Чўяннинг машинасозликда кенг ишлатилиши, унинг кўпгина қимматли хусусиятларига боғланади. Чўяннинг ижобий хусусиятларига қуйидагилар киради: қуйма олиш технологик жараёнининг нисбатан оддийлиги, яхши қуюлувчанлиги ва ишқаланишнинг камайтириш (антифрикцион) хусусияти, ейилишга чидамлилиги, даврий қовушқоқлик ва толиқишдан мустаҳкамлик кўрсатгичларининг юқорилиги, ишлов беришни осонлиги, тебранишни ютиш хусусияти, қуюшнинг нисбатан арзонлиги. - Чўяннинг машинасозликда кенг ишлатилиши, унинг кўпгина қимматли хусусиятларига боғланади. Чўяннинг ижобий хусусиятларига қуйидагилар киради: қуйма олиш технологик жараёнининг нисбатан оддийлиги, яхши қуюлувчанлиги ва ишқаланишнинг камайтириш (антифрикцион) хусусияти, ейилишга чидамлилиги, даврий қовушқоқлик ва толиқишдан мустаҳкамлик кўрсатгичларининг юқорилиги, ишлов беришни осонлиги, тебранишни ютиш хусусияти, қуюшнинг нисбатан арзонлиги.
Иккиламчи чўян темир-терсак ва чиқиндиларини қайта ишловчи агрегатларни таснифланиши. - Иккиламчи чўян темир-терсак ва чиқиндиларини қайта ишловчи агрегатларни таснифланиши.
-
- Ҳозирги вақтда чўянни иккиламчи эритиш учун турли хил эритиш агрегатлари қўлланилмоқда. Бу эритиш агрегатларининг таснифи 8 - расмда келтирилган.
- Кўриниб турибдики, чўянни асосий қисми вагранкаларда эритилади. Вагранкалар констукциясини оддийлиги, ишлатишни қулайлиги, турли хил маркадаги чўянларни керакли миқдорда олиш мумкинлиги; эритишни тўхтовсизлиги ва бошқа бир қанча ютуқлари сабабли чўян ишлаб чиқаришни асосий агрегати ҳисобланади.
- Бугунги кунга келиб, йирик машинасозлик, станоксозлик, асбобсозлик ва бошқа корхоналарда ишлаб чиқариш унумдорлиги турли хил бўлган чўянни қайта эритадиган минглаб вагранкалар ўрнатилган.
- Юқори сифатли, механик хусусиятлари оширилган, структураси ва оқувчанлиги яхши бўлган чўян олишни асосий омили чўянни ўта қиздиришдир. Бунга 1480-15000С ҳароратда эришилади ва вагранкага ҳаво пуркаб юборилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |