Иšтисодий таілил фанининг моіияти, бозор иšтисодиёти шароитида аіамияти ва вазифалари


Харўз.маҳ.бир = ΔХар ум. : Δ МИЧмиқ


Download 1.45 Mb.
bet80/104
Sana17.06.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1528852
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   104
Bog'liq
Ик.тахлил укув кулланма 2023

Харўз.маҳ.бир = ΔХар ум. : Δ МИЧмиқ.
3. Ҳисобнинг кейинги қадами бўлиб умумий ўзгарувчан харажатларни (Харўз.маҳ.бир) аниқлаш ҳисобланади. У маҳсулот бирлигига қилинган ўзгарувчан харажатларни ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг максимал миқдорига кўпайтириш йўли билан ҳисобланади:
Харўз.ум = Хар ўз.маҳ.бирх МИЧмакс.миқ..

  1. Доимий харажатлар сўммасини (Хардоим.ум.) аниқлаш учун умумий харажатлар сўммасидан ўзгарувчан харажатлар сўммасини айириб ташлаш лозим:

Хардоим.ум = Хар ум.макс – Хар ўз.ум
ёки
Хардоим.ум = Хар ум.макс – (МИЧ мин.миқ Хар ўз.маҳ.бир.
Буни аниқ бир мисолда кўриб чиқамиз. Фараз қилайлик, 2004 йилнинг ойлар бўйича харажатлар ва ишлаб чиқариш даражалари тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар олинган.



Ойлар


Ишлаб чиқа-риш ҳажми,
дона

Ишлаб чиқариш харажат-лари, минг сўм

Минимал кўрсаткичлар

Максимал кўрсаткичлар

Ишлаб чиқариш ҳажми, дона

Харажат
лар,
минг сўм

Ишлаб чиқариш ҳажми, дона

Харажат
лар, минг сўм

Январ

400

1050

400

1050

-

-

Фев-рал

600

1700

-

-

-

-

Март

550

1600

-

-

-

-

Апрел

800

2100

-

-

-

-

Май

750

2000

-

-

-

-

Июн

900

2300

-

-

900

2300



Ишлаб чиқаришнинг минимал ҳажми январда, максимал ҳажми эса июн ойида.

  1. Биринчи ўринда максимал ва минимал кўрсаткичлар орасидаги фарқни ҳисоблаймиз.

а) маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми – 500 дона
Δ МИЧмиқ = 900-400 =500 дона
б) ишлаб чиқариш харажатлари – 1250 минг.сўм.
Δхар ум = 2300 – 1050 = 1250



  1. Маҳсулот бирлигига тўғри келадиган ўзгарувчан харажатлар – 2,5 минг.сўм.

Хар ўз.маҳ.бир =1250 : 500 = 2,5. минг сўм

3. Умумий ўзгарувчан харажатлар – 2250 минг.сўм


Хар ўз.ум =2,5 . 900 = 2250 минг сўм

4. Умумий доимий харажатлар – 50минг.сўм.


Хардоим.ум =2300 – 2250 =50 ёки 1050 – (400 . 2,5) =50.


Ишлаб чиқариш зарарсизлигининг таҳлили. Зарарсизлик (Cost – volume –profiI) таҳлилини ёки CVP- таҳлилини мақсади - маҳсулот ишлаб чиқариш вақт бўйича чекланган ва корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватлари ўзгармаган ҳолда ўтган давр учун молиявий натижаларни ишлаб чиқариш ҳажмига боғлиқлигини аниқлаш.
Шу билан бирга асосий шартлар қуйидагилар бўлиши керак:

  1. Ўзгарувчан харажатлар ва сотиш нархи, яъни маҳсулот бирлигининг маржинал даромади ўзгармас ҳисобланади ва ишлаб чиқариш ҳажмига боғлиқ эмас.

  2. Умумий доимий харажатлар ишлаб чиқариш ҳажми ўзгариши билан ўзгармайди, лекин маҳсулот бирлиги учун ўзгаради.

  3. Ишлаб чиқариш ҳажми ўзгариш билан маҳсулот бирилигининг фойда сўммаси ўзгаради.

Юқорида таъкидланганидек кўринадики, CVP – таҳлил зарарсизлик нуқтаси ва маржинал даромаднинг таҳлили ва ҳисобига асосланган.
Зарарсизлик нуқтаси - бу реализациядан олинган даромад умумий харажатларга тенг бўлган нуқта, яъни даромад ҳам зарар ҳам йўқ.
Фойда (зарар) – бу маржинал даромад ва доимий харажатлар орасидаги фарқ. Зарарсизлик нуқтаси маржинал даромад (МД) доимий харажатларга тенг бўлган жойда бўлади. Шундай қилиб, юқорида келтирилганидек нисбат тузиш мумкин.
МД бир бирлик учун (МДдона) = Нарх (Н) –Хар ўз.маҳ.бир.
Умумий МД(МД)=МИЧмиқ . МДдона=МИЧмиқ . (Н-Харўз.маҳ.бир)
МД = Доимий харажатлар (Хар доим) + фойда (Ф)
Буни яна чизмада ҳам ифодалаш мумкин.


Фойда
М аржинал
Х аражатлар даромад ва
даромадлар
Доимий
харажат

Узгарувчан


Хавфсизлик харажат
маржаси
Зарарсизлик Режавий ёки Ишлаб
нуқтаси ҳақиқатдаги чиқариш
ҳажм ҳажми
7- чизма. Маржинал даромад ва зарарсизлик нуқтасининг чизмаси.


Реализациянинг зарарсизлик ҳажми фирманинг даромади харажатларга тенг ёки кўплигидан маҳсулот реализацияси ва ишлаб чиқариш ҳажмини характерлайди. Реализациянинг зарарсизлик ҳажми зарарсизлик нуқтасидан бошланади ва релевантлик соҳаси деб номланувчи фирма фаолиятини қамраб олади.
Хавфсизлик маржаси – бу режавий сотиш ҳажми ва зарарсизлик нуқтусидаги сотиш ҳажми орасидаги фарқ. У компания зарар кўришдан олдин реализация ҳажми қанчага қисқариши мумкинлигини кўрсатади. (бу 7-чизмада яққол кўринади).
Зарарсизлик маржасини яна фоизларда ифодалаш мумкин.


Зарарсизлик Зарарсизлик нуқтасидаги сотиш ҳажми х 100
маржа даражаси = 1 - ---------------------------------------------
Режавий сотиш ҳажми
Буни аниқ мисолда кўрамиз.
Маҳсулот реализациясининг режавий ҳажми – 80000,0 минг. дона
Реализация нархи - 80 сум .
Маҳсулот бирлигининг ўзгарувчан ҳаражати – 40 сум
Доимий харажатлар 200,0 млн. сўм
Зарарсизлик нуқтасини ва зарарсизлик маржаси даражасини аниқлаш талаб қилинади.

200000000


Зарарсизлик нуқтаси = ------------------- = 5000,0 минг дона
80 – 40


5000,0 . 100
Зарарсизлик маржаси даражаси=100- ---------------------100-62,5= 37,5%
8000,0


яъни фирма зарар кўришдан олдин ишлаб чиқариш ҳажмини 37,5 % гача камайтириш мумкин экан.
Шундай қилиб ишлаб чиқариш харажатларининг ҳажми ва таркиби, яъни фойда даражаси ва суммаси кўплаб ички ва ташқи омиллар таъсирига боғлиқ: ишлаб чиқариш ҳажми, хом-ашё нархи, материаллар, сотиб олинадиган ярим фабрикатлар, ускуналар ва меҳнат унумдорлиги, ишлаб чиқариш технологиясининг ўзгариши, фавқулотда ҳолатлар, бирлашма ва маҳаллий органлар чиқарадиган қонунлар.
Корхонанинг зарарсизлигини таҳлил қила туриб бу омилларнинг барчасини таъсирини ўрганиб чиқиш лозим ва улар асосида ишлаб чиқариш харажатларини самарадорлиги ва фойда рентабеллигини ошириш бўйича бошқарув қарорларини қабул қилиш керак.
Фойданинг ишлаб чиқариш ҳажми ва харажатларга боғлиқлиги 8-чизмада келтирилган графикда кўрсатилган.


Ф ойда Фойда




Доимий Реализация


харажат ҳажми.
Зарарлар Зарарсизлик
нуқтаси


8- чизма. Фойданинг харажатлар ва ишлаб чиқариш ҳажмига боғлиқлиги.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling