Ўқитувчилик касбини танлаш Педагогик фаолият


ЎҚИТУВЧИЛИК КАСБИНИ ТАНЛАШ


Download 161.95 Kb.
bet2/4
Sana20.06.2023
Hajmi161.95 Kb.
#1636942
1   2   3   4
Bog'liq
мутахассислик

ЎҚИТУВЧИЛИК КАСБИНИ ТАНЛАШ
Бирор касбнинг ҳақиқий устаси бўлиш учун кишида табиий қобилият, маълум жисмоний ва руҳий хислатлар жо бўлиши зарур. Масалан, артист бўлиш учун табиий овоз, эшитиш қо билияти, бежирим суврат, жисмонан соғлом бўлиш талаб этилади. Раҳбарлик вазифасини яхши бажариш учун ташкилотчилик, одамлар билан муомала - муроса қила билиш каби к о билиятларга эга бўлиш керак. Акс ҳолда касби ва ишидан бошқалар ҳам, ўзи ҳам қаноат ҳосил қилмайди. Киши касбни нотўғри танлаган бўлса, унга қизиқмаса, ўзи ҳам, бошқалар ҳам ундан барака топмайди.
Педагогик, ўқитувчилик фаолиятини, ёшларн и ўқитиш ва тарбиялаш ишини самарали бажариш, ота - оналар ва болалар нинг иззат - ҳурматига сазовор бўлиш учун ҳам кишида бу ишга лаёқат, қобилият, қизиқиш бўлмоғи лозим. Бошқа касблар ка би ўқитувчилик касбига ҳам ёшлар орасидан педагогик фаолиятга лаёқатли, болалар билан тил топиб муомала қила оладиган, илмли кишиларни танлаб олиш керак.
Педагоглик касбини танлаган киши аввало соғлом бўлиши, сўзларни тўғри ва яхши талаффуз қила олиши, асаблари жойида, вазмин бўлиши даркор. Шунингдек, болаларни ёқтириши, улар билан ишлашга майли борлиги, бошқалар билан мулоқот қила олиши, хушмуомалалилиги, кузатувчанлиги, кенг фикрлай олиши, ўзига ва бошқаларга нисбатан талабчанлиги ҳам киши нинг педагогик ишга яроқлилигини кўрсатади. Бу сифатлар кишида бор - йўқлигини тиббиёт х одимлари, руҳшунос, педагоглар оғзаки ва ёзма савол -жавоблар ёрдамида аниқлай олади.
ПЕДАГОГИК ФАОЛИЯТ
Педагогик фаолият ёш авлодни ҳаётга, меҳнатга тайёрлаш учун халқ олдида, давлат олдида жавоб берадиган, болаларга таълим -тарбия беришга махсус тайёрланг ан одамларнинг меҳнат фаолиятидир. Мактаб ўқитувчиларининг фаолияти инсон шахсини шакллантиришга қаратилган. Ҳар бир бола ўз хулқ - атворига, характерига эга. Болаларни тарбиялашда уларнинг ана шу ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш, ўрганиш ниҳоятда мурак каб. Бунда одамлар ўртасидаги ижтимоий муносабатларнинг мураккаблигини ўзида акс эттирувчи махсус усуллардан фойдаланилади. Педагогик фаолиятга тайёргарлик кўраётган ёшлар унинг ана шундай хусу сиятларини билишлари лозим. Ўқитувчилик ихтисосининг бу хусуси ятлари унинг профессиограммасида ифодаланади.
Профессиограмма қуйидагиларни ўз ичига олади: 1) ўқитувчи шахсининг хусусиятлари; 2) ўқитувчининг руҳий - педагогик тайёргарлигига қўйиладиган талаблар; 3) махсус тайёргарлик нинг ҳажми ва мазмуни; 4) ихтисосга о ид усулий тайёргарликнинг мазмуни.
- Ўқитувчи шахсининг хусусиятлари:
Ғоявий соҳада: илмий дунёқараш ва эътиқод; ижтимоий эҳтиёж ва ахлоқий заруриятларни чуқур тушуниш; ижтимоий ва гражданлик бурчини англаш; ижтимоий - сиёсий фаоллик. Педагог касби соҳасида: болаларни севиш ва улар билан ишлашга қизиқиш, педагогик ишни севиш; руҳий - педагогик зийраклик ва кузатувчанлик, педагогик такт, педагогик тасаввур;
ташкилотчилик қобилияти; ҳаққонийлик; дилкашлик; талабчанлик; қатъийлик ва мақсадга интилиш; вазминлик; ўз ини тута билиш; касбий лаёқатлилик.
Кенг илмий савия, маънавий эҳтиёж ва қизиқиш, интеллек туал қизиқиш, янгиликни хис кила билиш; педагогик маълумотни оширишга интилиш эса билиш соҳасига киради.



Download 161.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling