Iv qism. Qishloq xo‘jalik korxonalarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari


Download 170.27 Kb.
bet62/67
Sana17.06.2023
Hajmi170.27 Kb.
#1543515
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   67
Bog'liq
4 қисм

Мақсадли тушумлар (460-сатр)да қишлоқ хўжалик корхоналарининг турли мақсадларда олинган грантлари, дотациялари, субсидиялари ҳамда солиқлар бўйича мақсадли имтиёзлар суммалари акс эттирилади.
Жами узоқ муддатли мажбуриятлар (490-сатр)да қишлоқ хўжалик корхоналарининг бир йилдан кўп муддатга олган кредитлари ва қарзлари бўйича мажбуриятларининг жами суммаси кўрсатилади. Жами узоқ муддатли мажбуриятлар уларнинг алоҳида турлари бўйича баланснинг мос сатрларида (500-590) кўрсатилади. Ушбу сатрларни тўлғазишга асос бўлиб узоқ муддатли кредиторлик қарзларнинг алоҳида турларни акс эттирувчи счётларнинг охирги қолдиқлари ҳисобланади.
600-сатр «Жами жорий мажбуриятлар»да қишлоқ хўжалик корхоналарининг бир йилдан кам бўлган муддатга олган кредитлари, қарзлари ва бошқа мажбуриятларининг жами суммаси кўрсатилади. Жами жорий мажбуриятлар уларнинг алоҳида турлари бўйича баланснинг мос сатрларида (610-760) кўрсатилади. Ушбу сатрларни тўлғазишга асос бўлиб жорий кредиторлик қарзларнинг алоҳида турларни акс эттирувчи счётларнинг охирги қолдиқлари ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалик корхоналари баланс валютасининг жами суммаси активда ва пассивда алоҳида сатрларда (мос равишда 390-сатр ва 780-сатр) кўрсатилади.
Қишлоқ хўжалик корхоналарининг ўзларига тегишли бўлмаган активлар ва пассивлар балансда «Балансдан ташқари счётларда ҳисобга олинадиган қийматликларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумот»да 790-920-сатрларда кўрсатилади. Бундай актив ва пассивларга, чунончи қуйидагилар киради:
- қисқа муддатга ижарага олинган асосий воситалар (790-сатр);
- қайта ишлашга қабул қилинган материаллар (810-сатр);
- ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар (830-сатр);
- ссуда шартномаси бўйича олинган мулклар (890-сатр);
- келгуси даврларда солиқ солинадиган базадан чиқариладиган харажат-лар (900-сатр);
- вақтинчалик солиқ имтиёзлари (910-сатр);
- фойдаланишдаги инвентар ва хўжалик жиҳозлари (920-сатр).

  1. Qishloq xo‘jaligi korxonalarida moliyaviy natijalar to‘g‘risida hisobotni to‘lg‘azish xususiyatlari

Молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботни тузишга асос бўлиб қишлоқ хўжалик корхоналарининг барча даромадлари ва харажатлари, фойда, уни ишлатилиши ҳисоби учун мўлжалланган вақтинчалик (транзит) счётларнинг маълумотлари ҳисобланади. Ҳисоботнинг алоҳида сатрлари қуйидаги тартибда шакллантирилади.




Download 170.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling