Иšтисодий таілил фанининг моіияти, бозор иšтисодиёти шароитида аіамияти ва вазифалари


Download 1.45 Mb.
bet85/104
Sana17.06.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1528852
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   104
Bog'liq
Ик.тахлил укув кулланма 2023

3. Мол – мулк таркибининг таҳлили

Янгича иш юритиш шароитида корхоналар мулкининг таркибини ўрганиш ва уни кўпайтириш йўлларини аниқлаш хўжалик фаолиятининг таҳлилида муҳим ўрин тутади. Айниқса балансга қараб корхона мол–мулки ва бойлигининг таркибини кузатиш, соф маблағ ҳолатини аниқлаш, имконият меъёрини ўлчашга ёрдам беради. Одатда, корхона маблағларига асосан воситалар ва оборотдан ташқари активлар ҳамда материал (меъёрлаштирилган) айланма пул маблағлари киради. Уларни миқдори ҳиссадорлик, ҳамкорлик, кичик ва бошқа корхоналарнинг катта–кичиклигига, ихтисослашуви ва бозор шароити рақобатларига бардошлигига боғлиқдир.


Молиявий таҳлилнинг муҳим хусусиятларидан бири корхона мулки, заҳиралар ва харажатларни ҳар томонлама ўрганишдир. Бундай маблағлар таркибига ишлаб чиқариш заҳиралари, яъни хом-ашё ва материаллар, сотиб олинган ярим фабрикатлар ва комплектловчи буюмлар, конструкция ва деталлар, иккиламчи материаллар ва ўрнатилган асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар, парвариш ва боқувдаги чорва моллари, уруғ ва ем-хашак, арзон баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ва бошқалар киради. Улар корхонанинг бир меъёрида ишлаши ҳамда маҳсулот ишлаб чиқариши ва шартнома бўйича сотиш режасини таъминлашга етарли бўлиши лозим. Шунингдек, заҳира ва харажатлар таркибига ўсимлик ва чорвачилик бўйича тугалланмаган ишлаб чиқариш, келгуси давр чиқимлари, тайёр маҳсулот ва бошқалар ҳам киради. Тугалланмаган ишлаб чиқариш харажатларини ҳам ўрганиш ва таҳлил этиш лозим бўлади.
Қуйидаги жадвалда корхона мулкининг ҳажми ва таркиби келтирилган. Уни тузишда баланс маълумотларидан фойдаланиб, соф, ишлатишга лаёқатли бойликлар ҳолати ўрганилади. Келтирилган маълумотлар баланснинг жами суммасига тенг бўлади.

5.1-жадвал


АВС” акционерлик жамиятининг бухгалтерия балансини актив моддаларининг таҳлили




Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling