Ўқитувчилар ва ўқувчилар турмуши моддий шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.24.00 Талаба ва ўқувчиларни моддий-маиший жиҳатдан таъминлаш; 2
Download 80.5 Kb.
|
ВМ 409 қарори ЎҚИТУВЧИЛАР ВА ЎҚУВЧИЛАР
- Bu sahifa navigatsiya:
- Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
- ОКОЗ: 1.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.24.00 Талаба ва ўқувчиларни моддий-маиший жиҳатдан таъминлаш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.26.00 Дарсликлар, ўқув қўлланмалар ва ўқув қуроллари] 5. Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб қуйидагиларни ҳар йили: биринчи синф ўқувчиларини ўқув қуроллари тўплами билан; мактаблардаги барча бошланғич синф ўқувчиларининг 15 фоизидан кўп бўлмаган кам таъминланган оилаларнинг болаларини қишки кийим-бош тўплами билан текин таъминлаш жорий қилинсин. Биринчи синф ўқувчиларини ўқув қуроллари тўплами билан ва кам таъминланган оилалардан бўлган бошланғич синф мактаб ўқувчиларини қишки кийим-бош тўплами билан текин таъминлаш тартиби 1, 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин. 6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги биринчи синф ўқувчилари учун ўқув қуроллари ва мактаб ўқувчилари учун қишки кийим-бош тўпламлари марказлаштирилган тартибда харид қилинишини таъминласин. 7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур маблағлар ажратсин. 8. Ўз қарамоғида ўқув юртлари бўлган вазирликлар ва идоралар ушбу қарорнинг ўз вақтида бажарилишини таъминласинлар. 9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин. Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ Тошкент ш., 1997 йил 20 август, 409-сон Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 августдаги 409-сон қарорига 1-ИЛОВА [ОКОЗ: 1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.24.00 Талаба ва ўқувчиларни моддий-маиший жиҳатдан таъминлаш] Биринчи синф ўқувчиларини ўқув қуроллари тўплами билан текин таъминлаш ТАРТИБИ Мазкур тартиб биринчи синф ўқувчиларини ўқув қуроллари тўплами билан текин таъминлаш тартибини белгилайди. Олдинги таҳрирга қаранг. 1. Барча мактабларнинг директорлари биринчи синф ўқувчилари сони тўғрисидаги маълумотларни халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларига тақдим этади. Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари туман (шаҳар) бўйича умумлаштирилган маълумотларни, ҳокимлик билан келишиб, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига, вилоят халқ таълими бошқармаларига ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасига тақдим этади. Ҳудудий органлар йиғилган буюртманомаларни Халқ таълими вазирлигининг «Таълимтаъминот» бош бошқармасига ва Мактаблар бош бошқармасига тақдим этади. (1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 июндаги 183-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 260-модда) 2. Халқ таълими вазирлиги «Таълимтаъминот» бош бошқармасига мактаб ўқув қуролларини сотиб олишни топширади. Ўқувчилар ўқув қуроллари тўпламига қуйидагилар киради: Портфель 12 та дафтар Оддий ва рангли қаламлар Пластилин Қаламдон Ручкалар Ўчирғичлар Елим Рангли қоғозлар тўплами Расм чизиладиган альбом Бўёқлар Олдинги таҳрирга қаранг. 3. Халқ таълими вазирлигининг «Таълимтаъминот» бош бошқармаси мактаб ўқув қуролларини ушбу мақсадлар учун Молия вазирлиги томонидан ажратилган маблағлар доирасида етказиб берувчилардан бир контракт бўйича маҳсулот етказиб беришнинг сўмдаги эквиваленти 100 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлган ҳолларда танлов асосида сотиб олади. (3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 99-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 22-сон, 195-модда) 4. Мактаб ўқув қуроллари тасдиқланган ассортиментда «Таълимтаъминот» вилоят корхоналарига жўнатилади. Олдинги таҳрирга қаранг. 5. «Таълимтаъминот» республика, Қорақалпоғистон ва вилоят корхоналари мактаб ўқув қуролларини ҳудудий органлар тақсимоти бўйича халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларига етказадилар. (5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 июндаги 183-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 260-модда) 6. Мактаб ўқув қуролларини биринчи синф ўқувчиларига тантанали равишда топширишни ҳокимликлар раҳбарлари, маҳаллий кенгашларининг депутатлари, ота-оналар қўмиталари ва халқ таълими органлари вакиллари амалга оширади. 7. Мактаб ўқув қуролларини топшириш тантанали равишда 1 сентябрда ёки ҳокимликлар ва тегишли органларнинг қарорига кўра бошқа белгиланган муддатларда амалга оширилиши керак. 8. Олинадиган ўқув қуроллари миқдори ва уларнинг сўмда ифодаланиши кўрсатилган рўйхат билан бирга ўқувчиларнинг фамилиялари келтирилган ведомость мактаб ўқув қуроллари бериш ҳуқуқига асос бўлиб ҳисобланади. Болаларнинг фамилиялари қаршисига ота-оналар ёки яқин қариндошлар имзо чекадилар, шундан кейин ушбу ведомость ҳисобот учун бухгалтерияга топширилади. 9. Халқ таълими ҳудудий органлари мактаб ўқув қуролларини бериш тугаллангандан кейин 15 октябргача «Таълимтаъминот» бош бошқармасига ҳисобот тақдим этадилар. «Таълимтаъминот» бош бошқармаси ажратилган маблағлардан фойдаланганлик тўғрисидаги маълумотни 1 ноябрда Молия вазирлигига ва Халқ таълими вазирлигига тақдим этади. Олдинги таҳрирга қаранг. 10. Давлат маблағларидан мақсадли фойдаланиш учун жавобгарлик Халқ таълими вазирлигига, ишончли бериш ва ҳисобдан чиқариш учун жавобгарлик — халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари, мактаблар ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларига юкланади. (10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 июндаги 183-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 260-модда) 11. Халқ таълими вазирлиги йиллик ҳисоботда ажратилган маблағлардан фойдаланишни алоҳида қаторда кўрсатади. Олдинги таҳрирга қаранг. 12. Маҳаллий молия органлари, Назорат-тафтиш бош бошқармаси бўлинмалари барча мактабларда ўқувчиларга мактаб ўқув қуроллари берилиши бўйича текширишлар ўтказади. (12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 январдаги 33-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 2-сон, 22-модда) Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 августдаги 409-сон қарорига 2-ИЛОВА [ОКОЗ: 1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.24.00 Талаба ва ўқувчиларни моддий-маиший жиҳатдан таъминлаш] Download 80.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling