Мавзу: Турли эритиш агрегатларида иккиламчи кора металларни кайта ишлаш. Режа: 1. Иккиламчи чўян темир-терсак ва чиқиндиларини ҳосил бўлиши ва ишлатилиши. 2. Иккиламчи чўян темир-терсак ва чиқиндиларини вагранкада қайта ишлаш. 3. Электр ёрдамида иккиламчи чўян темир-терсак ва чиқиндиларини эритиш. Иккиламчи чўян темир-терсак ва чиқиндиларини ҳосил бўлиши ва ишлатилиши. -
- Ҳозирда саноатни илмий техникавий ривожланиши жараёнида янги конструкцион материалларни яратишга бўлган эҳтиёж ортди. Бу материалларни ишлатишдан асосий мақсад – ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ишлаш давомийлигини ва ишончлилигини оширишдир. Лекин шу билан бирга чўянга бўлган талаб камаймаяпти. Ҳали ҳам чўян бир қатор ишлаб чиқариш тармоқларида энг керакли материал сифатида ишлатилмоқда. Шунинг учун чўянни иккиламчи ҳом-ашёлардан ишлаб чиқариш бугунги кунда ҳам ўз қадрини йўқотмаган.
- Чўян ва чўяндан ясалган буюмларнинг асосий истеъмолчиси – кимё, тракторсозлик, машинасозлик, станоксозлик, асбобсозлик ва автомобилсозлик соҳаларидир. Лекин энг кенг ишлатиладиган умумий соҳа - машинасозликдаги алоҳида соҳаларда чўян ва чўяндан ясалган буюмларга бўлган талаби турлича:
|
Маҳсулот
|
Чўяндан қуюлган қисмларнинг, машиналарнинг бутун оғирлигига нисбатан улуши, %
|
1.
|
Металл қирқувчи станоклар
|
80
|
2.
|
Тўқимачилик машиналари
|
72
|
3.
|
Прокатланган трубиналар
|
68
|
4.
|
Буғли трубиналар
|
63
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |