Ўқитувчилар ва ўқувчилар турмуши моддий шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида


Download 80.5 Kb.
bet1/4
Sana11.05.2023
Hajmi80.5 Kb.
#1451437
  1   2   3   4
Bog'liq
ВМ 409 қарори ЎҚИТУВЧИЛАР ВА ЎҚУВЧИЛАР



[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.16.00 Педагог кадрлар. Педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.31.00 Таълим ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўқитувчилар ва ўқувчилар турмуши моддий шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Халқ таълими муассасалари педагог ходимларининг моддий шароитларини яхшилаш ва уларнинг меҳнатини рағбатлантириш, етим болаларни ҳамда кам таъминланган оилаларнинг болаларини моддий таъминлаш ва биринчи синф ўқувчиларини зарур ўқув қуроллари билан таъминлашда давлат ёрдамини кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 165-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 31-32-сон, 303-модда)
2. 1997 йил 1 сентябрдан бошлаб бевосита ўқув-тарбия жараёнлари билан боғлиқ раҳбар ходимларнинг, жисмоний ёки ақлий ривожланишида камчилиги бўлган болалар ва ўсмирлар учун махсус ўқув-тарбия синфлари (гуруҳлари)даги алоҳида иш шароитлари учун педагог ходимлар, руҳшунослар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг ставкалари ва ойлик лавозим маошларига қўшимча ҳақ 2 баравар оширилсин.
3. 1997 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳафталик ўқув соатларини 30 соатдан 25 соатгача камайтириш ҳисобига болалар уйлари ва барча турдаги интернатлар тарбиячиларининг иш ҳақлари ўртача 1,2 баравар оширилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига, шунингдек, барча турдаги мактаб-интернатларда, ўрта ҳунар-техника билим юртларида, олий ва ўрта махсус ўқув юртларида ўқиётган етим болаларга, ота-оналарининг қаровисиз қолган, тўлиқ давлат таъминотида бўлган болаларга улар ишга жойлашиш чоғида кийим-бош, оёқ кийим ва жиҳозлар, шунингдек, дастлабки харажатлар учун Ҳукуматнинг алоҳида қарорлари билан белгиланадиган миқдорлардаги ёрдам пули берилсин.
Меҳрибонлик уйлари, мактаб-интернатлар ва ҳунар-техника ўқув юртлари раҳбарларига етим болаларга ва ота-оналарининг қаровисиз қолган, тўла давлат таъминотида бўлган болаларга, улар муддатли ҳарбий ва муқобил хизматга чақирилган ҳолларда, шунингдек, никоҳдан ўтганда, уларнинг хоҳишига кўра, Ҳукуматнинг алоҳида қарорлари билан белгиланадиган миқдорларидаги пул компенсацияси бериш ва ушбу суммани кийим-бош, оёқ кийим ва жиҳозлар ўрнига республика Халқ банки муассасаларига битирувчи номига омонат сифатида ўтказиш ҳуқуқи берилсин.
(4-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 январдаги 33-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 2-сон, 22-модда)
Халқ таълими вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Молия вазирлиги билан келишган ҳолда икки ҳафта муддатда етим болаларга ва ота-оналарининг қаровисиз қолган болаларга бир йўла ёрдам пули ва жиҳозлар бериш тартибини, улардан мақсадли фойдаланишни таъминлашни назарда тутган ҳолда, ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
[ОКОЗ:

Download 80.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling