Иšтисодий таілил фанининг моіияти, бозор иšтисодиёти шароитида аіамияти ва вазифалари
Айланма маблағларни қоплашга ўзлик манбаларининг етарлилиги ёки етишмаслилигини таҳлили
Download 1.45 Mb.
|
Ик.тахлил укув кулланма 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5.3-жадвал Товар-моддий захираларни қоплашга тегишли манбалар билан таъминланганликнинг таҳлили (минг сўмда)
5. Айланма маблағларни қоплашга ўзлик манбаларининг етарлилиги ёки етишмаслилигини таҳлили
Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналарнинг молиявий ҳолатини таҳлил этишда молиявий таҳлилнинг корхона молиявий ҳолатини умумий баҳолаш босқичидан кейинги энг асосий босқич бўлиб – корхонанинг молиявий мустаҳкамлиги таҳлили босқичи ҳисобланади. Ушбу босқичда корхонанинг айланма маблағларини қоплашга корхонанинг ўз маблағларини етарли ёки етишмаслиги ҳам ўрганилади. Баланс маълумотларига қараб корхонани айланма маблағлари қандай манбалар ҳисобига ташкил этилганлиги ўрганилади. Бундай таҳлилнинг зарурлиги шундаки, корхоналарни молиявий мустақиллиги, барқарорлиги, кредит олишга лаёқатлилигини аниқлашда ўзлик манбалар билан таъминланганлик кўрсаткич муҳим аҳамиятга эгадир. Қуйидаги жадвалда заҳира ва харажатларни қоплашга ўзлик манбаларнинг етарлилигини аниқлаш услуби келтирилган. 5.3-жадвал Товар-моддий захираларни қоплашга тегишли манбалар билан таъминланганликнинг таҳлили (минг сўмда)
Мазкур жадвал маълумотларидан кўринадики, биз таҳлил қилаётган “АВС” акционерлик жамиятида ҳисобот йили бошига нисбатан йил охирида 268911 минг сўмга ўз маблағлари манбалари кўпайган. Акционерлик жамиятининг узоқ муддатли активлари эса йил бошига нисбатан 16701 минг сўмга ортган. Бунинг натижасида корхонада жорий йил охирига келиб товар-моддий заҳираларни қоплашга тегишли ўзлик манбалари ҳажми 252210 минг сўмга кўпайган. Ўзлик манбаларнинг кўпайишини ижобий ҳолат сифатида баҳоламоқ лозим. Акционерлик жамиятида жорий йил бошида ва охирида узоқ муддатли мажбуриятлари бўлмаган. Қисқа муддатли мажбуриятлари эса йил бошида 258047 минг сўм бўлган бўлса, йил охирига келиб 163147 минг сўмни ташкил этган, яъни қисқа муддатли мажбуриятлари 94900 минг сўмга камайган. Бундай ҳолат эса корхонанинг товар-моддий заҳираларини қоплашга тегишли манбаларини қисқаришига таъсир этган. Мазкур акционерлик жамиятида товар-моддий заҳиралари ҳажми бирмунча юқори бўлганлиги учун жорий йил бошида ҳам, йил охирида ҳам товар-моддий заҳиралаини қоплашга ўз манбалари ҳамда ўз ва узоқ муддатли қарз манбалари 191593 минг сўмга етарли бўлмаган. Фақатгина қисқа муддатли мажбуриятлар ҳисобигагина товар-моддий заҳираларини қоплашга жами манбалар 96693 минг сўмга ортиқча (етарли) бўлган. Бундан кўринадики, корхонанинг молиявий барқарорлиги жорий йилнинг бошида ҳам, йил охирида ҳам нобарқарор ҳолатда бўлган. Бундай натижалар бозор иқтисодиёти шароитида унчалик яхши натижа деб ҳисобланилмайди. Шу сабабли ҳам, корхона маъмурияти молиявий барқарорликни мустаҳкамлаш учун тегишли чора-тадбирлар кўриши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Умуман олганда корхонанинг молиявий барқарорлиги йил бошига нисбатан йил охирида бироз бўлсада яхшиланганлигини кўришимиз мумкин. Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling