Иšтисодий таілил фанининг моіияти, бозор иšтисодиёти шароитида аіамияти ва вазифалари


Download 1.45 Mb.
bet79/104
Sana17.06.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1528852
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   104
Bog'liq
Ик.тахлил укув кулланма 2023

у = а+bx
Бунда: у – умумий харажатлар;
а – доимий харажатлар;
b – бир бирлик учун ўзгарувчан (маржинал) харажатлар;
х – унумдорлик даражаси.
Маржинал даромад реализация ҳажмидан ўзгарувчан харажатларни айирмасига тенг, яъни у доимий харажатлар ва соф фойдани ўз ичига олади.
Маҳсулот бирлигига қилинган ўзгарувчан харажатлар ва маҳсулот бирлигининг реализация қиймати доимий ҳисобланганлиги учун маҳсулот бирлигидан олинадиган маржинал даромад ҳам доимий бўлади.
Ҳар бир сотилган маҳсулот бирлигидан олинган маржинал даромад доимий харажатларни қоплаш учун кетади, ундан кейин қолган қисми эса фойдани оширишга ишлатилади. Бу шунга олиб келадики, ишлаб чиқариш ҳажми ошиши билан маҳсулот бирлигининг таннархи пасаяди, ўзгарувчан харажатлар миқдорига яқинлашади ва маҳсулот бирлигининг фойдасини ва доимий харажатлари улушини оширади. Буларни ҳаммасини харажатларни таҳлил қилишда ва ишлаб чиқаришни зарарсизлигини аниқлашда ҳисобга олиш керак.
Ишлаб чиқариш харажатларини таҳлил қилишда минимум ва максимум методидан фойдаланиб харажатларни ўзгарувчан ва доимий харажатларга ажритиш керак.
Бу методнинг асл моҳияти шундаки, ўтган давр унумдорлигини ва харажатларни ўрганиш , маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми даражаларининг энг юқори ва энг пастини танлаш ва ушбу даражаларда маҳсулот ишлаб чиқариш нитижасида содир бўлган харажатлар ўзгаришини солиштириш.
Ҳисобни амалга ошириш учун қуйидаги ҳаракатлар бажарилади:
Ҳисоб бошида ҳажмнинг ва умумий харажатларини минимал ва максимал кўрсаткичлари орасидаги фарқ аниқланади:


Δ МИЧ миқ. = МИЧмакс. миқ. – МИЧмин.миқ.
ΔХарум = Харум макс. – Хар ум.мин.


Бунда: Δ МИЧмиқ - маҳсулот ишлаб чиқаришнинг максимал ва минимал
ҳажмлари орасидаги, натура ўлчамидаги, фарқ;
ΔХар ум - ишлаб чиқаришнинг минимал ва максимал ҳажмидаги умумий ишлаб чиқариш харажатларининг фарқи;
МИЧмакс.миқ.. – ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг максимал миқдори;
МИЧмин.миқ. ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг минимал миқдори;
Харум.макс. максимал ишлаб чиқаришдаги умумий харажатлар;
Харум.мин. минимал ишлаб чиқаришдаги умумий харажатлар.


2. Кейин харажатлар орасидаги фарқни ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажмлари орасидаги фарққа бўлиш йўли билан маҳсулот бирлигига қилинган ўзгарувчан харажатлар сўммаси (Харўз.ма.бир.) аниқланади, чунки умумий харажатлар таркибидаги ўзгарувчан харажатлар маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ўзгариши билан ўзгаради;

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling