ΔИХи. вақт = (Вақтаишланҳақ –Вақт.ишланнор).Иш.ҳақнор.ўр.
Бунда: ИХ и.вақт – ишланган вақтни ўзгариши натижасида
харажатларни четланиши;
Вақт.ишланҳақ – ҳақиқатда ишлаб чиқарилган маҳсулот учун сарфланган ҳақиқатда ишланган вақт (соатда);
Вақт.ишланнор –ҳақиқатда ишлаб чиқарилган маҳсулот учун сарфланган норматив вақт (соатда);
Иш.ҳақнор.ўр иш ҳақининг норматив соатбой ставкаси.
Кейинчалик ҳақиқий харажатларни нормативдан (режадан) четланиш сабабларини аниқлаш зарур. Четланишлар ҳисоби – бу фақатгина биринчи қадам.
Раҳбариятга режалаштириш бўйича қарор қабул қилиш ва харажатлар самарадорлигини назоратини амалга ошириш учун аҳборот лозим. Четланиш мавжудлигини билиш камлик қилади, унинг сабабларини аниқлаш зарур.
Сабаблари қуйидагилар бўлиш мумкин:
Материаллар қиймати бўйича четланиш қуйидагилар натижасида бўлиши мумкин:
мамлакат миқёсида хукуматнинг ишчи ва хизматчиларга меҳнат ҳақини ошириш бўйича қарори;
режада назарда тутилмаган иш вақтидан ташқари бажарилган ишга ва мукофат тўловлари;
ҳар хил мураккаб даражали ишнинг алмаштирилиши.
Меҳнат унумдорлиги бўйича четланишлар қуйидагилар натижасида содир бўлади:
Таҳлил қилаётганда бу четланишларни мақсадга мувофиқлигини ўрганиб чиқиш лозим. Уларнинг сабабларини аниқлаш зарур, корхонанинг молиявий натижаси ва жами харажат сўммасига уларнинг таъсирини аниқлаш керак мақсадга мувофиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |