Iv qism. Qishloq xo‘jalik korxonalarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari
Дебет 9430 «Бошқа операцион харажатлар» Кредит
Download 170.27 Kb.
|
4 қисм
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дебет
Дебет 9430 «Бошқа операцион харажатлар»
Кредит 6520 «Давлатнинг мақсадли фондларига тўловлар» Пенсия фондига ҳисобот даврида ҳисобланган иш ҳақи фондига нисбатан белгиланган ставкада ҳисобланган мажбурий ажратма суммаси ҳисобда қуйидагича акс эттирилади: Дебет Харажат счётлари (2010, 2310, 2510, 9410, 9420, 9210, 0810) Кредит 6520 «Давлатнинг мақсадли фондларига тўловлар» Ходимларга ҳисобланган иш ҳақидан пенсия фондига 3,5 фоизлик мажбурий ушланманинг ушлаб қолиниши ҳисобда қуйидагича акс эттирилади: Дебет 6710 «Ходим билан иш ҳақи бўйича ҳисоблашишлар» Кредит 6520 «Давлатнинг мақсадли фондларига тўловлар» Республика йўл фондига сотиб олинган янги автотранспорт воситалари учун тўланган мажбурий йиғим суммаси 5-сон БҲМС «Асосий воситалар»га мувофиқ уларнинг бошланғич қийматига киритилади ва ҳисобда қуйидагича акс эттирилади: Дебет 0820 «Асосий воситаларни сотиб олиш» Кредит 6520 «Давлатнинг мақсадли фондларига тўловлар» Давлатнинг мақсадли фондларига мажбурий ажратма ва ушланмаларнинг ўтказиб берилиши ҳисобда қуйидагича акс эттирилади: Дебет 6520 «Давлатнинг мақсадли фондларига тўловлар» Кредит 5110 «Ҳисоб-китоб счёти» 4. Qishloq xo‘jaligi korxonalarida moliyaviy hisobotning turlari, tarkibi va uni taqdim etish muddatlari Қишлоқ хўжалик корхоналарида, бошқа хўжалик юритувчи субъектлар сингари, ҳисоб жараёнининг якуний босқичи бўлиб молиявий ҳисоботни тузиш ҳисобланади. Республикамизнинг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида» қонуни (16-модда)га мувофиқ қишлоқ хўжалик корхоналарининг молиявий ҳисоботи ўз ичига бухгалтерия баланси, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот, асосий воситалар харакати тўғрисида ҳисобот, пул оқимлари тўғрисида ҳисобот, хусусий капитал тўғрисида ҳисобот, изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришларни олади. Кичик бизнес субъектлари ҳисобланган қишлоқ хўжалик корхоналарига молиявий ҳисоботни ихчамлаштирилган тарзда тузиш ва тақдим этишга рухсат этилади. Ушбу ихчамлаштирилган молиявий ҳисобот ўз ичига бухгалтерия баланси, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот, дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисида маълумотнома ҳамда тушунтириш хатини олади. Қишлоқ хўжалик корхоналарида барча хўжалик юритувчи субъектларидагидек ҳисобот даври бўлиб тақвим йилнинг 1 январидан 31 декабригача бўлган давр ҳисобланади. Тақвим йилининг 1 октябридан кейин давлат рўйхатидан ўтган қишлоқ хўжалик корхоналари учун биринчи ҳисобот йили бўлиб давлат рўйхатидан ўтган санадан келгуси йилнинг 31 декабригача бўлган давр ҳисобланади. Ушбу даврда юз берган хўжалик жараёнлари биринчи ҳисобот йилига доир, деб тан олинади ва мос равишда шу даврнинг молиявий ҳисоботига киритилади. Молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатлари қишлоқ хўжалик корхоналарининг ташкилий-ҳуқуқий мақомига боғлиқ. Чунончи, хорижий инвестициялар иштирокидаги қишлоқ хўжалик корхоналари фақат йиллик йиллик молиявий ҳисоботни тузадилар ва уни кейинги йилнинг 25 мартигача тақдим этадилар. Ширкатлар, фермер ва деҳқон хўжаликлари, шунингдек акциядорлик жамияти, маъсулияти чекланган жамият ва хусусий корхоналар мақомидаги қишлоқ хўжалик корхоналари йиллик молиявий ҳисоботни кейинги йилнинг 15 февралигача тақдим этишлари лозим. Кичик бизнес субъектларига кирувчи қишлоқ хўжалик корхоналари молиявий ҳисоботни фақат ҳисобот йили якуни бўйича тақдим этадилар. Ушбу мақомга эга бўлмаган бошқа турдаги ташкилотлар (хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналардан ташқари) йиллик ҳисоботдан ташқари чораклик ҳисоботларни ҳам тузишлари ва уларни чоракликдан кейинги ойнинг 25 санасигача тегишли органларга тақдим этишлари керак. Download 170.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling