Ўқитувчилик касбини танлаш Педагогик фаолият


ЎҚИТУВЧИНИНГ КАСБИЙ СИФАТЛАРИ


Download 161.95 Kb.
bet4/4
Sana20.06.2023
Hajmi161.95 Kb.
#1636942
1   2   3   4
Bog'liq
мутахассислик

ЎҚИТУВЧИНИНГ КАСБИЙ СИФАТЛАРИ
Эътиқод, одоб, фуқаролик бурч ини англаш - ўқитувчининг асосий сифатларидан биридир. Мактаб ўқитувчиси ўзи тарғиб қилаётган идеалнинг фазилатларини шахсий намунасида кўрсатиши керак. Болаларга меҳр - муҳаббат ўқитувчининг энг муҳим фазилатидир Бу болаларнинг ҳамма қилиқ - қилмишларини кечи риш уларга хушомадгўйлик қилиш эмас, балки талабчанлик ва қаттикқўллик, адолатлилик билан қўшилган меҳр - муҳаббат бўлиб, ана шу сифатга эга бўлган шахс ўзининг кўп вақтини ва кучини болаларга бағишлайди. У зарур вақтда истакларини қурбон қилиб, болалар
манф аати йўлида эҳтиёжларини чеклашга тайёр туради.
Ижтимоий фаоллик ва фуқаролик бурчини англаш ўқитувчи шахсига хос сифат, зеро ҳақиқий педагог тўла маънодаги жамоатчи бўлиб, болаларга ҳаётда ижтимоий фаол ҳолатда туришнинг амалий намунасини кўрсатади. Ўқитувчининг муҳим фазилати — кишилар билан тез эл бў ла
олиш, кўпчиликка аралаша билиш, улфатижонлик, дилкашлик бўлиб, бу унда муомала маданиятининг юксаклигини ифодалайди. Чунки ўқитувчига ҳамиша одамлар билан алоқа қилишга, улар билан ишлашга тўғри келади. Ў қитувчи ишидаги муваффақиятни кундалик фаолиятида катталар ва болалар, айрим гуруҳ ва якка шахслар билан алоқага кириша олиш қобилияти таъминлайди.
Алоқаларда, фаолиятда дуч келинадиган турли хил воқеаларга педагогик қоидалар нуқтаи назаридан догматик муноса батда бўлиш эмас, балки уларни ўз ҳолича идрок этиб, адолатли баҳолаш, муносабатда одил бўлиш ўқитувчининг обрўсини оширади. Ўқитувчининг одоби, маданияти юксак бўлсагина, одамларга нисбатан меҳрибон, саҳоватли бўла олади, уни ҳамма ҳурмат қилади. Бу нинг учун очиқ кўнгил, қатъий бўлиши, ўзини тута билиши, бардошли бўлиши керак. Болаларга нисбатан талабчан бўлиш билан бирга ўз шахсига танқидий нуқтаи назардан қарай олиши керак.
Ўқитувчи одоби умуминсоний ахлоқнинг категориялари, қоидалари ва нормаларин и таълим - тарбия жараёнига хос хусусиятлари билан уйғунлаштириб, педагогнинг ўқувчилар, ўқитувчилар жамоаси, ота - оналар ва жамоатчилик вакиллари билан муносабатида ифодаланадиган касбий - ахлоқий хусусиятдир. Ўқитувчи педагогик этиканинг нормаларини ўзлаш тириб олиши, тажрибада қўллаши, ўзининг дунёқараши ва ахлоқий тажрибаси билан таққослаши лозим. Фикрлаш ва ҳис этиш, турмушда синаб кўриш натижасида педагогик этиканинг қоидалари ўқитувчининг ўз
эътиқодига, интилишига, ўз ахлоқий сифатига айланади. Бу ахло қий эътиқод ўқитувчининг дарс бериш жараёнида, тарбиявий ишларда, ўқувчилар ва бошқа кишилар билан муносабатларида, муомаласида, кундалик турмушда ўзининг шахсий намунаси билан ахлоқий таъсир ўтказишида кўзга ташланади.
Педагогик такт ўқитувчи ахлоқининг а малий кўринишларидан биридир. Муаллим ахлоқининг натижалари унинг ёшларга ахлоқий таъсирининг самарадорлигида намоён бўлади.Педагогик этиканинг асосий тушунчалари умуминсоний ахлоқ категорияларига мос келади ва уларни ўқитувчи фаолияти билан боғлиқ тарзда бир қадар аниклайди. Педагогик этиқада гуманизм, адолатлилик, виждонлилик, ҳалоллик, яхшилик қилиш кабилар ўқитувчилик фаолияти билан боғлиқ равишда таҳлил қилинади.
Ахлоқ назариясида яхшилик энг муҳим категория хисобланади. Яхшилик — ахлоқий ижобий фазил ат бўлиб, норматив этиканинг идеалини, индивидуал ахлоқда ижобий - хулқий фазилатларнинг мазмунини инсон фаолияти ёки бирор хатти - ҳара катига ижобий муносабатнинг йиғиндисини акс эттиради. Яхшилик — кишининг онги ва ахлоқий амалиётида жамият ва шахс манфаатла рининг бирлигини акс эттириб жамият ва шахс га манфаат келтирадитан, ижтимоий тараққиётга мо с келадиган тушунчадир.
Педагогик этикада яхшилик тушунчаси ўқитувчи фаолияти -билан боғлиқ ҳолда аниқлаштирилади. Унда ўқитувчи ва ўқув чилар жамоаси манфаатларининг бирлиги, муаллим ва ўқувчи мақсадининг бирлиги, таълим ва тарбиянинг самараси учун курашнинг бирлиги акс этади. Яхшилик фазилати иккала томоннинг ҳам яхши ниятли, хайрихоҳ, меҳрибон бўлишини тақозо қилади. Яхшилик қарор топиши учун ёмонликка муросасиз бўл иш лозим. Яхши истак билан хушмуомалалик, яхши қилиқ, яхши хатти - ҳаракатнинг бирлиги зарур. Шахс ахлоқини характерлайдиган белгилардан бири масъулиятдир. Ўқитувчининг масъулияти — масъулият тушунчасининг бутун мазмунини сақлаган ҳолда муаллимнинг фаолияти ва таълим - тарбия жараёнининг аниқ вазифаларини ҳам ўз ичи га олади. Ў китувчи зиммасига бола шахсини ҳар томонлама
камол топтириш масъулияти юкланади. Муаллим ўқувчига чу қур назарий билимлар бериши, уни ҳаётга, меҳнатга тайёрлаши лозим.
Шу билан бирга, у бо ладаги мавжуд лаёқат ва қобили ятларни пайқаб,
индивидуал муносабатда бўлиши, унда мавжуд бўлган ижобий ахлоқий сифатларни авайлаб ўстириши даркор. Муаллим синфда жамиятнинг вакили сифатида ўқувчилар жамоаси билан ёлғиз ўзи иш олиб боради. Бундай шароитда ўқитувчининг масъулияти унинг хулқини тартибга солиб турадиган, бошқарадиган куч, ўқувчиларга таъсир ўтказиш даражасининг асосий мезони хисобланади.
Педагогик одобга эга бўлган ўқитувчи ўқувчилар орасида обрў қозонади. Ўқитувчи қанчалик кўпроқ обрў қозонса , таълим ва тарбия моҳиятан шунчалик муваффақиятлироқ бўлади ва аксинча, ўқитувчининг обрўйи қанчалик паст бўлса, унинг бо лаларга таъсири шунча бўш ва ўқувчиларни вояга етказиш жараёни ҳам шунча заиф бўлади.
Ўқитувчи деярли ҳар куни ўқувчилар билан учраша ди, савол -жавоб қилади, уларнинг яхши ишларини маъқуллайди, билимини баҳолайди, ножўя хатти - ҳаракатлари учун танбеҳ бера ди. Албатта ўқитувчининг фикри, мулоҳазаларида нисбийлик, субъективлик аломатлари мавжуд. У ҳаммага айнан бирдек жуда тўғри муносабатда бўла олмаслиги мумкин. Лекин у ҳамма ўқувчиларга нисбатан холис ниятли, яхшилик қилишга интилувчи, адолатли киши эканлигига барчанинг ишончи комил бўлмоғи даркор. Синфда ўқитувчи «яхши кўрадиган», «ёмон кўрадиган» ўқувчилар бор деган таассурот туғилмаслиг и керак.
Хуллас, обрў ўқитувчилик фаолияти учун зарур хусусиятдир. Обрў кишининг чуқур билими, юксак ахлоқий сифатлари, ҳаёт тажрибаси, илмий тадқиқот ва жамоат ишларида фаол иштирок этиши туфайли орттирилган, кўпчилик томонидан эътироф этилган таъсири, ну фузидир. Педагогик фаолият ўз моҳиятига кўра ижодий характерга эга. Маълумки, инсон олдида бирор муаммо тургандагина ижодкорликка эҳтиёж туғилади. Ўқитувчилик фаолияти ана шундай хусусиятга эга.
Педагогик ижодкорликнинг асосий моҳияти пе дагогик фаолиятнинг мақсади ва характери билан боғлиқ. Пе дагогик фаолият киши шахсини, унинг дунёқараши, эътиқоди, онги, хулқ - атворини шакллантиришдек умумий мақсадга бўйсунган сон - саноқсиз педагогик масалаларни ечиш жараёнидир. Ўқитувчи фаолиятидаги ижодкорлик ана шу масал аларни ечиш усулларида, уларни ҳал қила олиш йўлларини қидириб топа билишларида ифодаланади.
Педагогик ижодкорлик манбаи — бу педагогик тажрибадир. Педагогик тажриба — муаммоли вазиятларга жуда бойдир. Илғор педагогик тажриба деганда биз ўқитувчининг ўз пе даго гик вазифасига ижодий ёндошишини, ўқувчиларнинг таълим - тарбиясида янги, самарали йўл ва воситаларни қидириб топишини тушунамиз. Илғор педагогик тажриба ўқитувчи томонидан қўлланиладиган иш шакли ва усуллари, услуб ва воситаларидир. Улар воситасида ўқув - тарбиявий ишларда энг юқори натижаларга эришилади. Илғор педагогик тажрибани ўрганиш, унга асосланиб янги педагогик ҳодиса ва қонуниятларни очиш ўқув - тарбия жараёнига яхши сифатли ўзгаришлар киритади, ўқувчиларнинг билиш
фаолиятини бошқариш, янги кўринишд аги ўқув жараёнини моделлаштириш муаммоларини ечишга сабаб бўлади. Ижодий ишлайдиган ўқитувчи фақатгина болаларни муваффақиятли ўқитиш ва тарбиялаш, илғор ўқитувчилар иш тажрибаларини ўрганиш билангина чекланиб қолмасдан, тадқиқотчилик кўникма ва малакаларига ҳам эга бўлиши зарур.
Ҳозирги замон фан ва техника тараққиёти ўқитувчининг ижодкор бўлишини, фаннинг муҳим муаммолари юзасидан эркин фикр юрита олиши, фан ютуқларини ўқувчиларга етказа олиши ва ниҳоят ўқувчиларни ҳам ижодий фикрлашга, тадқиқот ишларига ўргата олишини талаб қилади. Шунинг учун ўқитувчи аввало тадқиқотчилик малакаларини эгаллаши зарур. Ўқитувчи илмий -тадқиқот ишлари олиб бориш давомида омилларни тўплайди, таҳлил қилади, улар асосида хулосалар чиқаради. У фан хулосаларидан ўзининг амалий фаолиятида фойдаланиш жараёнида ҳозирги замон ўқитувчиси учун зарур бўлган жуда муҳим фазилатларни эгаллайди.

Адабиётлар


1. X. Xodjayev Umumiy pedagogika nazariuasi va amaliyoti, Toshkent-2017.
2. J. Xasanboyev va boshqalar, Pedagogika nazariyasi va tarixi, Toshkent – 2021
3. Педагогика. Т.1996 й.
.
33
Download 161.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling