16
ва турлари. Активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақларининг
балансдан ташқаридаги ҳисобининг юритилиши. Ҳосилавий инструментлар
бўйича трансаксияларнинг балансдан ташқари операциялари. Банк
кафолатлари бўйича балансдан ташқари операциялар.
Гаров сифатидаги
қимматли қоғозлар, мулклар ва мулкий ҳуқуқлар бўйича
талабларнинг
балансдан ташқари операциялари. Тижорат банкларида балансдан ташқари
операцияларни такомиллаштириш масалалари.
41-Мавзу. Тижорат банкларининг даромадлари, харажатлари ва
фойдаси
Тижорат банкларининг даромадлари: фоизли ва фоизсиз даромадлари.
Тижорат банкларининг фоизли ва фоизсиз харажатлари.
Тижорат
банкларининг операцион харажатлари. Спрэд тушунчаси ва уни ҳисоблаш
тартиби.Тижорат банкларининг даромадлилигини
оширишда спекуляция
операцияларининг ўрни. Банк даромадларини кўпайтириш йўллари. Тижорат
банкларининг фойдаси ҳақида тушунча. Тижорат
банклари фойдаси ва уни
тақсимлаш. Тижорат банкларини солиққа тортиш тартиби. Тижорат
банклари рентабеллик кўрсаткичлари. Тижорат
банкларининг дивиденд
сиёсати. Банк фойдасини ошириш йўллари.
42-Мавзу. Тижорат банкларининг тўловга лаёқатлиги ва
ликвидлиги
Тижорат банкларининг тўловга лаёқатлилиги ва ликвидлилиги ҳақида
тушунча. Тижорат банкларининг ликвидлик кўрсаткичлари. Ўзбекистон
тижорат банкларининг ликвидлик ҳолати. Хорижий давлатлар амалиётида
тижорат банкларининг ликвидлилигини баҳолаш усуллари. Ликвидлилик ва
резервларни бошқариш бўйича тижорат банкларининг сиёсати ва
стратегияси. ГЕП таҳлили. Банкларни рейтинги ва уни баҳолаш усуллари.
Ўзбекистонда иқтисодиётни модернизациялаш
шароитида тижорат
банкларининг тўловга лаёқатлилиги ва
ликвидлилигини таъминлаш
йўллари.
Do'stlaringiz bilan baham: