Иšтисодий таілил фанининг моіияти, бозор иšтисодиёти шароитида аіамияти ва вазифалари


Download 1.45 Mb.
bet83/104
Sana17.06.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1528852
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   104
Bog'liq
Ик.тахлил укув кулланма 2023

Корхоналарнинг молиявий ҳолати бу:

  • комплес равишдаги тушунча бўлиб, у ўз ичига кенг кўрсаткичлар тизимини олади, улар корхоналарнинг молиявий ресурслари борлигини, ҳолатини, жойлашганлигини ва улардан фойдаланиш даражасини ифодалайди;

  • корхоналар фаолиятидаги бутун ишлаб чиқариш ва хўжалик омилларининг ҳаракати, уларнинг ўзаро алоқадорлик натижасидир;

  • корхоналарнинг мўътадил ишлаб чиқариш, тадбиркорлик ва бошқа фаолияти учун зарур бўлган молиявий ресурслар билан таъминланганлиги ва улардан самарали фойдаланиш ифодасидир;

  • корхоналарнинг бошқа хўжалик субъектлари, органлари ва ташкилотлари билан ўзаро алоқаларни ҳақиқий акс эттиришидир.

Корхоналарнинг ички ва ташқи омиллар таъсири остида шаклланган молиявий ҳолати, уларнинг истиқболини аниқлаш билан бирга, бу корхона билан алоқада бўлган бошқа ташкилотлар ва корхоналарнинг молиявий ҳолатига таъсир кўрсатади. Умуман корхоналарнинг ишлаб чиқариш, хўжалик фаолиятини, жумладан уларнинг молиявий ҳолати таҳлили асосини бир бутун комплекс иқтисодий фанлар: иқтисодий назария, макро ва микро иўтисодиёт, менежмент ва маркетинг, статистика, бухгалтерия ҳисоби, аудит, молия, кредит, пул муомаласи ва бошқалар ташкил этади. Демак, таҳлилчи мутахассис-аудиторлар кенг иқтисодий илмга эга бўлишлари лозим.
Корхоналарнинг молиявий ҳолатини таҳлил қилиш, яъни молиявий таҳлил - бу кенг кўрсаткичлар ёрдамида, комплекс усулларидан фойдаланиб корхоналарнинг молиявий ресурслари борлигини, ҳолатини, жойлашганлиги ва улардан фойдаланиш даражасини ифодалашдир.
Молиявий таҳлил кўп қиррали мураккаб жараён бўлиб, у ташкил қилиниши, бунинг учун эса бир қатор талабларга асосланиши керак. Бу талаблар қуйидагилардан иборат:

  1. абсолют ва нисбий кўрсаткичлар ўртасидаги алоқаларни борлигини билиш;

  2. молиявий таҳлил мобайнида абсолют ва инсбий кўрсаткичлардан биргаликда фойдаланиш;

  3. молиявий таҳлил мантиқий равишда амалга оширилиб, у индуктив усулга - алоҳида ҳодисалардан умумий ҳодисаларга ўтиш, молиявий ҳолатнинг бир шакл кўринишидан умумий кўринишга ўтиш ва дедуктив усулга - умумий ҳодисалардан алоҳида ҳодисаларга ўтишга асосланиб таҳлил қилиш;

  • ҳамма фойдаланилаётган кўрсаткичлар бир хил, асосланган усулда аниқланиши лозим;

  • молиявий ҳолатни таҳлил қилиша таҳлил қилинаётган корхона кўрсаткичларини бошқа корхоналар, ўртача тармоқ кўрсаткичлари ва илғор корхоналар кўрсаткичлари билан таққослаш;

  • молиявий таҳлилнинг ҳар томонлама бўлишлиги ва корхоналарнинг умумий молиявий ҳолатига таъсир қилувчи омилларни таҳлил этиш;

  • молиявий таҳлилни самарали ўтказиш учун керакли маълумотларни олдиндан тайёрлаш ва бу борада асосий тасдиқланган молиявий манбалар билан чекланмасдан бирламчи бухгалтерия ҳисоби маълумотларидан фойдаланиш;

  • молиявий таҳлил объектив равишда ташкил қилиниб, у корхоналарнинг молиявий ҳолати реал даражасини ифодалаши лозим;

  • молиявий таҳлил ўз вақтида ўтказилиб, таҳлил якунларига асосланиб, молиявий ҳолатни яхшилаш чораларини ўз вақтида амалга оширишга имкон бериш;

  • молиявий таҳлил комплекс равишда ўтказилиб, унда молиявий ҳолатнинг ҳамма шакл ва йўналишлари ифодаланиши лозим;

  • молиявий таҳлил ўз вақтида ва ҳаққоний бўлиб, у молиявий ҳолатни кўтаришга бағишланган тадбирларни ишлаб чиқиб, уларни амалга оширишга имкон бериши керак;

  • молияви ҳолатни таҳлил қилиш шундай вақтда ўтказилиши керакки, таҳлил якунлари қуйидаги мақсадни амалга ошириб, корхона бошқарув фаолиятини такомиллаштириш имкониятини тулдириши лозим;

  • молиявий таҳлил барча йиғилган ва умумлаштирилган маълумотларга асосланб, керакли кўрсаткичлардан фойдаланиб, бу кўрсаткичларнинг асослилиги тўғри усулларда аниқланши лозим.

Молиявий таҳлил қуйидаги хусусиятларга эга:

  • молиявий таҳлилнинг якунлари очиқ бўлиб, улардан ҳамма фойдаланиши мумкин;

  • молиявий таҳлилнинг субъектлари ва бу таҳлилнинг якунларидан фойдаланувчи орган, корхона, ташкилотлар таркиби кенг;

  • молиявий таҳлил ҳамма учун мосланган, нашр этилган ҳисобот маълумотларига асосланади;

  • молиявий таҳлил корхоналар ички бошқарув муаммоларини ечиш учун ўтказилади;

  • молиявий таҳлилнинг йўналиши молиявий ҳисобот маълумотлари билан чекланган бўлиб, унда чегараланган бир аниқ вазифалар ечилади. Бу молиявий мустаҳкамлик, баланс ликвидлиги, фойда, рентабеллик даражаси ва бошқалардир.

Кўриниб турибдики, корхоналарнинг молиявий ҳолатини таҳлил ўилиш кенг миқёсда ва аниқ вазифаларни бажариш учун ўтказилади. Корхоналарни ишлаб чиқариш, хўжалик фаолиятининг молиявий ҳолатини таҳлил қилиш учун анъанавий, қадимдан қўлланилиб келинаётган усуллар билан бирга, кенг тарзда статистика усуллари, молиявий ҳолатни ифодаловчи маълумотларни йиғиш ва умумлаштириш, статистик кузатишларни ўтказиш, абсолют, нисбий, ўртача, динамик кўрсаткичлардан фойдаланиш, динамик қаторлардан, иқтисодий индекслар тизимидан, омиллараро корреляция алоқаларни аниқлаш, жадвал ва чизма тизимидан фойдаланиш лозим.
Кўриниб турибдики, молиявий таҳлил кўп қиррали мураккаб ва муҳим бўлганлиги сабабли у бир қанча талабларга асосланган бўлиши лозим. Юқорида кўрилган талабларга асосланиб, молиявий таҳлил корхоналарнинг молиявий ҳолатини таҳлил қилишда қуйидаги вазифаларни бажаришга йўналтирилиши керак:

  1. Корхоналарнинг молиявий даражасини баҳолаш;

  2. Молиявий ҳолатнинг ўзгаришини аниқлаш;

  3. Корхонанинг тўлов қобилиятига баҳо бериш;

  4. Молиявий ҳолатига таъсир кўрсатувчи омилларни таҳлил қилиш;

  5. Корхонанинг молиявий барқарорлиги ва молиявий мустаҳкамлигига баҳо бериш;

  6. Корхона баланси ликвидлигига баҳо бериш ва унга таъсир этувчи омилларни аниқлаш;

  7. Айланма маблағлар айланишига баҳо бериш;

  8. Корхоналарда қўлга киритилган молиявий ҳолат даражасини ифодалаб, бу борада ҳали фойдаланилмаган имкониятларни, мавжуд заҳираларни кўрсатиб бериш.

  9. Корхоналарда ҳали фойдаланилмаган имкониятларни сафарбар этиш мақсадида тавсиялар, таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш шарт-шароитларини кўрсатиб бериш.

Бажариладиган вазифалар шуни кўрсатаяптики, молиявий ҳолатни таҳлил қилиш корхоналарда шаклланаётган бошқарув тизимини такомиллаштиришда катта аҳамиятга эга. Молиявий таҳлил бошланмасдан таҳлилнинг объектлари ва предметлари аниқланиши лозим. Молиявий таҳлилнинг асосий объекти бўлиб, хўжалик субъектлари, алоҳида корхоналар, ташкилотлар ҳисобланади. Лекин молиявий ҳолат корхоналар гуруҳи, ишлаб чиқариш тармоқлари миқёсида ҳам аниқланиши мумкин.
Молиявий таҳлилнинг йўналтирилганлиги нуқтаи назардан молиявий таҳлил қуйидаги шаклларда ўтказилиши мумкин:

  • горизонтал таҳлилда ҳисобот давридаги молиявий ҳолатни ифодаловчи кўрсаткичлар ўтган давр билан таққосланади, яъни бу кўрсаткичларнинг динамикаси аниқланади;

  • вертикал таҳлилда молиявий ҳолатга тааллуқли бўлган кўрсаткичларнинг таркибий тузилмаси ўрганилади. Масалан, корхона маблағларининг ёки уларни қопловчи манбаларининг ҳисобот давридаги таркиби ва уни ўтган даврга нисбатан ўзгариши ифодаланади;

  • нисбий кўрсаткичлар таҳлилида молиявий ҳолат кўрсаткичлари ўртасидаги алоқа ўрганилади. Масалан корхона маблағларининг ва уларнинг манбалари ўртасидаги алоқа, молиявий ресурслар ва улардан фойдаланиш ўртасидаги алоқа ифодаланади;

  • таққослаш таҳлилида корхона бўйича молиявий ҳолат унинг алоҳида бўлимчалари молиявий ҳолати билан таққосланади, бу корхонанинг молиявий ҳолати бошқа корхоналарнинг молиявий ҳолати билан солиштирилади ва пировардида, омиллар таҳлилида корхонанинг молиявий ҳолатига таъсир кўрсатувчи омиллар таҳлил этилади.

Корханалар фаолиятини ўрганишда бухгалтерия ҳисоботи асосий манба бўлиб хизмат қилади. Улар молиявий маълумотларнинг умумлаштирилиши натижасида тузилади ҳамкорликда ишловчилар ўртасида бир-бирини ўрганиш воситаси бўлади.
Ҳисобот маълумотлари асосида корхона фаолиятини ўрганишга қизиқувчиларни шартли равишда бевосита ва билвосита талабгорларга ажратиш мумкин. Биринчи гуруҳга мулк эгалари, қарз берувчи, мол етказиб берувчи, харидорлар, солиқчилар, молиячилар, корхона ишчи ва раҳбар ходимлари киради. Ҳар бир қизиқувчи ўзининг манфаати ва талабига қараб молиявий ҳисоботларни таҳлил этади. Мулк эгаси сармоядан қанчалик самарали фойдаланилаётганлиги, қўшма олинадиган даромад суммаси билан қизиқса, қарз берувчи берилган маблағни қайтариб олиш имкониятини олдиндан билишга харакат қилади. Билвосита қизиқувчи истеъмолчиларга аудиторлик фирмалари, биржалар, ассоциация вакиллари, матбуот ходимлари, касаба уюшмалари ва бошқалар киради. Улар молиявий ҳолатга алоқадор бўлмасада, биринчи гуруҳ талабгорларининг манфатини ҳимоялаш мақсадида ҳисобот маълумотларини ўрганадилар.
Молиявий маълумотлардан фойдаланган ҳолда корхоналар фаолиятига тўғри баҳо бериш муҳим вазифадир. Ушбу китобда бухгалтерия ҳисоботи асосида корхоналар фаолиятининг молиявий таҳлилини ўтказиш услуби баён этилган. У молиявий ҳисоботни ўрганишга қизиқувчи тадбиркорлар, солиқ, молия, банк тизими ходимлари ва кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.
Бозор иқтисоди шароитида жавдал, жамоа, қўшма, кичик ҳиссадорлик, ҳусусий ва бошқа шаклдаги мулкка эга бўлган корхоналар молиявий аҳволини ўрганишнинг мазмуни шундан иборатки, бунда ўз вақтида пул тушумларининг келиши, ҳисоблашиш интизомига риоя қилиш, ҳусусий ва қарз маблағларининг тўғри нисбатга бўлишини таъминлаш, молиявий тартиб ва интизомга, барча ишлаб чиқариш буғинларида иқтисод ва тежамкорликка риоя қилиш муҳим аҳамият касб этади. Корхоналарнинг молиявий ҳолати кўп жиҳатдан - баҳо, кредит, фойда ва уни иқтисодий тақсимланиш механизмига боғлиқдир. Барқарорлик бўлган жойда барча хўжалик муомалалари ва ҳисоб-китоблар ўз вақтида бажарилади. Шу боис бозор шароитида ҳар қандай корхонанинг молиявий аҳволини билиш ва ўрганишга эътибор кучаймоқда.
Корхоналарнинг молиявий ҳолатини таҳлил этишда молиявий таҳлилнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат бўлади:
- корхонанинг молиявий аҳволини ҳар томонлама ўрганиб, унинг ҳолатига аниқ ва ҳолисона баҳо бериш;
- маблағ ва манбаларнинг жойланишини текшириш, уларни тўғри йўналишда ишлатилганлигини аниқлаш;
- ҳисоблашиш ишларининг ўз муддатида бажарилганлиги, дебитор ва кредиторлик қарзлари таркибини ўрганиш;
- корхонанинг ўзига қарашли маблағлари билан қарз маблағлари ўртасидаги нисбат ва айланма маблағларни манбаа билан таъминланганлигини текшириш;
- молиявий интизомга қанчалик амал қилишни аниқлаш ва тўлов қобилиятига баҳо бериш;
- корхона мулкининг кадрлиги ва тез пулга айлана олиш даражасини ўрганиш;
- айланма маблағлардан фойдаланишга баҳо бериш ва корхонанинг молиявий аҳволини яхшилаш бўйича таклифлар баён этиш ва ҳ.к.
Таҳлилнинг асосий мақсади - молиявий фаолиятдаги ютуқ ва камчиликларни аниқлаб, маблағлардан янада тўғри фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб тартибини мустаҳкамлашга қаратилади. Демак, бу маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотиш, ҳаражатларни тежаш, пул-молия алоқалари ва бошқа фаолиятларнинг бир-бирига боғлиқлигини кўрсатади. Молиявий таҳлилни бажаришда зарур бўладиган манбаларга корхона баланси, унга қилинган иловалар ва бошқа ҳисобот маълумотлари киради. Шунингдек, бухгалтериянинг синтетик ва аналитик счетлари маълумотларидан ҳам кенг фойдаланиш лозим. Чунки кейинги йилларда тузиладиган ҳисоботларнинг ҳажми қисқариб, таҳлил имкониятларини чегаралашга олиб келмоқда.
Айниқса маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотиш, махсус ва мақсадли маблағлар, заҳира жамғармаси, фойда ва зарарлар, турли хил ҳисоб-китоблар, қимматли қоғоз ва векселлар бўйича маълумотлардан кўпроқ фойдаланилади. Булар хўжалик фаолиятининг тўғри бошқарилиши, унинг молиявий барқарор бўлиши ва тўлов қобилиятининг яхшиланишига бевосита таъсир кўрсатади.



Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling