Iv qism. Qishloq xo‘jalik korxonalarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari
Дебет 1510 «Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш» Кредит
Download 170.27 Kb.
|
4 қисм
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дебет 1
- 14.2-жадвал Қишлоқ хўжалик корхоналарида материалларнинг ишлатилиши ва бошқа чиқимларини счётларда акс эттириш
- Операциянинг мазмуни Сумма Дебет счет Кредит счет
Дебет 1510 «Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш»
Кредит 1610 «Материаллар қийматидаги фарқлар» (2) келиб тушган матерал бойликларнинг харид баҳосидаги қиймати (таннархи) ҳисоб баҳосидан юқори бўлганда: Дебет 1610 «Материаллар қийматидаги фарқлар» Кредит 1510 «Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш» 1610 «Материаллар қийматидаги фарқлар» счётида тўпланган материалларнинг ҳисоб баҳосидаги қиймати ва харид қиймати ўртасидаги фарқ суммаси харажатларни акс эттирувчи счётларнинг (2010, 2310, 2510, 9410, 9420, 9430) дебетига сарфланган материалларнинг ҳисоб баҳосига мутаносиб тарзда қўшимча ёзув ёки қизил ёзув (сторно) асосида ҳисобдан чиқарилади. Ишлаб чиқариш заҳираларининг қишлоқ хўжалик ишларига сарфланиши, шунингдек уларнинг сотилиши, бепул берилиши, бошқа корхоналарга таъсис бадали сифатида киритилиши, иш ҳақи ва моддий ёрдам сифатида берилиши, шуниндек турли бошқа чиқимлари гувоҳлик берувчи ҳужжатлар асосида ҳисобда қуйидагича акс эттирилади (14.2-жадвал). 14.2-жадвал Қишлоқ хўжалик корхоналарида материалларнинг ишлатилиши ва бошқа чиқимларини счётларда акс эттириш
Қишлок хўжалик корхоналарида ишлаб чиқариш заҳираларининг аналитик ҳисоби уларнинг алоҳида турлари, чунончи уруғлик ва экиш материаллари, ўғитлар, турли хил химикатлар, дори-дармонлар ва бошқалар бўйича алоҳида очилган аналитик ҳисоб регистрларида юритилади. Қишлоқ хўжалик корхоналарида ўстиришдаги ва боқувдаги моллар айланма активларнинг муҳим турини ташкил этади. Уларни боқиш жараёнида жонли меҳнат сарфи, ем-хашак ва бошқа харажатлар қилинади. Маълум ёшга етганидан сўнг, ўстиришдаги моллар асосий подага ўтказилади ва, аксинча, асосий подадан брак қилинган моллар боқувга қўйилиб, айланма активларга ўтказилади. Ўстиришдаги ва боқувдаги моллар қуйидагича баҳоланади: -сут йўналишидаги қорамолчиликдан олинган бузоқлар режа таннархида баҳоланади; -гушт йўналишидаги корамолчиликдан олинган бузоқлар тирик вазнини тирик вазннинг режа таннархига кўпайтирилиб баҳоланади; -чўчқачиликдан олинган чўчқа болалари тирик вазнини тирик вазннинг режа таннархига кўпайтирилиб баҳоланади; -ишчи ҳайвонлардан олинган насл ишчи ҳайвоннинг 60 озуқа-куни режа таннархига тенглаштирилиб олиб баҳоланади; -туялардан олинган насл 120 озуқа-куни режа таннархида баҳоланади; -парранда болалари инкубациянинг суткалик парранда режа таннархида баҳоланади. -янги асалари уялари режа таннархида баҳоланади; -четдан сотиб олинган ўстиришдаги ва боқувдаги моллар сотиб олиш баҳосига, барча сотиб олиш ва ташиб келтиришга кетган харажатлар қўшиб баҳоланади. -асосий подадан брак қилиниб, боқувга қўйилган моллар баланс баҳосида баҳоланади. -асосий подага ўтказилган ёш моллар ҳакикий таннархида баҳоланади. Ҳар ойда ўстиришдаги ва боқувдаги моллар вазни ўлчаниб, уларнинг ошган вазни эвазига янги қиймати топилади. Йил охирида ўсган вазннинг ҳақиқий таннархи аниқлангандан сўнг, режа ва ҳақиқий таннархи ўртасидаги фарқ топилади, ушбу фарқ суммаси тузатиш ёзувлари қилиниб ўстиришдаги ва боқувдаги молларнинг ҳақиқий таннархи аникланади. Ўстиришдаги ва боқувдаги моллар ҳисобининг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: 1)ўстиришдаги ва боқувдаги молларнинг бош сони ошиши ва сақланиши устидан назорат қилиш; 2)пода таркибидаги ўзгаришларни ўз вақтида ҳисобга олиб бориш; 3)ўстиришдаги ва боқувдаги молларни парваришлаш ва боқиш натижаларини тўғри аниклаш; 4)ўстиришдаги ва боқувдаги моллар ҳаракатини тўғри ҳужжатли расмийлаштириш ва улар ҳисобини ўз вақтида белгиланган тартибда юритиш. Ўстиришдаги ва боқувдаги моллар ҳаракати қуйидаги ҳужжатлар билан расмийлаштирилади. 1. Туғилган ҳайвон наслини кирим қилиш далолатномаси (95- шакл). Бу ҳужжат бузоқ, чўчқа, қўй ва ишчи ҳайвонларнинг болаларини кирим қилишда ферма мудири ёки зоотехник томонидан икки нусхада тузилади. Ҳужжатда насл берган ҳайвон кимга биркитилганлиги, унинг лақаби, номери, туғилган насл сони, жинси, берилган тартиб рақами, ажралиб турадиган белгилари кўрсатилади. Download 170.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling