4 % га ошди. Бу ҳолда ялпи маҳсулотнинг ишчилар сони эвазига ўзгарганлиги 20 % ни ташкил қилади :
4 . 100
(----------------)
20
Натижанинг меҳнат унумдорлиги эвазига ўзгарганлиги 80 % ни (100 - 20) ташкил қилади.
Бу усулни аниқ маълумотларни қўллаб қуйидаги жавдал мисолида ҳам кўриш мумкин (2.6-жадвал).
2.6 - жадвал
Нисбий миқдолардан фойдаланиш усулини
қўллаб натижага омиллар таъсирини ҳисоблаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |