Дебет 2011 «Деҳқончилик»,
2012 «Чорвачилик»,
9410 «Сотиш харажатлари
Кредит 2510 «Умумишлаб чиқариш харажатлари».
3. Qishloq xo‘jalik korxonalarida ishlab chiqarish zahiralari harakatini hujjatlashtirish va ularning ombor hisobi
Қишлоқ хўжалик корхоналарида ишлаб чиқариш заҳиралари деганда деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотларини этиштиришнинг моддий негизини ташкил этувчи хом-ашё ва материаллар тушунилади. Характерлиси шундаки, қишлоқ хўжалик корхоналарининг бир соҳасидан олинган асосий ва қўшимча маҳсулотлар уларнинг бошқа соҳаси учун хом-ашё ва материал бўлиб ҳам ҳисобланади. Чунончи, деҳқончилик соҳасида этиштирилган бошоқли донлар, беда, маккапоя, турли хас ва хашаклар чорвачилик учун ишлатиладиган ишлаб чиқариш заҳиралари бўлиб ҳисобланади. Ўз навбатида, чорвачиликдан олинган қўшимча маҳсулотлар, масалан, нури деҳқончиликда минерал ўғитлар сифатида ишлатилади.
Қишлоқ хўжалик корхоналари бухгалтериясига ишлаб чиқариш заҳиралари ҳисоби бўйича қуйидаги вазифалари бажариш юклатилади:
ишлаб чиқариш заҳираларини турли белгилари бўйича тўғри таснифлаш ва тавсифлаш;
уларнинг кирим ва чиқим қийматларини тўғри шакллантириш;
ишлаб чиқариш заҳираларининг ҳолати ва ҳаракати устидан узликсиз назоратни олиб бориш;
ишлаб чиқариш заҳиралари ҳаракатига доир операцияларни тўғри ва ўз вақтида тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштириш;
ишлаб чиқариш заҳиралари бўйича моддий жавобгар шахслар томонидан материал ҳисоботларини белгиланган муддатларда тузиш ва тақдим этилишини таъминлаш;
ишлаб чиқариш заҳиралари бўйича инвентаризацияларни белгиланган муддатларда ўтказиш ҳамда улар натижаларида ўз вақтида тегишли счётларда акс эттириш;
ишлаб чиқариш заҳиралари синтетик ва аналитик ҳисобини юритиш;
ишлаб чиқариш заҳиралари ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни фойдаланувчиларга ўз вақтида етказиш.
Қишлоқ хўжалик корхоналари ишлаб чиқариш заҳираларини турли белгилари бўйича таснифлаш ва тавсифлаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |