Ўзбекистон Республикасининг
ижтимоий-иқтисодий ҳолати
Шунингдек, тижорат банклари кредитлари ва бошқа қарз маблағлари ҳисобидан 4257,4 млрд. сўм (жами асосий капиталга инвестицияларнинг 12,0 % ини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,9 % пунктга камайди), Ўзбекистон Республикаси кафолати остидаги хорижий кредитлар 2210,3 млрд. сўм (6,2 % ва 11,8 % пунктга камайди), кафолатланмаган ва бошқа хорижий инвестиция ва кредитлар 8104,7 млрд. сўм (22,8 % ва 8,8 % пунктга кўпайди), Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси 519,7 млрд. сўм (1,5 % ва 1,3 % пунктга камайди), Республика бюджети 1416,0 млрд. сўм (4,0 % ва 0,1 % пунктга камайган), Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармасидан 114,5 млрд. сўм (0,3 % ва 0,1 % пунктга камайди) миқдорида асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилди.
Асосий капиталга инвестициялар ўсиш суръатларини молиялаштириш манбалари бўйича энг юқори кўрсаткич кафолатланмаган ва бошқа хорижий инвестиция ва кредитларда кузатилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 149,0 % ни ташкил этди. Бундай юқори ўсишга цемент ишлаб чиқаришни ташкил этиш, электрон газ ҳисоблагичлар, калава, инфузия ва инъекцион қоришма кўринишидаги дори воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш, Ауминзо-Амантой конлари ҳудудида олтин мавжуд конларда қазиб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича қурилиш ишлари I-II босқич, “Мурунтау” карьерига қайта ишлов бериш (V навбат) I босқич, техноген чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича мажмуа қурилиши (I-II босқичлар) ва бошқа йирик инвестиция лойиҳалари доирасида ўзлаштирилган инвестициялар сабаб бўлди.
130
|
Инвестиция ва қурилиш ишлари
|
|
|
|
|
|
Ўзбекистон Республикасининг
Do'stlaringiz bilan baham: |