Iv. Инвестиция ва қурилиш ишлари 1 БЎлим. Асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар
Асосий капиталга ўзлаштирилган инвестицияларнинг
Download 1.87 Mb.
|
Investitsiya va qurilish
Асосий капиталга ўзлаштирилган инвестицияларнинг
ўсиш суръатлари ( % да) 151,6
73,4 52,7 Инвестицион фаолликни паст даражалари Қашқадарё вилоятида – 52,7 % (инвестициялар ҳажми 2678,1 млрд. сўм), Навоий вилоятида – 73,4 % (2859,5 млрд. сўм), Наманган вилоятида – 93,1 % (2180,0 млрд. сўм) Тошкент шаҳрида – 96,2 % (7722,4 млрд. сўм) кузатилди.
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилоятларида кузатилган республикадаги юқори улуш (21,7 % - 7,5 %) ва инвестицияларнинг паст ўсиш суръатлари (96,2 % ва 52,7 %), Ўзбекистон Республикаси бўйича жами асосий капиталга инвестицияларнинг ўсиш суръатларини паст бўлишига сезиларли таъсир кўрсатди. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган асосий капиталга инвестициялар
ҳажми, минг. сўм 2021 йилнинг январь-март ойларида жами асосий капиталга ўзлаштирилган инвестицияларнинг асосий қисми, яъни 63,5 % и республиканинг олти ҳудудида, жумладан, Тошкент шаҳрида – 21,7 %, Тошкент вилоятида – 11,8 %, Навоий вилояти – 8,0 %, Қашқадарё ва Бухоро вилоятлари – 7,5 % дан ва Самарқанд вилоятида – 7,0 % дан инвестициялар ўзлаштирилди. 2021 йилнинг январь-март ойларида аҳоли жон бошига ҳисобланган асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми бўйича юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳрида 2854,5 минг сўм (ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан таққослаганда – 91,7 %), Навоий вилоятида – 2816,4 минг сўм (ёки 72,2 %), Тошкент вилоятида – 1410,9 минг сўм (ёки 121,1 %), Сирдарё вилоятида – 1397,3 минг сўм (ёки 106,6 %), Бухоро вилоятида – 1369,6 минг сўм (ёки 149,8 %) ва Жиззах вилоятида 1169,3 минг сўм миқдорида (ёки 101,1 %) қайд этилди.
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати Молиялаштириш манбалари бўйича асосий капиталга инвестициялар (2021 йил январь-март) Инвестициялар ҳажми, млрд. сўм Ўсиш суръати, да Жамига нисбатан да Асосий капиталга инвестициялар 35 592,4 96,5 100,0 шу жумладан: Марказлашган инвестициялар бюджет маблағлари сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Ўзбекистон Республикаси кафолати остида хорижий кредитлар Марказлашмаган инвестициялар корхона маблағлари аҳоли маблағлари тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар улардан: тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар тижорат банклари кредитлари ва бошқа қарз маблағлари 4 260,5 1 416,0
114,5
519,7
2 210,3
131,1 4 257,4 12 347,8
243,1 595,5 45,9 94,8
75,9
50,9
33,5
106,3
130,6
105,7
120,0
4,0
0,3
1,5
6,2
28,4
34,7
11,9
12,9
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати 2020 йилнинг мос даврига нисбатан Ўзбекистон Республикаси давлат кафолати остидаги хорижий кредитлар ҳисобидан ўзлаштирилган инвестициялар улуши 11,8 % пунктга камайди. 2021 йил январь-март ойларида Ўзбекистон Республикаси давлат кафолати остидаги хорижий кредитлар ҳисобидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари қуйидагилар: республика бўйича бош подстанцияларни модернизация ва реконструкция қилиш; углеводородлар қазиб чиқаришни 2017-2021 йилларда кенгайтириш Дастури; магистрал тармоқлар подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш; энергия блокларини босқичма-босқич модернизация қилиш (Сирдарё вилояти); Республика ҳудудларида электр энергияси истеъмолини хисоблаш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини (АСКУЭ) жорий қилиш; Аму-Бухоро ирригация тизимини реаблитация қилиш; иккита “Талго-250” йўловчи ташувчи тезюрар электропоезди ва тўртта “эконом” категориясидаги вагонларни сотиб олиш; локомотивлар сотиб олиш билан локомотивлар паркини янгилаш; Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурслари бошқарувини яхшилаш. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 519,7 млрд. сўмни (доллар эквивалентида 49,5 млн. АҚШ доллари) ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан таққослаганда 50,9 % ни ташкил қилди. 2021 йилнинг январь-мартида Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган йирик инвестиция лойиҳалари: Қашқадарё вилоятида Қарши насос станциялари каскадини капитал-қайта тиклаш ( III Фаза); Тошкент шаҳрида ерусти халқа метро линияси қурилиши; “Мурунтау” каръерига ишлов бериш (V навбат) II босқич; Марказлашмаган инвестицияларнинг молиялаштириш манбалари асосан тўғридан-тўғри хорижий инваестициялар ва кафолатланмаган хорижий кредитлар (жами инвестициялар ҳажмига нисбатан 34,7 %), корхоналарнинг ўз маблағлари (28,4 %) ҳисобидан амалга оширилди. Тижорат банклари кредитлари ва бошқа қарз маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида кўп хонадонли турар-жойлар қурилиши дастури бўйича ижтимоий инвестиция лойиҳаси амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати Тўғридан-тўғри ва кафолатланмаган хорижий кредитлар ҳисобидан қуйидаги йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилди: замонавий газни қайта ишлаш заводи қурилиши билан Қандим конлар гуруҳини ўзлаштириш, Хаузак ва Шоди конларини ўзлаштириш, шунингдек, маҳсулот тақсимоти келишуви асосида Қўнғирот ҳудудида геологик-қидирув ишларини олиб бориш; маҳсулот тақсимоти келишуви асосида Жанубий-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт ҳудудида углеводород қазиб олиш ва конларга ишлов бериш; давлат-хусусий шериклик асосида Навоий вилоятида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш (синов лойиҳаси); маҳсулот тақсимоти келишуви асосида Сурхондарё вилоятида “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конига ишлов бериш ва қидирув ишларини якунлаш билан газ-кимё мажмуаси қурилиши; Шўртан-газ кимё комплексининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш; 2020-2030 йилларда нефть қазиб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш бўйича Дастур; газли газни ер остида сақлаш иншоотининг ҳажмини 10 млрд куб метргача ошириш ҳамда Газли конининг газ ва нефть уюмларида қўшимча геология-қидирув ишларини бажариш ва уларни якунловчи босқичда ишлатиш (1-босқич); "Ауминзо-Амантой" маъданли майдонида олтин маъданларини қазиб олиш ва қайта ишлаш мажмуасини қуриш (ГМЗ-5) (I-II босқич). Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling