Иšтисодий таілил фанининг моіияти, бозор иšтисодиёти шароитида аіамияти ва вазифалари
Download 1.45 Mb.
|
Ик.тахлил укув кулланма 2023
5.4-жадвал
Молиявий коэффициентлар таҳлили
Бухгалтерия баланси маълумотлари асосида молиявий коэффициентлар қуйидаги тартибда аниқланади: Молиявий мустақиллик коэффициенти қуйидагича аниқланади: Ўз маблағларининг манбалари (480 сатр) ------------------------------------------------- Баланс жами (780 сатр) Тўлов қобилияти коэффициенти қуйидаги тартибда аниқланади: Жорий активлар (390 сатр) ----------------------------------------- Мажбуриятлар (770 сатр) Қарз ва ўз маблағлари ўртасидаги нисбат коэффициенти қуйидаги тартибда аниқланади: Мажбуриятлар – узоқ муддатли мажбуриятлар ----------------------------------------------------------- Ўз маблағларининг манбалари (480 сатр) Заҳира ва харажатларни ўз манбалари билан қопланганлик коэффициенти қуйидаги тартибда аниқланади: Ўз маблағлари манбалари + узоқ муддатли мажбуриятлар – узоқ муддатли активлар (480+490-130 сатр) ----------------------------------------------------------------- Товар-моддий заҳиралар (140 сатр) Маблағларнинг чаққон ҳаракатчанлик (манёврлашганлик) коэффициенти қуйидаги тартибда аниқланади: Ўз маблағлари манбалари + узоқ муддатли мажбуриятлар – узоқ муддатли активлар (480+490-130 сатр) ----------------------------------------------------------------- Ўз маблағларининг манбалари (480 сатр) Юқоридаги жадвал маълумотларига кўра, “АВС” акционерлик жамиятининг молиявий аҳволига тўғри баҳо бериш учун бухгалтерия балансига асосланган ҳолда молиявий коэффициентлардан фойдаланамиз. Шунга кўра, корхонанинг молиявий мустақиллик коэффициенти йил бошига нисбатан 0,176 коэффициентга ёки 17,6 % га ўсган. Тўлов қобилияти коэффициенти йил бошига нисбатан 2,162 коэффициентга ўсган. Мазкур коэффициентларнинг бундай тартибда ўзгариши корхонанинг молиявий ҳолатини жорий йил бошига нисбатан йил охирида бир мунча яхшиланиб бораётганлигидан далолат беради. Бундан ташқари корхонада мажбуриятларнинг ўз маблағларига нисбатан улушини пасайганлигини ҳам ижобий баҳоламоқ лозим, яъни бу корхонанинг мажбуриятларини қисқарганлигидан далолатдир. Маблағлар ҳаракатчанлиги эса йил бошига нисбатан йил охирида 0,127 коэффициентга ўсган. Бу эса корхонада айланма маблағларга бўлган талабни янада тўлароқ қондириб бориш имконини беради. Умуман олганда корхона маълумотлари асосида унинг молиявий коэффициентлари ўрганилганда, ушбу коэффициентларнинг ўзгариши ижобий бўлган. Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling