Iv qism. Qishloq xo‘jalik korxonalarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari


«Меҳнатга ҳақ тўлаш ва ижтимоий суғуртага ажратмалар»


Download 170.27 Kb.
bet21/67
Sana17.06.2023
Hajmi170.27 Kb.
#1543515
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   67
Bog'liq
4 қисм

«Меҳнатга ҳақ тўлаш ва ижтимоий суғуртага ажратмалар» моддасида бевосита экин ўстириш билан банд бўлган ишчилар меҳнатига ҳақ тўлаш, навбатдаги ва қўшимча таътилларга ҳақ тўлаш ҳамда бу суммаларга нисбатан ҳисобланган тегишли ижтимоий суғурта ажратмалари ҳисобга олинади. Бу харажатлар бошланғич хужжатлар асосида бевосита тегишли экинлар ва иш турларига ўтказилади. Қўшимча меҳнат ҳақи суммалари тўғри иш ҳақига мутаносиб тақсимланади.
«Уруғлик» моддасида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш учун сарфланган уруғликлар ҳисобга олинади. Уруғларни экишга тайёрлаш, уларни экиш жойига ташиб келтириш харажатлари уруғлар қийматига киритилмайди, балки экинларга тегишли харажатлар моддалари бўйича ўтказилади.
«Ўғит» моддасида қишлоқ хўжалик экинлари учун тупроққа солинадиган ўғитлар, шу жумладан саноатда ишлаб чиқиладиган минерал, бактериал ва бошқа ўғитлар ҳамда органик ўғитлар харажатлари ҳисобга олинади. Харажатлар аналитик ҳисобга олишда минерал ва органик ўғитлар бўйича алоҳида акс эттирилади. Ўғитларни тайёрлаш ва ерга солиш харажатлари бевосита муайян қишлоқ хўжалик экинига тегишли харажатлар моддалари бўйича ўтказилиб, бу моддага киритилмайди.
«Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари» моддасида бегона ўтлар, қишлоқ хўжалик экинлари зараркунанда ва касалликларга қарши курашда ишлатиладиган пестицид, кимёвий дорилар, гербицид ва бошқа кимёвий, шунингдек биологик воситаларни харид қилиш ва сақлаш харажатлари киритилади. Хўжаликнинг ўзи бу воситалар билан кўчатлар, экинларга ишлов бергандаги харажатлар моддалари бўйича экиннинг таннархига ўтказилади.
«Иш ва хизматлар» моддаси ўз корхонасининг ишлаб чиқариш эҳтиёжларини қондурувчи ёрдамчи ишлаб чиқаришларнинг хизматлари ҳамда шу корхонага бошқа корхона ва ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган ишлаб чиқариш характеридаги хизматларга ҳақ тўлаш харажатлари акс эттирилади.
«Асосий воситаларни сақлаш харажатлари» моддасида бевосита ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган асосий воситаларни сақлаш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ харажатлар киритилади. Уларга бу асосий воситаларга хизмат кўрсатиш ва улардан фойдаланиш харажатлари, амортизацияси ажратмалари ва тузатиш харажатлари киритилади.
Асосий воситаларни сақлаш ва улардан фойдаланиш харажатларига асосий воситаларга хизмат кўрсатувчи ходимларнинг меҳнат ҳақлари, ижтимоий суғуртага ажратмалар, ёқилғи ва мойлаш материаллари, ёрдамчи ишлаб чиқариш, шунингдек чет ташкилотлар хизматлари ва бошқа харажатлари киритилади.
Тузатиш харажатларига энг аввало ўзининг таъмирлаш устахоналарининг харажатлари киритилади.
Амортизация харажатларини асосий воситалар бўйича амортизация ажратмалари ташкил қилади. Амортизация ажратмалари ҳар ойда алоҳида «Деҳқончиликда ишлатиладиган асосий воситалар бўйича тақсимланган амортизация» аналитик счётида қайд этиб борилади. Йил охирида асосий воситаларнинг эскириш суммаси экин ва иш турлари бўйича тақсимланади ва бу махсус қайднома орқали расмийлаштирилади. «Ёрдамчи ишлаб чиқаришлар» счётида ҳисобга олинган жорий тузатиш харажатлари амортизация суммасига мутаносиб равишда тақсимланади.

Download 170.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling