Ўқитувчилар ва ўқувчилар турмуши моддий шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида


Кам таъминланган оилаларнинг бошланғич синф ўқувчиларини қишки кийим-бош тўплами билан таъминлаш


Download 80.5 Kb.
bet3/4
Sana11.05.2023
Hajmi80.5 Kb.
#1451437
1   2   3   4
Bog'liq
ВМ 409 қарори ЎҚИТУВЧИЛАР ВА ЎҚУВЧИЛАР

Кам таъминланган оилаларнинг бошланғич синф ўқувчиларини қишки кийим-бош тўплами билан таъминлаш
ТАРТИБИ
Мазкур тартиб кам таъминланган оилалар ўқувчиларини қишки кийим-бош тўплами билан таъминлаш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мактабларнинг раҳбарлари ота-оналар қўмитаси билан биргаликда кам таъминланган оилаларнинг I—IХ синфлар ўқувчиларини аниқлайди. Ушбу маълумотларни кийим-бош ўлчами ва боланинг жинсини кўрсатган ҳолда халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларига тақдим этади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 июндаги 183-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 260-модда)
2. Халқ таълими органлари мактаблар бўйича маълумотларни тўплаб умуман туман (шаҳар) бўйича қишки кийим-бошга бўлган эҳтиёжга йиғма ведомость тузади ва ҳокимлик билан келишиб Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасига ва вилоят халқ таълим бошқармасига тақдим этади.
Қишки кийим-бош тўпламига қуйидагилар киради:
Пальто ёки куртка
Этик
Телпак
Қўлқоп
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Халқ таълими ҳудудий органлари олинган маълумотларни ҳар бир туман бўйича умумлаштиради ва Халқ таълими вазирлиги «Таълимтаъминот» бош бошқармасига буюртманома беради.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 январдаги 33-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 2-сон, 22-модда)
4. «Таълимтаъминот» бош бошқармаси қишки кийим-бош ва пойабзалга бўлган зарур эҳтиёжга жойлардан буюртманома олиб, республика Молия вазирлиги томонидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар доирасида қишки кийим-бош ва пойабзал сотиб олиш, сақлаш ва етказиш бўйича барча харажатларнинг умумий суммасини белгилайди. Натурал ва қиймат кўрсаткичлари кўрсатилган ҳолдаги тақсимот ҳар бир вилоят бўйича алоҳида вазирлик раҳбарияти томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. «Таълимтаъминот» бош бошқармаси тасдиқланган тақсимотни бажариш учун қабул қилиб олиб, кийим-бошларни тикишга буюртмалар беришга киришади ёки тайёр буюмларни, «Ўзбекенгилсаноат» корхоналари ва ташкилотларидан ва бошқа етказиб берувчилардан бир контракт бўйича маҳсулот етказиб беришнинг сўмдаги эквиваленти 100 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлган ҳолларда белгиланган тартибда тендер асосида ҳамда бошқа барча ҳолларда танлов асосида сотиб олади. Ҳақ тўлаш давлат бюджети маблағлари ҳисобидан марказлаштирилган тартибда амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 99-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 22-сон, 195-модда)
6. «Таълимтаъминот» бош бошқармаси сотиб олинган кийим-бош ва пойабзалларни тасдиқланган тақсимотга мувофиқ «Таълимтаъминот»нинг Қорақалпоғистон ва вилоят корхоналарига жўнатади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. «Таълимтаъминот»нинг республика, Қорақалпоғистон ва вилоят корхоналари ўз навбатида уларни халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари буюртманомаларига мувофиқ уларга етказади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 июндаги 183-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 260-модда)
8. Ўқувчиларга кийим-бош ва пойабзаллар бериш сентябрь ойида амалга оширилиши керак.
9. Ота-оналар қўмитаси ва мактаб педагогика кенгаши мажлиси баённомасидан кўчирма кийим-бош бериш ҳуқуқига асос ҳисобланади, унга мувофиқ сон ва сўм ифодасида буюмлар рўйхати кўрсатилган ҳолда ўқувчиларнинг фамилиялари келтирилган ведомость тузилади. Болаларнинг фамилиялари қаршисига ота-оналар ёки яқин қариндошлар имзо чекадилар, шундан кейин ушбу ведомость ҳисобот учун бухгалтерияга топширилади.
10. Ўқувчиларга қишки кийим-бошлар тўпламини топширишни ота-оналар қўмиталари ва халқ таълими органлари вакиллари амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Жамоа томонидан топширилган темир-терсак, чиқинди қоғоз, пилла, пахта толаси учун тайёрлов ташкилотларидан маблағ тушганда мактаблар, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари уларни қўшимча равишда кийим-бош сотиб олиш учун йўналтиришга ҳақлидирлар.

Download 80.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling