Электр ёрдамида иккиламчи чўян темир-терсак ва чиқиндиларини эритиш. 1803 йилда В. В. Петров томонидан кашф қилинган электр ёйи XVII асрнинг ўрталарига келибгина металларни эритиш учун ишлатила бошлади. Ёйли печларни ишлаб чиқаришга татбиқ этиш, XIX асрнинг оҳирида кенг тарқалди ва ҳозирги кунда пўлат ва бошқа қотишмаларни эритишда кенг қўлланмоқда. Чўянни эритиш учун биринчи ёйли электр печь 1916 йилда Германияда ишга туширилди. Собиқ Иттифоқ пайтида ёйли электр печлар ЗИЛ, ГАЗ, Ростельмаш ва бошқа заводларда кенг қўлланилди. Ёйли электр печларда борадиган жараёнларни иккита принципаль кўриниши мавжуд - асосли ва нордон. Асосли жараёнларни кимёвий таркиби, кучли қиздирилган ва олингугурт миқдори камайтирилган чўянларни олиш учун қўлланилади. Нордон жараён эса таркибида олтингугурт миқдори оз чўян олишга эҳтиёж бўлмаган ҳолларда ишлатилади. Асосли жараёнда электр-энергия миқдори жуда кўп сарф бўлади, чунки бу жараён шлак ҳосил қилиш билан боғлиқ ҳолда юз беради. Электр - энергияни сарфини қуйидаги натижалардан билиш мумкин: - қайта қиздириш учун - 150-200 кВт соат/т; - қайта қиздириш ва бир ёки икки шлакни ҳосил қилиш учун -450-650 кВт соат/т; - чўян ва чўян темир-терсакларини совуқ қопламаларда эритиш учун - 650-850 кВт соат/т; пўлат чиқиндиларидан ва қириндиларидан углеродлаш йўли билан синтетик чўян олиш учун 800-1200 кВт соат/т. 15 - жадвал. Газли вагранкаларни асосий ўлчамлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |