Иккиламчи чўян темир-терсак ва чиқиндиларини ҳосил бўлиши ва ишлатилиши


Download 0.78 Mb.
bet5/7
Sana09.04.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1342957
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
slayd 1

Ҳозирги вақтда чўянни эритишда юқори калорияли ёқилғи вазифасини табиий газ бажараяпти. Чўянни табиий газ ёрдамида эритиш кокс ва хоҳлаган қаттиқ ёқилғи ишлатиб эритишга нисбатан бир қатор афзалликларга эга: ёқилғига бўлган сарф-ҳаражатларни камайтиради; эритилган чўян таркибидаги олтингугурт миқдори камаяди; атроф - муҳитга чўян эритиш натижасида тарқалаётган зарарли чиқиндилар камаяди. Тошкент ва Гулистон механика ремонт заводларида ҳажми 2,5 тонна бўлган газ билан ишлайдиган минорали яллиғ печь шаклидаги вагранка ўрнатилган.

Газ ёрдамида чўян эритувчи агрегатлар хорижий давлатларда ҳам кенг тарқалган ва бундай агрегатларда чўян эритиш кенг қўлланмоқда. Газ билан ишлайдиган турли конструкцияли вагранкалар мавжуд, лекин буларнинг фақат уч хили истиқболлидир. 1) Вертикал минора шаклидаги пағонали вагранкалар (9 - расм). 2) Ташқи ўта қизитиш камерали вагранкалар. 3) Қудуқсимон шихтада туташтиргичли ва газлар учун икки мар­та ўтиш жойли вагранка. Газли вагранкаларни ишлаш принципи куйидагича: Эритиш бошлашдан олдин горелкадаги газни ёниши натижасида ўта қиздириш камерани ички оловбардош қопламаси (футеровка) 1600 0 С ҳароратгача қиздирилади. Кейин юқориги ёниш маҳсулотларини сочишга мўлжалланган соплолар орқали табиий газ юборилади. Печь ҳарорати ва печь атмосферасининг таркиби ростлангандан сўнг, темир-терсаклар ва флюслардан ташкил топган шихта юкланади.

Қайноқ газлар пағоналар орқали ўтиб металлни эритади. Эриган металл томчи ва майда-майда қиринди, пайраха шаклида кейинги пағонага ўтиб печь бассейнига йиғилади. Иккинчи пағонага катта аланга берилади ва бассейн устида қайноқ газлар қатлами юзага келтирилади. Ёмғир шаклида тушаётган металларни юқори даражада қиздиришга эришилади. Вагранкадан эритиш давомида мураккаб физика-кимёвий жараёнлар юз беради. Газ фазаси, қаттиқ шихта ва суюқ металл ўртасида кўп сонли кимёвий жараёнлар юзага келади. Вагранкани баландлиги бўйича беш зонага бўлиш мумкин: I - вагранка шахтаси (минораси); II - эриш зонаси; III - бўш шихта ашёси (колоша)ни камайтириш зонаси; IV - бўш шихта ашёси (колоша)ни кислородли зонаси; V - вагранка оғзи (бўғзи). Газли вагранкаларни асосий параметрлари (ўлчамлари) 15 - жадвалда келтирилган.


Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling