Ўзбекистон Республикасининг
ижтимоий-иқтисодий ҳолати
Асосий капиталга инвестицияларнинг такрор ишлаб чиқариш таркиби,
жамига нисбатан % да
48,1 27,3 24,6
-
Янги қурилиш
|
Кенгайтириш,
|
Бошқа
|
реконструкция,
|
йўналишлар
|
|
модернизация
|
|
|
Корхона ва ташкилотларнинг кенгайтириш, реконструкция, модернизация қилиш ва техник қайта қуроллантиришга йўналтирилган асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми республика бўйича – 9 707,8 млрд. сўмни ташкил этди.
Мазкур кўрсаткич бўйича юқори натижалар Андижон вилоятида – 65,3 % (1 185,5 млрд. сўм), Сирдарё вилоятида – 47,5 % (572,1 млрд. сўм), Қорақалпоғистон Республикаси – 33,2 % (464,1 млрд. сўм), Тошкент шаҳар – 28,0 % (2 162,5 млрд. сўм), Фарғона вилояти – 26,0 % (519,8 млрд. сўм), Бухоро вилояти – 25,6 % (683,6 млрд. сўм), Самарқанд вилояти – 25,6 % (640,1 млрд. сўм) ва Қашқадарё вилоятларида – 25,6 % дан (686,3 млрд. сўм) кузатилди.
Республика бўйича асосий капиталга ўзлаштирилган инвестицияларнинг такрор ишлаб чиқариш таркибида янги қурилишнинг улуши – 48,1 % ни, модернизация қилиш, техник ва технологик қайта қуроллантириш ҳамда кенгайтиришга йўналтирилган инвестицияларнинг улуши – 27,3 % ни ҳамда бошқа йўналишларга инвестицияларнинг улуши – 24,6 % ни ташкил қилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |