Iv qism. Qishloq xo‘jalik korxonalarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari


Қишлоқ хўжалик корхоналарида асосий воситалар ҳаракатини ҳужжатлаштириш қандай амалга оширилади?


Download 170.27 Kb.
bet20/67
Sana17.06.2023
Hajmi170.27 Kb.
#1543515
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   67
Bog'liq
4 қисм

Қишлоқ хўжалик корхоналарида асосий воситалар ҳаракатини ҳужжатлаштириш қандай амалга оширилади?
Қишлоқ хўжалик корхоналарида асосий подани шакллантириш қандай амалга оширилади?
Қишлоқ хўжалик корхоналарида амортизацияланмайдиган асосий воситаларга нималар киради?
Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришида тутган ўрнига кўра қишлоқ хўжалик корхоналарини ишлаб чиқариш заҳиралари нечта турга бўлинади?
Ишлаб чиқариш заҳираларининг синтетик ҳисоби қандай юритилади?
Ўстиришдаги ва боқувдаги моллар қандай баҳоланади?
15-МАВЗУ: QISHLOQ XO‘JALIK KORXONALARIDA ISHLAB CHIQARISH XARAJATLARI HISOBI VA MAHSULOT TANNARXINI KALKULYATSIYA QILISH ҲАМДА ЁРДАМЧИ ВА УМУМИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАРАЖАТЛАРИ ҲИСОБИ


Режа:

  1. Dehqonchilik ishlab chiqarish xarajatlari va mahsulot kirimining dastlabki hisobi.

  2. Dehqonchilik ishlab chiqarish xarajatlarining sintetik va analitik hisobi.

  3. Dehqonchilik mahsulotlari tannarxini aniqlash usullari.

  4. Chorvachilik xarajatlari va mahsulot kirimining dastlabki hisobi.

  5. Chorvachilik ishlab chiqarish xarajatlarining sintetik va analitik hisobi.

  6. Chorvachilik mahsulotlari tannarxini aniqlash usullari.

  7. Qishloq xo‘jaligi korxonalarida yordamchi ishlab chiqarish xarajatlarining hisobi va ularning taqsimlanishi.

  8. Qishloq xo‘jaligi korxonalarida umumishlab chiqarish xarajatlarining hisobi va ularning taqsimlanishi.



1. Dehqonchilik ishlab chiqarish xarajatlari va mahsulot kirimining dastlabki hisobi.


Деҳқончилик - бу моддий ишлаб чиқариш бўлиб, ўз ичига қуйидаги жараёнларни олади:

  • ерни экишга тайёрлашшудгорлаш, захни қочириш, жуяклаш ва бошқалар;

  • экиш – ниҳолни ўстириш, уруғни экишга тайёрлаш, уни қадаш, бараналаш;

  • парваришлаш – суғориш, культивация, дорилаш, чопиш, яганалаш ва бошқалар;

  • ҳосилни йиғиб олиш – ҳосилни териш, ташиш, омборларга топшириш ва сақлаш

Мос равишда, деҳқончилик ишлаб чиқариш харажатлари ўз ичига қуйидагиларни олади:
√ ерни экишга тайёрлаш харажатлари;
√ экиш харажатлари;
√ экинни парваришлаш харажатлари;
√ ҳосилни йиғиб олиш, омборга етказиш ва уни сақлаш билан боғлиқ барча харажатлар
Деҳқончилик ишлаб чиқариш харажатларини турли белгилари бўйича таснифлаш мумкин.
Моддийлигига кўра улар моддий ва моддий бўлмаган харажатларга бўлинади. Моддий харажатлар бўлиб деҳқончиликка сарфланган уруғликлар, ўғит, дори-дармонлар, ем-хашаклар ва бошқа материаллар ҳисобланади. Моддий бўлмаган харажатларга иш ҳақи, ижтимоий суғуртага ажратмалар, амортизация, суғурта, иш ва хизматларга доир харажатлар киритилади.
Таннархга киритиш усулига кўра деҳқончилик харажатлари бевосита ва билвосита харажатларга бўлинади. Бевосита харажатлар бўлиб деҳқончиликка сарфланган бевосита материал харажатлари, бевосита меҳнат ҳақи харажатлари ва бошқа харажатлар ҳисобланади. Билвосита харажатларга амортизация, ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари, умумишлаб чиқариш харажатлари киради.
Иқтисодий мазмунига кўра деҳқончилик харажатлари қуйидаги бешта гуруҳга ажратилади:
*моддий харажатлар – деҳқончилик ишлаб чиқаришга сарфланган барча материал харажатлари (уруғлик, ўғит, дори-армонлар, ем-хашаклар, ёқилғи ва бошқа материаллар);
*меҳнат харажатлари - деҳқончилик ишлаб чиқариш билан банд бўлган ходимларга ҳисобланган асосий ва қўшимча иш ҳақлари;
*ижтимоий суғуртага ажратмалар – деҳқончилик ишлаб чиқариш билан банд бўлган ходимларга ҳисобланган иш ҳақи фондидан Пенсия жамғармасига мажбурий ажратма;
*амортизация – деҳқончилик ишлаб чиқаришга алоқадор асосий воситалар ва номоддий активларга ҳисобланган эскириш суммаси;
*бошқа харажатлар - деҳқончилик ишлаб чиқаришга тегишли барча ёрдамчи ва умумишлаб чиқариш харажатлари.
Калькуляция моддалари бўйича деҳқончилик ишлаб чиқариш харажатлари ишлаб чиқариш харажатлари тўғрисида ҳисоботда (18-шакл) қуйидаги моддаларга ажратилган ҳолда акс эттирилади:
1Меҳнатга ҳақ тўлаш ва ижтимоий суғуртага ажратмалар;
2Уруғлик;
3Ўғитлар;
4Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари;
5Иш ва хизматлар;
6Асосий воситаларни сақлаш харажатлари;
7.Ишлаб чиқариш ва бошқарувни ташкил этиш харажатлари;
8Суғурта тўловлари;
9Бошқа харажатлар.

Download 170.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling