Iv. Маъруза материаллари 1-мавзу: тарихий антропологияга кириш


Қариндошлик муносабатлари


Download 0.65 Mb.
bet27/38
Sana01.03.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1238598
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   38
Bog'liq
Antropologiya umumiy ma\'lumot

Қариндошлик муносабатлари: Меланезияликларнинг қариндошлик атамаларида ўтмишда бўлган промискуитет —гуруҳий никоҳнинг таъсири ҳозиргача йўқрлмаган. Муаммони батафсил ўрганган Риверс унга уруғчилик экзогамияси деб ном берган. Меланезияликларда бобо ва буви, невара атамалари бир сўз билан: Рова оролида — попо, Хив оролида — пулу деб аталган. Бобо, буви, невараларни бошқа —бошқа ном билан атайдиган ороллар ҳам бўлган. Оталари авлодидаги, отаси, ака —укалари бир хил атама билан чакирилса, онасининг ака —укалари тоғалар учун махсус атама ишлатилади. Масалан, Мота оролида отаси ва амакиси — тамаи, тоғаси эса — марауи деб номлашган.
Жиянлар ҳам турлича аталади, эркак укасининг, аёллар ўз сингиллари болаларини ўз болалари каби номлашади. Бунинг акси эркак синглисининг, аёл акасининг болаларини бошқа махсус атама билан атайди. Жумладан Малаита оролидаги шеваларнинг бирида эркак ўзи ва укасининг болаларини — мвела, синглиси болаларини — ко, аёл эса ўз болалари ва сингиллариникини — мвела, акасининг болаларини эса — аия деб номлаган. Эр ва хотинни англатувчи атамаларнинг деярлик барча лахжаларда мавжудлиги эса Меланезияда моногам оила мустахкам кўринишда бўлганидан дарак беради.
Оила удумлари: Эркак ва аёлларнинг ҳам «қочиши» ҳамда яқинларига нисбатан чекланишлари меланезияликлар жамиятида ҳам мавжуд. Деярлик ҳамма ерда қайнона ва куёв бир —биридан «қочади». Баъзи жойларда қайнотанинг исмини айтиш ёки унинг ҳамиятига тегадиган сўзларни гапириш бўтунлай таъқиқланган. Келин учун ҳам қайнотасига нисбатан таъқиқлар бўлган. Бу каби удумлар дунёнинг бошқа жойларида ҳам учраб туради. Ўзига хос удум Банкс оролларида бўлиб унда аёлнинг укаси ва эркакнинг синглиси бир — бирлари билан гаплашиб ёки ҳазиллашиши ҳам мумкин эмас эди. Ўзаро «қочув» амакивачча ва ҳатто ака ва сингиллар орасида ҳам учрайди. Сан — Кристобаль, Саво, Аоба, Янги Каледония ороллари аҳолисида ака — сингилларнинг ҳазиллашиши ёки сухбатлари чоғида эротикага оид мавзулар бўлиши таъқиқланган.
Эркақлар махфий иттифоқлари: Меланезияликларнинг анъанавий ижтимоий ҳокимияти асосий кўриниши қабила саркорлари ҳокимиятидир. Яна бир ҳокимиятнинг тури сифатида эркақлар махфий иттифоқларини кўрсатиш мумкин. Бу ташкилот эркақлар уйларидан ўсиб чиқкан. Эркақлар уйлари эса ўз навбатида матриархатдан патриархатга ўтиш босқичи учун хусусиятлидир. Меланезиянинг шимолий — ғарбий қисмидан бошқа деярлик барча ҳудудларда эркақлар уйлари бўлган. Адабиётларда Газель ва Герцог Йоркский оролларидаги «Ингиет» ва «Дук —Дук», шунингдек Банкс оролидаги Сукве ва Тама —Те, Янги Гебридда Сукве ёки Маки иттифоқлари кенг таърифланган. Хусусан Ингиет иттифоқини бой, эътиборли киши бошқарган. Иттифоқка кириш бадали 100 шода чиғаноқли пул ҳисобида олинган. Иттифоқда афсунгарлик билан шуғулланилиб, унинг сирларини фақат аъзолари билганидан қолган аҳоли итоатда тутилган. Дахшатга тушган оддий аҳоли уларга сўзсиз бўйсунишган. Яширин иттифоқ аъзолари суд қилиш, жазолаш, заҳарлаб улдириш каби тадбирларни қўллашган. Бу борада Дук —Дук иттифоқи баъзида кўпол босқинчилик тарзида ҳаракат қилган. Тадқиқотчиларнинг фикрича, Дук — Дук XIX асрда шақлланган бўлиб, унга кирмокчи бўлганлар аъзолик бадали тўлашдан ташқари, мураккаб удумлар ва синовлардан ўтказилган.
Аъзоликка катталар ҳам, болалар ҳам қабул қилинган. Махфий иттифоқ аъзолари ўзларининг никоблари, барглардан туқилган плашлари, маросим рақслари билан бошқалардан фарқланган. Эркақлар бошларига учли никоб кийганлар. Ўрмонда фақат иттифоқ аъзолари иштирокида ҳар йили 1—2 ой давомида удум — маросимлари ўтказиб турилган — тарану. Ушбу майдонга иттифоқка аъзо бўлмаганлар билиб — билмасдан келиб колсалар катта жарима тулаганлар. Иттифоқ аъзолари вақти —вақти билан қишлоқка ташрифлари чоғида аҳолини, айниқса аёлларни куркитиб турли нарсалар, пул талаб қилишган. Дук —дук иттифоқига нисбатан ҳар қандай ҳурматсизлик муносабати жарима билан тугаган. Маросим сўнгида ниқоблар йўқотилиб Дук —дук «улган» кейинги йили эса янгидан «туғилиш» янги ниқоблар остида руй берган.
Каннибализм: Меланезияликлар уруғ — жамоалари ва қабилалари орасида ўтмишдаги урушлар, қуролли тукнашувлар, каннибализмнинг бўлишига олиб келган. Лекин Тробриан ва унга қўшни оролларда, Санта Крус, Торрес ва Банкс оролларида каннибализм бўлмаган. Бу ороллар аҳолиси факат одам гўшти емаслиги билан эмас, балки бу удумга жирқанч билан қарашлари ҳам кузатилган. Бошқа жойларда каннибализмга оддий ҳол сифатида қаралган. Хусусан Газель я.о.да, Янги Ирландия ва бошқаларда жангда ўлдирилган душманлари гўшти ейилса, колганларида ҳатто бундай чекланишлар ҳам бўлмаган. Янги Гебридда одам гўшти ейиш диний афсунгарлик удумлари билан изоҳланган. Эндоканнибализм ўз қабиладошларини ейиш Меланезияда учрамайди. Мулкий табақаланиш бошланган Тапиа, Янги Каледония оролларида одам гўшти ейиш зодагонлар ва қабила саркорлари имтиёзига айланган эди. XIX асрдан европаликлар келиб, ўточар қуролларнинг тарқалиши Меланезияда, айниқса Фиджи оролида урушларни, шу асосда каннибализмни ҳам кучайтиради. Океанияда бугунга келиб каннибализмнинг сарқитлари ҳам қолмаган, албатта.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling